II. Қуйидаги фикрларга қўшиласизми?
1. Агар иккита мамлакатнинг бошланғич “ишлаб чиқариш имкониятлари” деярли тенг бўлиб, улар ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўртасида танлов олдида турган бўлса, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни танлаган мамлакат “ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғини” иккинчисига нисбатан тезроқ ўнгга сураолади.
2. Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи “камёблик”, “муқобил харажатлар” ва “муқобил танлов” тушунчаларини изоҳлаш учун хизмат қилади.
3. Ўринбосар товарлардан бирининг нархи билан иккинчисига бўлган талаб ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд.
4. Истеъмолчининг талабига ресурслар нархининг ўзгариши таъсир кўрсатади.
5. Истеъмолчи даромадининг ортиши бошқа омиллар ўзгармай қолганда талаб чизиғини ўнгга сурилишига ва янги мувозанат нуқтаси ҳосил бўлишига олиб келади.
6. Бозордаги мувозанат нархининг ўсиши ишлаб чиқариш ресурслари нархининг арзонлашуви таъсирида юз берган бўлиши мумкин.
7. Агар товар нархининг ошиши сотувчи даромадини қисқартирса товарга бўлган талаб эластик ҳисобланади.
8. Бирлик эластиклик нуқтаси талаб чизиғининг ўртасида ётади.
9. Таклиф эгри чизиғининг ўнгга сурилиши ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар бир нархлар даражасида кўпроқ маҳсулот таклиф этишини кўрсатади.
10. Истеъмолчилар дидининг ўзгариши талабнинг ўз эгри чизиғи бўйлаб кўчишига, истеъмолчилар даромадининг ўзгариши эса талаб эгри чизиғининг сурилишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |