Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг Ички тартиб-қоидалари


Download 163 Kb.
bet6/9
Sana18.06.2023
Hajmi163 Kb.
#1570236
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4 Намунавий ички тартиб қоидалари

5-боб. Бинолар ичидаги тартиб

61. Ўқув биноларини зарур жиҳозлар (мебель, ўқув ускуналари ва бошқалар) билан таъминланиши учун олий таълим муассасасининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори масъул ҳисобланади.


62. Бино ичига кириш хизмат рухсатномалари, электрон рухсатнома, вақтинчалик рухсатнома ва талабалик гувоҳномалари ҳамда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
63. Иш вақти тугагандан сўнг хона ва аудиторияларнинг калити бино хавфсизлигини таъминловчи олий таълим муассасасига бириктирилган қўриқлаш хизмати ходимига махсус журналга имзо қўйиш орқали топширилади.
64. Бино хавфсизлигини таъминловчи олий таълим муассасасига бириктирилган қўриқлаш хизмати ходими иш вақти тугагандан сўнг ёнғин ва техника хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр ёриткичлар ўчирилганлиги, дераза ва эшиклар қулфланганлиги, ходим ва талабаларнинг ўз вақтида бинодан чиқиб кетганлигини текшириб чиқади.


6-боб. Иш ва ўқишдаги ютуқлари учун рағбатлантириш

65. Ходимлар қуйидаги шаклларда рағбатлантирилади:


давлат ва жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тавсия этиш тўғрисида бўйсунувчи вазирлик, идора ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таклиф киритиш;
меҳнат фаолиятида алоҳида ўрнак кўрсатаётганлиги учун фахрий ёрлиқлар ва бошқа турдаги мукофотларга тавсия этиш;
олий таълим муассасаси фаолият самарадорлигига муносиб ҳисса қўшиб белгиланган топшириқларни ўз вақтида бажариб келаётган ходим ва талабаларни олий таълим муассасаси ректорининг фахрий ёрлиғи ҳамда турли номинациядаги дипломлари билан тақдирлаш;
юбилей саналари муносабати билан моддий рағбатлантириш, совғалар бериш;
касб байрами муносабати билан бир йўла бериладиган мукофотлар;
байрам саналари муносабати билан бериладиган мукофотлар ва бошқа шакллардаги рағбатлантириш чоралари.
66. Иш ҳақи, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар мазкур Қоидаларда белгиланган рағбатлантириш турларига кирмайди.
67. Талабалар ўқишда юқори кўрсаткичларга эришганлиги, илмий-тадқиқот ишлари ва олий таълим муассасаси ижтимоий ҳаётида фаол иштироки учун қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
ташаккурнома эълон қилиш;
пул мукофоти ёки қимматбаҳо совға билан тақдирлаш;
фахрий ёрлиқ, даражали ва турли номинацияли дипломлар билан тақдирлаш.
Шу билан бирга, талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган алоҳида иқтидорга эга, халқаро, республика ва олий таълим муассасаси миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолиблари, шунингдек, олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (ота-онасининг вафоти, ногиронлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги) талабаларга базавий стипендияга нисбатан ........ бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш ёки моддий ёрдам тўлови берилиши мумкин.
68. Талабаларни рағбатлантириш олий таълим муассасасининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, Маънавият ва маърифат бўлими, факультет деканлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши тақдимномаси ёки тавсияномаси, Стипендия комиссияси қарори асосида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.



Download 163 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling