Муйдинова Дилдора Болага пул бериш тарбиясини бузадими ?


Download 28.3 Kb.
Sana16.04.2023
Hajmi28.3 Kb.
#1359240
Bog'liq
esses

Муйдинова Дилдора

Болага пул бериш тарбиясини бузадими ?

Режа :
1. Фарзанд тарбияси қачондан бошланади ?


2. Молиявий саводхонликнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти .
3. Фарзандингизга пул жамғариш учун мақсадлар қўйишда ёрдам беринг . Орзуйинг учун жамғар !

Фарзанд тарбияси қачондан бошланади?



Оила мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан бири фарзандлардир. Турмуш қуришдан асосий мақсад ҳам насл давомийлигини таъминлаш, зурриёт қолдириш ва унинг камолини кўришдан иборат. Оилада улғаядиган боланинг қандай инсон бўлиб шаклланиши биринчи навбатда ота-онага боғлиқ. Улар эса ишни, аввало, болага чиройли тарбия беришдан бошламоқлари даркор. Зеро, тарбия барча ҳикматларнинг аввалидир.
Ҳар бир инсон ўз фарзандини дунёдаги энг намунали, илмли ва маънавиятли бўлишини орзу қилади. Шунга эришиш йўлларини ахтаради. Бу йўлда тўғаноқ бўлган барча тўсиқларни енгиб ўтишга интилади. Аммо айрим оилаларда боланинг рисоладагидек инсон бўлиб етишувида тарбия биринчи восита экани эътибордан четда қолади.
Тарбияни қачондан бошлаш зарур экани ҳақида кўплаб манбаларда қимматли маълумотлар берилган. Эркак киши уйланар экан аввало ҳаёли, одобли, солиҳа қизни танлаши керак бўлади. Худди шундай, қиз бола ҳам турмушга чиқаётганда куёв боланинг яхши фазилатларга эга эканига қаноат ҳосил қилиши лозим. Чунки танланган инсон келажакда фарзандларнинг онаси ёки отаси бўлади.
Мўътабар манбаларда қайд этилишича, бола тарбияси уч босқичда амалга ошади. Биринчиси – муносиб жуфти ҳалол танлаш, иккинчиси – ҳомила давридаги парвариш, учинчиси – фарзанд дунёга келган кундан бошлаб бериладиган тарбия.
Бола туғилишидан аввал ота-оналар ўзлари намуна бўлишлари учун турли иллатлардан сақланмоқлари, руҳиятларини пок тутишга уринмоқлари зарур. Бу ҳақда Абдулла Авлоний айтади: «Тарбия қилгувчилар табиб кабидирки, табиб хастанинг баданидаги касалига даво қилгани каби тарбияни боланинг вужудидаги жаҳл маразига «яхши хулқ» деган давони ичидан, «поклик» деган давони устидан бериб, катта қилмоғи лозимдир». Бу гаплар замирида юксак тажриба самараси ўлароқ, тарбияни тарбиячи ўзидан бошламоғи зарурлиги тушунилади. Зеро, бола эшитганларидан кўра кўпроқ кўрганларига эргашади.
2. Фарзанд тарбиясининг иккинчи босқичи ҳомила даврида амалга оширилади. Бу босқичда аёлга ташқи жиҳатдан ва ўзи томонидан катта эътибор қаратиш талаб этилади. Бола туғилгунига қадар аёлга моддий-маънавий шароит яратиб берилиши керак. Фарзандни соғлом туғилиши учун уни барча оғир вазифалардан озод қилиш лозим. Ҳомиладор аёлни асабийлашишдан жуда эҳтиёт қилиш керак. Аёл кўп асабийлашса, мажбурий қийноқларга рўбарў қилинса, бола асаб касалликлари билан туғилиши тиббий жиҳатдан исботланган. Демак, ҳомиладор аёлга муносиб шароит яратиш билан, аслида туғилажак фарзандимизга яхшилик қилган, боламизни руҳий жиҳатдан асраган бўламиз.
Ҳомиладорлик пайтида бола қандай тарбияланади? Энг асосийси аёл ўзини маънавий ва жисмоний жиҳатдан авайлаши керак. Бу даврда аёл фақат ҳалол егуликлар емоғи, гўзал нарсаларга қарамоғи, ёқимли сўзларни тингламоғи ва мулойим бўлмоғи лозим. Энг муҳими эса, тўғрисўзликка ўта аҳамиятли бўлиши талаб этилади. Чунки туғиладиган фарзанд айнан онанинг вужудида унинг барча сифатлари ва руҳий ҳолати билан узвий алоқада ўсади. Онадаги ҳар бир жараённи ҳис этади, унинг сўзларини тинглайди. Бу борада улуғ кишиларнинг ота-оналари фарзандларига туғилишидан аввал қандай тарбия берганлари биз учун ибратдир. Ривоятларга кўра, Собит исмли йигит бир тишлам олмани изнсиз еб қўйиб, эгасидан розилик олиш учун чеккан машаққати – тақводорлиги туфайли Имоми Аъзам Абу Ҳанифадек улуғ олимнинг отаси бўлди. Бу воқеада катта ҳикмат ва олий ибрат бор.
Абдулла Авлоний «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» китобида бундай келтиради: «Аллоҳ таоло инсонларни асл хилқатда истеъдод ва қобилиятли, яхши билан ёмонни, фойда билан зарарни, оқ билан қорани ажратадиган қилиб яратган. Лекин инсондаги бу қобилиятни камолга етказиш тарбия билан бўлур. Қуш уясида кўрганини қилар».ўз ўғлига унинг қизини никоҳлаб берди. Бу икки давлат соҳиби бир-бири билан дўстлашганидан иккала мамлакат ҳам обод ва фаровон бўлди.

Ҳаммаси оиладан бошланади!


Агар фарзанд тинч-тотув, рисоладагидек оилада тарбияланса, оила аъзолари бир-бирларига меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлсалар, болага пул бериш, унинг пулга муносабатини шакллантириш борасида турли тажрибалар қилиб кўрса бўлади. Аммо оилада муҳит носоғлом бўлса, пул бола учун ҳар қандай ҳолатда ҳам (яъни берсангиз ҳам, бермасангиз ҳам) муаммога айланади. Демак, энг аввало, оиладаги муҳитни яхшиланг.Бола пулни тўғри сарфлашни билмайди, ота-она унга нима керак бўлса ўзи олиб бериши лозим;
Ҳалитдан пулга ўрганса, келажакда хасис ва таъмагир бўлиб қолади;
Доим пул бериб турмасангиз, инжиқлик қиладиган бўлади, ўзи ишлаб топмагани учун пулнинг қадрига етмайди;
Ёнида кўп пул юрса, ёмон ўртоқлари кўпаяди, уриб олиб қўювчилар ҳам топилади.
Атрофдаги ҳаммада: ота-онасида, ака-опаларида, тенгдошларида пул бор-у, фақат унда йўқ. Бола ўзини ноқис сеза бошлайди, ўзига баҳоси тушиб кетади;
Пул берсангиз, уни мустақил ишлатишни, режалашни, тежашни ўрганади. Қўлига пул бермай пулга тўғри муносабатни шакллантириш имконсиз;
Бермасангиз, ўжар, қайсар бўлиб боради, ўша пулни ўғирлаб олиши мумкинИкки қараш бор: ё бола пул санашни билгандан бошлаб, ёки мактабга чиққач. Кўпинча бу иккиси бир вақтга тўғри келиб қолади. Бола пул санаш ва ишлатишга тайёрлигини билиш учун уни дўконга жўнатиб туринг. Кўринг-чи: айтган нарсангизга берган пулингиз етмаслигини сезармикан, қайтим олишни унутмасмикан, қайтим нотўғри қайтарилса, билармикан. Шуларнинг ўзидан болангиз ҳаётида пул қанчалик ўрин эгаллаганини билиб олсангиз бўлади.
Боланинг ёши, эҳтиёжлари ва албатта, имкониятларингиздан келиб чиқиб берасиз. Ҳеч қачон фалончи мактабга шунча олиб келяпти, менга ҳам беринг деган гапларга кўнманг. Боланинг реал эҳтиёжларини билинг ва шунга лойиқ пул беринг. Борди-ю, ҳар куни пул бера олмасангиз, буни болага тушунтиринг. Айтайлик, сиз фалончининг ота-онаси каби ҳар куни унга пул бера олмайсиз, аммо маълум вақтдан кейин унга кутган нарсасини совға қилишингиз мумкин. Мутахассислар бир масалада якдил: болага хоҳ ҳафтада, хоҳ ойда бир бўлсин, пул бериб туриш керак. Бўлмаса, у ўзи пул ишлаб топганда сарфлашни билмайди.Мутахассислар, болага пулни маълум вақт оралиғида, фақат нимага сарфлашини аввалдан келишиб олган ҳолда беришни тавсия этадилар. Масалан, ҳар куни тушлик учун ёки ойда бир марта кундалик харажатлари учун ва ҳоказо. Аммо бола бу пулни олиш учун маълум шартларга риоя этиши кераклигини билсин. Ота-она болани жазолашда унга пул бермаслик усулини қўлламаслиги керак. Бу самарасиз, ҳатто, зарарли жазо туридир. Бола ота-она билан савдолашишни бошлайди.Болалар кўпинча пулни бирданига сарфлаб қўйишади. Пулга енгил муносабатнинг нималарга олиб келишини билдиринг: айтилган муддатгача етказа олмадими, демак бир-икки кун пулсиз юради. Бошида ҳаражатларни режалаштиришни ўзингиз ўргатиб боринг: маблағни майда қисмларга бўлиб, вақти-вақти билан бериб туринг. Бола ортиқча сарф-ҳаражатга йўл қўймай, режалаб ишлатаётганига ишонсангиз, ҳафтада бир марта бир ҳафталик қилиб беришингиз мумкин. Борди-ю, тўғри сарфлашни эплолмаса, демак, ҳали у мустақил харидларга тайёр эмас. Вақт, имкон берасиз ва кутасиз. Фақат ҳаражатларни доимий назорат қилиб боришни унутманг.

Ўзбекистонда аксарият ота-оналар, айниқса болалар ҳақида гап кетганда, молиявий саводхонликнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятига йетарлича еътибор бермайдилар. Фарзандини пулга бўлган муносабатини нотўғри шаклланишидан қўрққан ота-оналар, уларнинг молия тўғрисидаги билимларини минимал даражага тушириб иккита мутлоқ фарқли тушунча: “Ғамхўрлик” ва” “молиявий саводхонлик”ни адаштираётганликларини сезмайдилар.


Дарҳақиқат, болалар мактабга боришлари, математика, физика, тарих каби фанларидан билим олишлари ва дунёни ўрганишлари керак, бироқ у йерда ҳаётий муҳим дарслардан бири ҳисобланган “пул билан тўғри муомала қилиш” кераклиги ўргатилмайди. Ахир ота-оналар болаларини маълумотли тарбиялашга ҳаракат қилиб, уларни реал ҳаётга молиявий мустақилликнинг асосий воситаси бўлмиш - молиявий саводхонликка оид билимларни бермасдан туриб тайёрламоқда.
Болаларни келажакда молиявий мустақил бўлишлари учун уларга ёшликларидан пул билан қандай тўғри муомалада бўлиш кераклигини ўргатиш лозим. Болаларни 4-5 ёшлигидан бошлаб улар билан молиявий саводхонлик тўғрисида гаплашиш мумкин ва зарур. Сабаб, бу ёшда болаларда ўзларини ўраб турган барча нарсалар ҳақида жуда кўп саволлар пайдо бўлади.
Ерта ёшдан бошлаб болалар пул нарса харид қилиш учун кераклигини тушиниб йетишади. Бироқ улар пулларни қаердан олинишини ва улар қандай қилиб ота-оналарининг чўнтакларида пайдо бўлишини билишмайди. Пулнинг миқдори чексиз емаслиги ва пулга ега бўлиш учун одам ишлаши кераклиги ҳақида болага тушунча бериш керкак.
Болага қадимда одамлар пул ва пул тушунчаси пайдо бўлишдан аввал қандай қилиб савдо-сотиқ ишларини амалга оширганликларини ҳикоя қилиб берса бўлади. Уларга бартер (товар алмашинуви) нима еканлигини тушунтиринг. Масалан, олдинлари бир нечта тухумни нонга алмаштириш мумкин бўлган. Бироқ, вақт ўтиши билан айрим сабабларга кўра товарлар алмашуви қийинлашди:
Ҳамма нарсани ҳам, вазни сабабли осонгина кўтариб йуриб бўлмасди;
Баъзи маҳсулотларнинг сифати вақт ўтиши билан ёмонлашган.

Ҳеч сезганмисиз, айрим одамлар йуқори маошга ега бўлмасликларига қарамасдан йирик харидлар: автомобил, квартира ёки қимматли таътил учун пул жамғара оладилар.


Ваҳолангки, бу вақтда яхши иш ҳақига ега одам бутун умри давомида арзийдиган бирор нима учун пулни жамғара олмайди. Бу, иккинчи турдаги одамлар бир кун билан яшаши ва келажак ҳақида умуман ўйламаганлиги туфайли содир бўлади.
Дунёдаги йенг муҳим кўникмалардан бири бу мақсадни танлай билиш ва белгиланган режаларни ўзгартирмасдан унга интилишдир. Ота-оналар учун фарзандларига уларнинг ёшлигидан бу кўникмани ўрганишларига ёрдам беришлари муҳим ҳисобланади, чунки айнан шу сабабли болангиз вояга йетганида ўз маблағларини тежашни ва тўғри бошқаришни ўрганади.
хулоса қилиб айтганда шахсий намуна кўрсатинг. Болаларни тарбияламанг, улар барибир сизга ўхшаган бўлишади. Ўзингизни тарбияланг.
Буйук Британия қадимий мақоли
Шахсий намуна – болани—пулни бошқаришга ўргатишнинг яхши усули. Қизингиз ёки ўғлингиз маошингизни қайси харажатлар учун тақсимлаётганингизни кўрсин: коммунал тўловлар, озиқ-овқат, кийим-кечак. Болани оилавий хордиқни режалаштиришда ёрдамга чақириш ҳам мумкин: “Агар ёзда денгизга боришни истасак, ҳар ой мана шунча пул йиғишимиз керак”. Шунингдек, қиммат буйум ва техникани кредит олиш ёки жамғариб бориш орқали харид қилиш механизмини ҳам тушунтиринг.

Мақсадни қўйишни ўргатиш бўйича маслаҳатлар:


Бир неча кун ичида фарзандингизга оз миқдордаги пулни бериб боришингиз ва керакли миқдор йиғилганида ўзи хоҳлаган нарсани сотиб олиши учун у билан бирга дўконга боришингиз мумкин.
Фарзандингизга кунлик харажати ёки байрамлар орқали совға қилинган пулларнинг маълум бир фоизини тежаб қўйиш маслахатини беринг.
Ўзбекистонда ота-оналар фарзандлари учун уларнинг туғилган кунидан бошлаб банк ҳисоб рақамини очишлари ва унга маълум миқдорда маблағ қўшишлари мумкин. Ушбу маблағ ота-она ёки 14 ёшга тўлган фарзанд (бу ёшда ҳисоб рақамдан қисман фойдаланиш ҳуқуқига йега бўлади ) томонидан ишлатиш истаги бўлмагунга қадар жамғариш муддати давомида кўпайиб боради. Бу фарзандингиз учун тежаш моҳиятини англаш ва белгиланган мақсадга йеришишда мавжуд пулни кўпайтириш учун ажойиб намунадир.
Пулларни сақлаш учун жой ажратиб беринг. Болаларни ёшлигидан пулларни тартибли сақлашга ўргатиш муҳим. Фарзандларингиз бирон нарсага пул тўплашни мақсад қилганларида, уларга пулни сақлашга ёрдам берадиган буйум ас қотади. Анча кичик болалар учун сиз пул соладиган қутини (копилка) сотиб олишингиз мумкин.
Download 28.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling