Муассаса, ташкилот номи


Download 79.7 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi79.7 Kb.
#1056581
Bog'liq
bosh buhgalterning lavozim yo‘riqnomasi


___________________________________________________________
(муассаса, ташкилот номи)


ТАСДИҚЛАЙМАН*

(директор; лавозим йўриқномасини тасдиқлаш ваколати берилган бошқа мансабдор шахс)

(имзо)

(Ф.И.О.)


М.Ў.

(сана)

БОШ БУХГАЛТЕРНИНГ
ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ
I. Умумий қоидалар
1. Бош бухгалтер* бошқарув ходимлари тоифасига тегишли бўлиб, корхона раҳбари (директори)нинг буйруғига мувофиқ ишга қабул қилинади ва ишдан бўшатилади.
2. Корхона бош директори лавозимига олий (иқтисодий, молиявий-иқтисодий) маълумотга** ва молиявий-бухгалтерлик (молиявий-иқтисодий) ишда раҳбарлик лавозимларида камида ____ йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.
3. Бош бухгалтер бевосита корхона раҳбари (директори)га бўйсунади.
4. Бош бухгалтер қуйидагиларни билиши керак:
4.1. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (фуқаролик ҳуқуқи, молия, солиқ ва хўжалик қонунчилиги ва ҳ.к.), шунингдек солиқ ва молия органларининг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва корхонанинг молия-хўжалик фаолиятига тааллуқли бўлган ҳисоботларни тузиш маслалари бўйича услубий материаллар.
4.2. Корхона тузилмаси, унинг ривожланиш стратегияси ва истиқболлари.
4.3. Корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш бўйича низомлар ва йўриқномалар, уни юритиш қоидалари.
4.4. Операцияларни расмийлаштириш тартиби ва ҳисоб участкалари бўйича ҳужжатлар айланишини ташкиллаштириш.
4.5. Молиявий ҳисоб-китоблар шакллари ва тартиби.
4.6. Корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш, ички хўжалик захираларини аниқлаш усуллари.
4.7. Пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, кирим қилиш, сақлаш ва сарфлаш тартиби.
4.8. Дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш қоидалари.
4.9. Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш шартлари.
4.11. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларидан камомадларни, дебиторлик қарзларини ва бошқа йўқотишларни ҳисобдан чиқариш тартиби.
4.12. Пул маблағлари ва товар-моддий бойликларни инвентаризация қилиш тартиби.
4.13. Бухгалтерия баланси ва ҳисоботини тузиш тартиби ва муддатлари.
4.14. Текширувлар ва ҳужжатли тафтишларни ўтказиш қоидалари.
4.15. Замонавий ҳисоблаш техникаси воситалари ва ҳисоб-ҳисоблаш ишларини бажариш ҳамда корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолиятини таҳлил қилиш учун улардан фойдаланиш имкониятлари.
4.16. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этишни такомиллаштиришнинг миллий ва хорижий илғор тажрибаси.
4.17. Иқтисодиёт, ишлаб чиқаришни, меҳнатни ва бошқарувни ташкил этиш.
4.18. Ишлаб чиқариш технологияси асослари.
4.19. Хўжалик юритишнинг бозор усуллари.
4.20. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари.
4.21. Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимояланиш нормалари, қоидалари ва йўриқномалари.

4.22.

5. Бош бухгалтер ўз фаолиятида қуйидагиларга амал қилади:
- бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
- тегишли масалалар бўйича услубий материаллар;
- корхона устави;
- корхона бухгалтерияси тўғрисидаги низом;
- корхона раҳбари (директори)нинг буйруқлари;
- мазкур лавозим йўриқномаси.

6.

7. Бош бухгалтер ташкилот бухгалтериясининг ходимларига раҳбарлик қилади.
8. Бош бухгалтер ишда бўлмаган вақтда (хизмат сафари, таътил, касаллик, бошқалар) унинг мажбуриятларини ўринбосари (бундай шахс бўлмаган тақдирда - белгиланган тартибда тайинланган шахс) бажариб, у тегишли ҳуқуқларга эга бўлади ва ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар бўлади.

9.

II. Лавозим мажбуриятлари
Бош бухгалтер:
1. Корхона молия-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилади ҳамда моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан тежаб фойдаланиш, корхона мулкини сақлаш устидан назоратни амалга оширади.
2. Корхона тузилмаси ва фаолиятининг хусусиятлари, унинг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурлигидан келиб чиқиб, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоб сиёсатини шакллантиради.
3. Қуйидаги ишларга бошчилик қилади:
3.1. Иш ҳисобварақлари режасини, ички бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатларининг намунавий шакллари назарда тутилмаганда хўжалик операцияларини расмийлаштириш учун қўлланиладиган бошланғич ҳисоб ҳужжатлари шаклларини тайёрлаш ва қабул қилиш.
3.2. Инвентаризация қилиш тартибини таъминлаш.
3.3. Хўжалик операцияларини ўтказиш, бухгалтерлик ахборотини қайта ишлаш ва ҳужжатлар айланиши тартибига риоя этилиши устидан назорат қилиш.
4. Қуйидагиларни таъминлайди:
4.1. Корхонада ва унинг бўлинмаларида ҳисоб-ҳисоблаш ишларини максимал даражада марказлаштириш ҳамда замонавий техника воситалари ва ахборот технологиялари, ҳисоб ва назоратнинг прогрессив шакллари ва усулларини қўллаш асосида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини рационал ташкил этиш.
4.2. Корхона фаолияти ва унинг мулкий аҳволи, даромадлари ва харажатлари тўғрисида тўлиқ ҳамда ишончли бухгалтерия ахборотини шакллантириш ва ўз вақтида тақдим этиш.
4.3. Молиявий интизомни мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амал ошириш.
5. Қуйидагиларни ташкил этади:
5.1. Мол-мулк, мажбуриятлар ва хўжалик операциялари, келиб тушадиган асосий воситалар, товар-моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобга олиш.
5.2. Уларнинг ҳаракати билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида акс эттириш.
5.3. Ишлаб чиқариш ва муомалада бўлиш харажатларини, харажатлар сметаси бажарилишини, маҳсулотлар реализация қилиниши, ишлар (хизмат)лар бажарилишини, корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ҳисобга олиш.
5.4. Молиявий, ҳисоб-китоб ва кредит операцияларини ҳисобга олиш.
6. Қуйидагиларни таъминлайди:
6.1. Ҳужжатларнинг қонуний, ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши.
6.2. Маҳсулот, иш (хизмат)лар таннархининг иқтисодий асослантирилган ҳисобот калькуляциялари тузилиши.
6.3. Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар.
6.4. Давлат ва маҳаллий бюджетларга солиқлар ва йиғимларнинг, бюджетдан ташқари давлат ижтимоий жамғармаларига суғурта бадалларининг, банк муассасаларига тўловларнинг, капитал қўйилмаларни молиялаштиришга маблағларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўтказилиши.
6.5. Кредиторлик қарзининг белгиланган муддатларда сўндирилиши.
6.6. Корхона ходимларини моддий рағбатлантиришга маблағларнинг ажратилиши.
7. Қуйидагилар устидан назоратни амалга оширади:
7.1. Бошланғич ва бухгалтерия ҳужжатлари, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини расмийлаштириш тартибига риоя этилиши.
7.2. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини сарфлаш.
7.3. Корхона ходимларига лавозим маошларини белгилаш.
7.4. Асосий воситалар, товар-моддий бойликлар ва пул маблағларини инвентаризация қилиш.
8. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисботи ташкил этилишини текширади, шунингдек корхонанинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатли тафтишларни ташкил этади.
9. Ички хўжалик захираларини аниқлаш, йўқотишлар ва беҳуда харажатларни бартараф этиш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг маълумотларига кўра корхонанинг молия-ҳўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишда иштирок этади.
10. Пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг камомади, ноқонуний равишда сарфланиши, молия ва хўжаликка оид қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан огоҳлантириш бўйича чоралар кўради.
11. Пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг камомади ҳамда ўғирланиши бўйича материалларни расмийлаштиришда қатнашади, зарур ҳолларда бу материалларнинг тергов ва суд органларига топширилишини назорат қилади (таъминлайди).
12. Қуйидагиларни амалга оширади:
12.1. Бўш молиявий маблағларни банк депозитларига қўйиш масалалари бўйича банклар билан ҳамкорлик қилиш.
12.2. Депозит ва кредит шартномалари, қимматли қоғозлар билан ҳисоб операцияларни ўтказиш устидан назорат қилиш.
13. Штат, молиявий ва касса интизомига, маъмурий-хўжалик ва бошқа харажатлар сметасига қатъий риоя қилинишини, бухгалтерия балансидан камомадлар, дебиторлик қарзлари ва бошқа йўқотишларни ҳисобдан чиқаришнинг қонунийлигини, бухгалтерия ҳужжатларининг сақланишини, шунингдек уларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ва архивга топширишни таъминлаш бўйича иш юритади.
14. Замонавий ҳисоблаш техникаси воситаларини қўллаш асосида рационал режа ва ҳисоб ҳужжатлари, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг прогрессив шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишда иштирок этади.
15. Баланс ҳамда даромадлар ва маблағлар харажати, бюджетдан фойдаланиш ҳақидаги оператив жамланма ҳисоботлар, бошқа статистик ҳисоботлар тузилишини, уларнинг белгиланган тартибда тегишли органларга тақдим этилишини таъминлайди.
16. Бухгалтерия ҳисоби, назорати, ҳисоботи ва иқтисодий таҳлил масалалари бўйича корхона бўлинмаларининг ходимларига услубий ёрдам кўрсатади.
17. Корхона раҳбари (директори)га корхона бухгалтерияси, таркибий бўлинмалари ишида аниқланган барча камчиликлар ҳақида уларнинг вужудга келиш сабабларини тушунтирган ҳолда, шунингдек уларни бартараф этиш йўлларини таклиф этган ҳолда хабар беради.
18. Ташкилот бухгалтерияси ходимларига раҳбарлик қилади.
19. Қўл остидаги ходимлари учун хизмат мажбуриятларини белгилайди ва уларнинг ижро этилишини таъминлаш бўйича чоралар кўради.
20. Бухгалтерия ходимларини тайинлаш, ўтказиш ва эгаллаб турган лавозимларидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритади.
21. Моддий жавобгар шахсларга уларга омонат сақлашга берилган бойликларни ҳисобга олиш ва сақлаш масалалари юзасидан йўл-йўриқлар беради.

22.

III. Ҳуқуқлари
Бош бухгалтер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1. Корхонанинг бошқа таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан молия-хўжалик ва бошқа масалалар бўйича ўзаро муносабатларда корхона манфаатларини ифода этиш.
2. Раҳбарият кўриб чиқиши учун корхона фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
3. Корхонанинг таркибий бўлинмалари ва мустақил мутахассислардан зарур ахборотни сўраб олиш.
4. Корхона раҳбари (директори) кўриб чиқиши учун бухгалтерия ходимларини тайинлаш, ўтказиш ва эгаллаб турган лавозимларидан озод этиш тўғрисида тақдимномалар, уларни рағбатлантириш ёки уларга жазо тайинлаш юзасидан таклифлар киритиш.
5. Корхонанинг таркибий бўлинмалари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан бухгалтерия ваколатларига кирувчи ва корхона раҳбари (директори)нинг қарорини талаб қилмайдиган масалалар бўйича ёзишмалар олиб бориш.
6. Корхона раҳбари (директори) (бошқа раҳбарлар)дан ўзининг ушбу лавозим йўриқномасида назарда тутилган лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бажаришда кўмаклашишни талаб қилиш.
7. Қуйидагилар билан ҳамкорлик қилиш:
7.1. Барча таркибий бўлинмалар раҳбарлари билан - корхонанинг молия-хўжалик фаолияти масалалари бўйича.
7.2. Кадрлар бўлими билан – моддий жавобгар шахсларни ва ўзи бошқараётган таркибий бўлинма ходимларини танлаб олиш, ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, ўтказиш масалалари бўйича.
7.3. Юридик хизмат билан - корхонанинг молия-хўжалик фаолиятига тааллуқли бўлган масалалар бўйича.

7.4.

IV. Жавобгарлиги
Бош бухгалте қуйидагилар учун жавобгар бўлади:
1. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган доирада мазкур лавозим йўриқномасида назарда тутилган лавозим мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик.

2.



Келишилган:

Юридик бўлим бошлиғи (юрисконсульт)


(имзо)

(фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари)

(сана)


Йўриқнома билан танишдим:


(имзо)

(фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари)

(сана)

Download 79.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling