Мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети
Download 29.65 Kb.
|
Ахборот кутубхона муассасаларида вертуал хизмат кўрсатиш жараёнлари тахлили
- Bu sahifa navigatsiya:
- Масофавий таълимнинг таркибий бeлгилари
- Электрон кутубхона
- Виртуал кутубхона
Онлайн дарс - бу янгича услуб ва анъанавий дарсдан тубдан фарқ қилади. Демак, ҳар бир ўқитувчи-педагог энди аудиториядаги ёндашувларни қисман унутиб, виртуал аудиторияларга мослашиши зарур, чунки бу дарсларнинг ҳам ўзига яраша жиддий талаб ва шартлари бор.
Онлайн дарслар воситасида талаба-ёшларимиз кўпроқ мустақил ишлашга, илмий ижод билан шуғулланишларига, китобларни мутолаа қилиш имкониятига эга бўлдилар, педагог-ўқитувчиларимиз эса хориж олимлари иштирокида ташкил қилинаётган онлайн видеоконференцияларда қатнашиб, касбий маҳоратларини ривожлантириш учун мунтазам ишлашга интиляптилар. Масофавий таълимнинг таркибий бeлгилари: – ўқитувчи; – тингловчи; – масофавий малака ошириш платформаси. Масофавий таълим услубий матeриаллари: – дарслик, ўқув, услубий қўлланма ва ўқув-услубий мажмуалар; – аудио ва видeо дарсликлар; – онлайн дарслар (Интeрнeт саҳифа); – элeктрон кутубхона; – тeстлар; – мультимeдиа элeктрон дарсликлар. Электрон кутубхона интернетнинг ажойиб имкониятларидан биридир. Бу кутубхонанинг электрон шаклидир. Кутубхона деганда одатда кўз олдимизга китоблар турган жавонли катта хоналар келади. Электрон кутубхонада жавонлар вазифасини «папкалар», китоблар вазифасини Интернет саҳифалари бажаради. Бу кутубхона маълумотлари электрон кўринишда бўлади ва компьютерда жойлашади. Бу кутубхонадан фойдаланиш жуда кулай. Сиз дунёнинг турли нуқтасидан электрон кутубхона маълумотларидан фойдалана олишингиз мумкин. Яна бир қулай томони - зарур маълумот нусхасини кўчириб олишингиз мумкин. Электрон кутубхонадан фойдаланишингиз учун компьютер, модем ва интернет тармоғи бўлиши етарли. Фараз қилайлик, электрон кутубхонадан фойдаланмоқчисиз. Бирор маълумот билан танишмоқчисиз. Компьютер ва Интернет ёрдамида маълумотни бир неча дақиқада топиш мумкин. Маълумот дунёнинг турли нуқтасидан бир пастда экранда тасвирланади. Бунинг учун сиз компьютернинг тугмачасини босишингиз ва электрон кутубхонага киришингиз етарлидир. Бир неча дақиқада маълумот кўз олдингизда намоён бўлади. Бир неча йил аввал бир маълумотни топишга бир неча ой вақт сарфлаш зарур эди. Электрон кутубхоналар ёрдамга келди. Электрон кутубхоналарни турлича номлашади. Виртуал кутубхона ўзи нима? Охирги пайтда виртуал дунё, виртуал олам, виртуал дўст каби сўзлар пайдо бўлди. Виртуал сўзининг маъноси бу тасаввур қилишдир. Виртуал кутубхона бу одатдаги кутубхонанинг абстракт кўринишидир. Бу кутубхона китоблари, журналлари ва рўзномалари китоб жавонларда эмас, балки компьютер хотирасида жойланган бўлади. Бу компьютерда ёки компьютер махсус қурилмаларида рақамли форматда сақланадиган маълумотларнинг тўпламидир. Бу: босма, аудио, видео ва мультимедиа маълумотлардир. Download 29.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling