Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг Ички тартиб-қоидалари


-боб. Иш вақти, дам олиш вақти ҳамда улардан фойдаланиш


Download 163 Kb.
bet4/9
Sana18.06.2023
Hajmi163 Kb.
#1570236
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4 Намунавий ички тартиб қоидалари

3-боб. Иш вақти, дам олиш вақти ҳамда улардан фойдаланиш

30. Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.


31. Олий таълим муассасаси ходимлари учун ҳар кунги иш вақтининг бошланиши ва тамом бўлиши ҳамда дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти қуйидагича белгиланади:
ҳар куни – соат 8.30 дан 17.30 гача;
кундалик тушлик танаффус – 13.00 дан 14.00 гача.
Шунингдек, профессор-ўқитувчиларнинг иш вақти жамлаб ҳисобланадиган иш вақти режимида белгиланади.
Умумий дам олиш кунлари – шанба ва якшанба.
32. Зарурат туғилганда иш куни режими Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўзгартирилиши мумкин.
33. Профессор-ўқитувчилар учун иш вақтининг қисқартирилган вақти
ва иш куни ҳафтасига 36 соатлик қилиб белгиланади ҳамда ўқув машғулотлари жадвалига кўра тартибга солинади.
34. Профессор-ўқитувчилар фаолиятини иш куни давомида барча турдаги ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар режаси асосида амалга оширади.
35. Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув машғулотлари жадвали, иш режаси ва навбатчилик жадвалининг бажарилиши ўқув ишлари бўйича проректор – олий таълим муассасаси қошидаги академик лицей директори, тегишлилиги бўйича факультет декани ва унинг ўринбосари ҳамда кафедра мудири томонидан назорат қилиб борилади.
36. Қуйидаги ходимларга ҳам иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади:
16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимлар – ҳафтасига 36 соат;
I ва II гуруҳ ногиронлари – ҳафтасига 36 соат.
37. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси, масофавий иш усули, мослашувчан иш жадвали ёки уйда ишлаш режимига ўтказиш белгилаб қўйилиши мумкин.
Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган (16 ёшга тўлмаган ногирон) боласи бор аёлнинг, жумладан, ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, тиббий хулосага мувофиқ, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда уларга тўлиқсиз иш вақти белгилайди.
38. Иш вақтидан ташқари ходимларни ишга жалб этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
39. Йиллик таътилларнинг муддати, улар учун ҳақ тўлаш ва уларни ҳисоблаб чиқариш, шунингдек, таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
40. Ходимнинг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати томонларнинг келишувига биноан белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
41. Ҳар йилги асосий таътил қуйидагича берилади:
биринчи иш йили учун олти ой ишлагандан кейин (қонунда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);
иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида (қонунда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).
Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.
42. Ходимнинг ёзма аризасига биноан таътил қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда таътилнинг бир қисми ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.
43. Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йилида берилади ёки таътилни бошқа муддатга кўчириш қоидаларига риоя этилган ҳолда кейинги йилга кўчирилади.
44. Ходимларнинг хоҳишига кўра йиллик таътилнинг энг кам муддатидан (ўн беш иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин.
Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.
Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши лозим.
45. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, жумладан, унинг муддати тамом бўлиши муносабати билан ҳам, ходимнинг хоҳишига кўра, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга мувофиқ йиллик таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.
Мазкур бандда назарда тутилган таътил даврида ходим меҳнат шартномаси ва унинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги аризасини башарти меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг қонун ёки тарафларнинг келишуви билан белгиланган муддати тугаган бўлса, қайтариб олишга ҳақли эмас.



Download 163 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling