MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT
TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI SAMARQAND FILIALINING
B U Y R U G` I
1.Меҳнат таътилидан чақириб олиш ҳақида:
Ишлар бошқармаси бошлиғи Тугалов Хотам Игамбердиевични бўлимда иш ҳажмининг ошганлигини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 147 моддасига асосан унинг розилиги билан меҳнат таътилидан 13.01.2020 йилдан чақириб олинсин.
Ходимнинг фойдаланилмай қолган (11 кун) таътил қисми Кодекснинг 143 моддаси бешинчи, олтинчи, ва еттинчи қисмларда назарда тутилган талабларга асосан кейинги йилнинг таътилиги қўшиб берилсин.
Асос: билдиришнома.
2.Ишда йўқлиги тўғрисида:
-касаллиги сабабли-
Норқобилова Озода хўжалик бўлими фарроши 10 январ 2020 йилдан касаллиги сабабли ишда йўқлиги инобатга олинсин.
Асос: билдиришнома директор имзоси билан.
ТАТУ Самарканд
филиали директори: А.А.Халджигитов
Самарқанд шаҳри
2020 йил 13 январ
08- Х-сон
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT
TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI SAMARQAND FILIALINING
B U Y R U G` I
Танлов асосида ишга қабул қилиш тўғрисида:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Илмий кенгашининг 2019 йил 28 декабрдаги 5-сон қарорига биноан қўйидаги профессор-ўқитувчилар танловдан ўтганлиги муносабати билан улар билан 5 (беш) йил муддатга меҳнат шартномаси тузилсин.
Хидиров Абдувалини 03.01.2020 йилдан телекоммуникация инжиниринг кафедрасига 5 йил муддатга 1 штат бирлиги асосида катта ўқитувчи лавозимига танловдан ўтганлиги муносабати билан шу лавозимга меҳнат шартномаси тузилсин ва ойлик маоши штатлар жадвалига асосан тўлансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |