Мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети
Download 56.24 Kb.
|
ахборот махсулотлари ва хизматлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент - 2023 Мавзу
МУХАММАД АЛ ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ “Ахборот кутубхона тизимлари” кафедраси “АХБОРОТЛАРНИНГ АНАЛИТИК МАҲСУЛОТИ ВА ҲИЗАТИ” ФАНИДАН МУСТАҚИЛ ИШИ Мавзу: “Ахборот кутубхона муассасаларида ахборот маҳсулотлари ва хизматларини ўрганиш” Бажарди:023-18 гуруҳ талабаси Исмоилов Ислом Қабул қилди: Раҳимова Ш.А. Тошкент - 2023 Мавзу: Ахборот кутубхона муассасаларида ахборот маҳсулотлари ва хизматларини ўрганиш Режа: Ахборот махсулотлари ва хизмат турлари Соҳада таниқли олимларнинг яратган классификациялари Ташкилий-ёрдамчи хизмат турларини Маълумотлар характери аспекти Ахборот махсулотлари ва хизмат турлари Ахборот махсулотлари ва хизмат турларини классификациялаш ишларини таҳлил қилишга олдин кутубхоначилик сўнгра илмий-ахборот соҳаси вакиллари бир неча бор уриниб кўрдилар. “Кутубхоначилик” соҳасидаги олимларнинг классификацияларидаги асосий камчилик уни ахборот хизматларини фақат кутубхоналар томонидан тақдим этиладиган хизматлар билан чегараланганлигида кўриш мумкин. Кутубхоначилик хизматини классификациялаш бўйича турли муаллифларнинг тахлиллари таниқли олима М.Я.Дворкинанинг “Библиотечное обслуживание: теоретический аспект” номли монографиясида (1993) қайд этилган. Унда муаллиф томонидан ишлаб чиқилган “Классификация услуг, предоставляемих библиотекой” берилган. Информатика соҳаси мутахассислари томонидан яратилган классификациялардан бири Л.Г.Кендровскаяга тегишлидир. Унинг “Номенклатура информационных услуг: хозрасчетный аспект” (1988) номли рисоласида тавсия этилган классификациялаш яхши берилган. Уни янгилик томони шундаки, ахборот махсулотлари уни тавсия этаётган муассасалар типидан, уни тавсия этувчилардан қатъий назар барчаси берилганлигидадир. Лекин бу ахборот махсулотларини кўп қиррали характеристикасини очиб бера олмаган, шунингдек унда махсулотни фақат шакли эътиборга олинган холос. М.Я.Дворкина асосий хизмат кўрсатиш турларини кўрсатар экан, классификациялаш асоси сифатида фойдаланувчиларни сўровлари (хужжат, библиографик ва фактографик маълумотлар, янгиликлар,ориентациялаш ва ўргатиш, ҳолатни таҳлил қилиш, хизмат кўрсатишни ташкил қилиш) деб хисоблайди. Ахборот хизматини асосий негизини сўров ташкил этишини қайд этади. Ҳужжатлар орқали хизмат кўрсатиш нашрларга, архив ҳужжатларига, музей предметларига турли ташувчиларда ( қоғозли, электронли, компакт-дисклар, аудио- ва видеокассеталар, микрокарталар ва бошқалар) кириб боришни, турли тилларда (таржима қилиш орқали), аниқ вақт режимида (online), ажратилган вақт режимида ( электрон почта орқали, “бронлаш “ орқали, танишиш ва вақтинча фойдаланишни ( абонемент,ўқув зали, МБА, кўргазмалар, ностационар шакллар-кутубхона пунктлари, библиобуслар, йилдиракдаги музейлар ва бошқ.), доимий фойдаланишни ( турли ташувчилардаги матнларни нусҳаларини олиш, ҳужжатлар ва нусҳаларни сотиш, ҳужжатларни электрон етказиш) таъминлайди. Маълумот хизмати кўрсатиш библиографик, фактографик, концентографик банк ва маълумотлар базасига, шу жумладан муьти- ва гипермедий киришни ва фойдаланувчиларни библиографик ва фактографик сўровларига оғзаки, ёзма, on-line режимида ва электрон почта орқали жавоб беришни ( маълумотнома шаклида) таъминлайди. Янгиликлар хизмати долзарб ҳодисалар ва мавзулар ҳақида хабар беради, ахборот рекламасини тақдим этади, янги нашрлар ҳақида хабар беради ва уларни телекоммуникация каналлари орқали реал ва ажратилган вақт (шакллари: янгиликлар, ИРИ, ДОР. Ахборот куни, Мутахассис куни, ҳоялар ярмаркаси, янги келган адабиётлар кўргазмаси, дайджест, прайс-лист, биржа маълумотлари ва бошқ .) кўрсатади. Ориентацияловчи (таништирувчи, йўл кўрсатувчи) хизматлари ( ёки ўқув-маслаҳат хизмати) фойдаланувчиларни ахборотларга оғзаки, on-line режимида ва электрон почта орқали (шакллари: маслаҳатлар,семинарлар, маърузалар, дарслар, экскурсиялар, компьютер курслари ) ёндошиш имкониятлари билан таништиради. Тадқиқот хизмати (шакллари: аналитик маълумотномалар, аналитик обзорлар, маркетинг тадқиқотлари, конъюктур тадқиқотлар,реклама таҳлили материаллари, ахборот рейтинглари, масалан, олимлар рейтинги, тадқиқотларни прогнозлаш, ва бошқ.)фойдаланувчиларга уларни қизиқтирган соҳалари бўйича ҳолатни таҳлилини, шу жумладан телекоммуникация каналлари орқали етказади. Шу билан бирга муаллиф ташкилий-ёрдамчи хизмат турларини ҳам кўрсатиб ўтади: база маълумотларини ижарага бериш ва тарқатишни , хизмат кўрсатиш пунктларини ташкил этиш, шу жумладан, кутубхоначилик, музей, компьютер, видеосалонлар; факс орқали хабар беришў; телефон, электрон почта орқали талабларни қабул қилиш: муқовасозлик ишлари ва бошқалар.; комплекс хизматалар- тақдим этилган хизмат турларидан буюртмачининг хохишига кўра шартнома асосида хизмат кўрсатиш ва бошқалар. Замонавий кўп аспектли классификациялаш.Ахборот махсулотлари ва хизмат турларини классификациялаш ишларида ахборот махсулотларини кўпқирралик характеристикасидан келиб чиққан холда кўп аспектли классификациялаш, яъний етакчи холатни танлаш ва қолган холатларни эса қўшимча сифатида кўриш маъқул деб ўйлаймиз. Фойдаланувчи кутубхона ёки ахборот хизматига мурожаат этар экан, қандай мақсад учун унга ахборот керак ва у нимани олишни хохлайди: биринчи манбани матнинимии, хужжат ҳақида маълумотми, аниқ фактларми, мустақил равишда ахборот қидириш бўйича маслахатми буни билади. Шунинг учун ҳам бу мақсадни кўра тавсия этувчи маълумотлар характери асосий аспект сифатида намоён бўлади: ҳужжатни тўлиқ матнини тақдим этиш ( ҳужжатли хизмат); библиографик ахборотни тақдим этиш (библиографик хизмат); фактографик ахборотни тақдим этиш ( фактографик хизмат); аналитик ахборотни тақдим этиш ( ахборот тадқиқотлари натижалари билан хизмат қилиш); ахборотни мустақил қидириш бўйича маслаҳатларни тақдим этиш ( маслаҳат хизмати) Юқоридаги хизматлар зарурият бўлганда бир –бирини тўлдирган холда қўлланиши мумкин. Масалан, “ахборотни танлаб тарқатиш” (АТТ) (Избирательного распространения информации) (ИРИ) хизматида . библиографик ва хужжатли хизмат кўрсатиш биргаликда намоён бўлади. Ёки ҳар қандай ахборот тадқиқотлари аввало библиографик ва фактографик қидирувдан сўнг амалга оширилади. Фойдаланилган адабиётлар! Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини ташкил қилиш= Организация работы информационно-библиотечных и информационноресурсных центров: (Хужжатлар тўплами) / Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий к-наси; -Т.: Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий к-носи нашриёти, 2007.-92 б. Ахборот-кутубхона муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги=Взаимодействие информационно-библиотечных учреждений: Метод. Қўлл./ Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий к-наси.-Т.: Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий к-наси нашриёти, 2009.-76 б. Ахборот-ресурс марказларининг библиографик ишини ташкил қилиш: Метод. Қўлл. / Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий к-наси, -Т.: Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий к-наси нашриёти, 2008.-40 б. Махмудов М.Х., Шокиров Т., Ниязова Э.Н.Ахборот кутубхона хизмати: Назарияси ва методологияси/ Дарслик.-Т., 2008. - 160 б. / ТДМИ Махмудов М.Х. Кутубхона – ахборот фаолияти менежменти: Ўқув қўлланма.-Т.,2007.-150 б./ ТДМИ Download 56.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling