Муҳандис-техник ходимларининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги бўйича билимларини имтиҳон қилиш учун саволлар


- савол. Хавфи юқори бўлган ишлар 10- савол


Download 173.59 Kb.
bet55/56
Sana18.06.2023
Hajmi173.59 Kb.
#1565497
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Т.Б. Аттест. Янги

9- савол. Хавфи юқори бўлган ишлар
10- савол. Назоратнинг II - поғонаси, цех бошлиғи ва цехнинг катта меҳнат мухофазаси вакили бошчилигидаги комиссия томонидан бир (1) ойда икки марта ўказилади. Комиссия таркибига цех техник хизмати бошлиғи (вакили), мехнат мухофазаси хизмати вакили ва тиббий кисим вакили киради.
Мехнат мухофазаси бўйича III – поғонали назоратнинг II – поғонасида куйидагиларни текшириш тавсия қилинади:
- I – поғона назоратининг иш ташкил қилиниши ва иш натижалари;
- II ва II– поғона назоратлари натижалари бўйича белгиланган тадбирлар ва уларнинг бажарилиши;
- корхона ва цех раҳбарияти томонидан чиқарилган буйруқ ва фармоишлар касаба уюшмаси қарорлари, жамоатчлик вакилларининг таклифларини бажарилиши;
- назорат органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалари бўйича белгиланган тадбирларнинг бажарилиши;
- бахтсиз ходисани текшириш материаллари бўйича белгиланган тадбирларнинг бажарилиши;
- ишлаб чиқариш ускунлари, транспорт воситалари, технологик жараёнлари амалдаги, меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва меҳнат мухофазаси бўйича бошқа меъёрий – техник хужжатлар талабларига мослиги ва созлиги;
- электроускунларда ва электроасбобларда ишлаётганда ишчилар томонидан электрхавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши;
- ишлаб чиқариш ускунлари, хаво алмаштириш ва аспирация тизимлари, технологик жараёнлар ва йўриқномаларни режа – огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвалига риоя қилиниши;
- ўтиш жойлари ва галереяларнинг аҳволи;
- техника хавфсизлиги бурчаклари, меҳнат мухофазаси бўйича плакатлар, огоҳлантирувчи ранглар ва хавфсизлик белгилари мавжудлиги ва уларнинг аҳволи;
- ёнғин хавфсизлиги бўйича химояловчи ва огоҳлантирувчи мослама ва воситаларнинг мавжудлиги ва уларнинг аҳволи;
- зарарли ва ёнғин, портлаш хавфи бўлган ашё ва моддалар билан ишлашда хавфсизлик техникасига риоя этилиши.
- ишчиларга хавфсиз ишлаш усуллари бўйича йўл – йўриқни ўз вақтида ва сифатли ўтказилганлиги;
- ишчиларни шаҳсий химоя воситалари билан таъминланганлиги ва улардан тўғри фойдаланишлари;
- ишчиларини даволаш – профилактика озиқ – овқатлари, сут махсулотлари ва бошқалар билан таъминланиши;
- санитар – маиший хоналар ва қурилмаларнинг аҳволи;
- цехдаги меҳнат шароитлари бўйича санитар – техник паспорти тўғри тўлатилганлиги;
- ўрнатилган дам олиш ва меҳнат интизоми тартибига амал қилиниши.

Download 173.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling