Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
V бўлим. Юқори даражада ёнғин хавфи мавжуд ишларни амалга оширишни ташкил этиш
Download 245.42 Kb.
|
649 20.10.2020
V бўлим. Юқори даражада ёнғин хавфи мавжуд ишларни амалга оширишни ташкил этиш
19-боб. Оловли ишларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари 1-§. Умумий қоидалар 219. Қуйидагилар пайвандлаш ва бошқа оловли ишларни (кейинги ўринларда — оловли ишлар) бажариш жойлари бўлиши мумкин: а) доимий — ушбу мақсадлар учун махсус жиҳозланган цехларда, устахоналарда ёки очиқ майдончаларда ташкил этиладиган; б) вақтинчалик — бундай ишларни амалга оширишга мўлжалланмаган ва махсус жиҳозланмаган ташкилот ва турар жой бинолари ва иншоотларида (шу жумладан, қурилаётган ва фойдаланилаётган), шунингдек, уларнинг ҳудудида (очиқ майдончаларида) қурилмаларни таъмирлаш ва қурилиш тузилмаларини ўрнатиш мақсадида бажариладиган. 220. Вақтинчалик жойларда (қурилиш майдончалари ва хусусий уйлардан ташқари) оловли ишларни бажариш учун ташкилот раҳбари ёки ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахс томонидан ушбу Қоидаларга 11-иловага мувофиқ шаклда оловли ишни ўтказиш учун наряд-рухсатномаси расмийлаштирилади. 221. Қурилиш майдончаларида ва ёнғин хавфи бўлмаган жойларда фақат техника хавфсизлиги қоидаларини ва ушбу Қоидаларнинг талабларини яхши биладиган юқори малакали мутахассисларга оловли ишларни наряд-рухсатномасини расмийлаштирмасдан бажаришга рухсат берилади. Ёзма рухсат олмасдан оловли ишларни мустақил бажаришга рухсат берилган мутахассислар рўйхати объект раҳбари томонидан тасдиқланади. 222. Доимий оловли ишлар амалга ошириладиган жойлар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан белгиланади. 223. Оловли ишлар бажариладиган жойни ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан (ўт ўчиргич ёки қум билан тўлдирилган қути, белкурак ва сув тўлдирилган челак) таъминлаш лозим. Агар пайвандлаш ишлари амалга оширилаётган жой яқинида ички ёнғинни ўчириш жўмраклари мавжуд бўлса, унда ушбу ички ёнғинни ўчириш жўмракларига ёнғинни ўчириш енг ва дастаклари уланган (фойдаланишга тайёр) ҳолатда бўлиши зарур. 224. Бинолар, иншоотлар ёки бошқа жойларда оловли ишлар олиб борилишида, ушбу жойларнинг ёнида ёки остида бўлган ёнадиган конструкциялар металл тўсиқлар билан ёки сув тўкилган ҳолда ёнишдан ишончли ҳимояланган бўлиши керак, шунингдек, учқунларнинг тарқалишига ва уларнинг ёнувчан қисмлари тушиши керак бўлмаган жой ва қаватга тушишига қарши чоралар кўрилиши керак. 225. Оловли ишлар тугагандан сўнг ишни бажарувчи ушбу ишлар амалга оширилган жойни, шунингдек, оловли ишлар таъсири этиши керак бўлмаган жойлар ва қаватларни синчковлик билан текшириши, ёнувчан конструкцияларга сув қуйиши ва ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларни бартараф қилиши шарт. 226. Объект раҳбари ёки бинодаги ёнғин хавфсизлиги учун масъул бўлган бошқа мансабдор шахс вақтинча оловли ишлар ўтказиладиган жой иш тугаганидан кейин 3 — 5 соат ичида текширилишини таъминлаши керак. 227. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд жойларда пайвандлаш, газли кесиш, бензинли кесиш ва чилангарлик ишлари фақат портловчи ва ёнғин хавфи мавжуд маҳсулотлар, ускуналар ва бинолар яхшилаб тозалангач, портловчи чанг ва моддалар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда уларнинг буғлари тўлиқ тозалагандан сўнг амалга оширилиши керак. Хона доимий равишда шамоллатилиши ва газ анализаторлари ёрдамида экспресс-таҳлилларни ўтказиш орқали ҳаво муҳитининг ҳолати назорат қилиниши керак. 228. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар сақлаган идишларни (цистерналар, баклар ва бошқаларни) пайвандлашдан олдин тозалаш, каустик содали иссиқ сув билан ювиш, буғлаш, қуритиш ва ҳаво муҳитини лаборатория таҳлилидан ёки кўчма газ анализаторлари ёрдамида текшириш (экспресс усул) ҳамда шамоллатиш керак. Пайвандлаш ишлари ушбу идишларнинг туйнуклари, люклари ва тиқинлари очиқ ҳолатда, шунингдек, кўчма шамоллатиш орқали амалга оширилиши керак. 229. Вақтинчалик оловли ишлар ўтказиладиган жойлар ва пайвандлаш мосламалари, газ баллонлари ва ёнадиган суюқлик билан тўлдирилган контейнерлар ўрнатилган жойлар камида 5 m радиусда ёнувчи материаллардан тозаланган бўлиши керак. 230. Оловли ишларни бажараётганда қуйидагилар тақиқланади: а) носоз бўлган аппаратларда ишга киришиш; б) янги бўялган конструкциялар ва буюмларни тўлиқ қуримагунга қадар пайвандлаш, кесиш ёки кавшарлаш; в) оловли ишларни бажаришда ёғ-мой, бензин, керосин бошқа ёнувчи суюқликлар излари қолган кийим ва қўлқоплардан фойдаланиш; г) пайвандлаш жойларида кийим, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ҳамда бошқа ёнувчи материалларни сақлаш; д) ўқувчиларга, шунингдек, малака сертификатига эга бўлмаган ходимларга мустақил равишда ишлашга рухсат бериш; е) сиқилган, суюлтирилган ва эриган газлар баллонларига электр симлари тегиб туришига имкон бериш; ж) ёнувчан ва заҳарли моддалар билан тўлдирилган, шунингдек, босим остида ёки электр кучланишида бўлган қурилмалар ва аппаратларда иш олиб бориш; з) томга гидроизоляция ва буғ изоляциясини, ёнувчан ва қийин ёнувчан иситиш панелларни ўрнатиш, пол қопламаларини ёпиштириш ва ёнувчан локлар, елимлар, мастикалар ва бошқа ёнувчан материаллардан фойдаланган ҳолда биноларни пардозлаш ишлари билан бир вақтда оловли ишларни бажариш; и) ёнувчан ва қийин ёнадиган иссиқлик сақловчи материаллари билан қопланган енгил металл конструкциялардан ясалган биноларда (хоналарда) оловли ишларни бажариш; к) хонада болалар бўлганда оловли ишларни бажариш. Download 245.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling