Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]


-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экстремистик фаолиятни тақиқлаш


Download 28.79 Kb.
bet3/10
Sana20.01.2023
Hajmi28.79 Kb.
#1105332
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Экстремизм ЎРҚ-489 30.07.2018 (1)

6-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экстремистик фаолиятни тақиқлаш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
экстремистик фаолиятнинг ҳар қандай кўринишлари;
юридик шахслар ташкил этилганда уларни экстремистик ташкилотларнинг номи билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки ўхшаш бўлган белгиларни ўз ичига олган номлардан фойдаланиш.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПФ-5542-сонли «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони.
2-боб. Экстремизмга қарши курашиш чора-тадбирлари
7-модда. Экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар
Экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш;
экстремистик фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик тўғрисида расмий огоҳлантириш чиқариш;
юридик шахс томонидан экстремистик фаолият амалга оширилишига йўл қўймаслик тўғрисида тақдимнома киритиш;
экстремистик материалларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этишни тақиқлаш;
экстремизмни молиялаштиришни тақиқлаш;
юридик шахснинг фаолиятини тўхтатиб туриш;
ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
тушунтириш ишларини олиб бориш;
ҳуқуқий тарбия ва таълимни ташкил этиш;
экстремизмга қарши курашиш масалалари бўйича ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш;
маданий анъаналарни, маънавий, ахлоқий ва ватанпарварлик руҳидаги тарбияни мустаҳкамлаш;
илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда таълим дастурларини такомиллаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш қонунчиликка мувофиқ бошқа йўллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 28.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling