Линия-кабел иншоатларини қурилиш ишларида механизациянинг қўлланилиши.
Линия кабел иншоатларининг қурилиш ишларида машина ва механизмларнинг қўлланилиши ўз навбатида иншоат қурилиш ишларини тезлаштиради ва қурилиш ишларини арзонлаштиради. Қўл куч меҳнати асосан механизацияларни қўллаб бўлмайдиган жойларда қўлланилади. Трассани текислашда ва трассадаги турли хил дарахт илдизларини олиб ташлаш учун Т-100 ёки Т-130 туридаги булдозер тракторлари қўлланади.
Алоқа кабелларини телефон кабел канализациясига ётқизиш учун ҳамда қудуқ ичидан оқава сувларини тортиб чиқариш ва канализацияни шамоллатиш учун КМ-2А ва МК туридаги кабел машиналари қўлланилади. Бундай кабел машиналари ГАЗ-66 ва ГАЗ-53 автомабилларига ўрнатилган. Ер ости канализацияларини траншеясиз усул ёрдамида темир йўл ва автомабил йўлларини кесиб ўтишда ҳамда олдиндан тайёрланган тешикларга қувурларни ётқизиш учун гидравлик пресслар ва ер ости пневмотешгичлардан фойдаланилади.
Алоқа кабел иншоатларини қурилишида ер билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш учун бир ковшли экскаваторлар ва траншея кавлагичлар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |