Муассасаларда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг юритилишини доимий назоратга олиш
Download 12.74 Kb.
|
2 5201776888099373572
Мулоҳаза Интернет тармоқлари орқали тарқалган Қозоғистон Республикасининг Темиртай шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларида тасвирга тушган бу аянчли воқеа барчани ларзага солди. Инсон наслини давом эттирувчи аёл шахсининг норасидага нисбатан бу даражада вахшийлик қилиши юртимиз мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган ҳеч бир ҳодимни бефарқ қолдирмади. Юқорида кўрсатилган ноҳуш ҳолат тасарруфимиздаги биронта мактабгача таълим муассасасида такрорланмаслиги юзасидан қатор тадбирларни ташкиллаштириш кўзда тутилди. Жумладан: барча мактабгача таълим муассасаларида тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, энагалар ва бошқа тегишли ҳодимлар билан фавқулотда йиғилиш ўтказиш; йиғилишда барча тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларининг ўз ишига жиддий масъулият билан ёндашиши лозимлигини тушунтириш; интернет тармоқлари орқали тарқалган ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, барча туман бўлимлари томонидан ота-оналар учун саволномалар ишлаб чиқилиб, ҳар бир муассасада ўтказилишини таъминлаш; муассасаларда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг юритилишини доимий назоратга олиш; барча тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларидан ўз ишига масъулиятни ошириш юзасидан кафолат хатлари олиш ҳамда бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот берилиши кўзда тутилди. Download 12.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling