Мунаққид Раҳимжон Отаев Эркин Аъзам асарлари таҳлилига бағишланган Дил


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/6
Sana27.01.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1129711
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
pdf (3)


 1 2012
Эркин Аъзамнинг “Жавоб” қиссаси асар ёзилган давр зиёлиларининг дунё-
қарашидаги ўзгаришларни акс эттирган. Ёзувчи айрим асарларида ижтимоий-маъ-
навий, миллий қадриятларни тор миқёсда, маиший турмуш доирасида бўлса-да 
тасдиқлашга интилган, бунда қаҳрамоннинг ижтимоий муносабатлардан четлаши-
ши қадриятларнинг қимматини тасдиқлаш воситаси бўлиб хизмат қилган эди. “Жа-
воб” қиссасида эса ижтимоий муносабатлардан четлашиш, фаолият доирасини 
кенгайтиришдан қочиш ўз-ўзини реаллаштиролмаслик, воқеликка муносиб жавоб 
қайтаролмаслик сифатида қаралади. Муаллиф ўз қаҳрамони Нуриддин Элчиевнинг 
қадрсизланиб, камситилишининг асосий сабабини шу тарзда унинг ўзидан, ҳаётий 
позициясидан излайди. 
Нуриддин Элчиев ўз ҳаётида содир бўлган воқеалар таъсирида қайта ижтимо-
ийлашиш жараёнини бошдан кечиради. Инсон ўзлигини қайтадан англаш жараё-
нида, ўзини қайта баҳолайди ҳам. Афсуски, бу баҳо ҳар доим ҳам кишини хурсанд 
қилавермайди. Бу жараёнда ижтимоий мақомидан қониқмаган қаҳрамон кўп ҳолларда 
ўз-ўзига киноявий муносабатда бўлади. Қаҳрамон кинояси унинг ижтимоий стереотип-
лардан, қолипга айланган тасаввурлардан халос бўлишига ёрдамлашади. Қаҳрамон 
ўзлигини қайтадан англаш жараёнида ўз-ўзини реаллаштиролмасликнинг субъектив 
ва объектив сабабларини таҳлил қилар экан, муаллиф позициясига яқинлашади. На-
тижада, у нафақат ўзидан ташқаридаги воқеликка, балки ана шу воқеликнинг бир қисми 
сифатида ўз-ўзига ҳам киноявий муносабатда бўлади: “Аканг – совхоз директори, кат-
та одам, муҳим вазифалари бор, комиссиялар билан иш кўради, сеникига келгани 
қўли тегмайди унинг. Дўстинг …Ҳайдар Самадович! У келмайди, сеникига келмоқдан 
нима фойда унга? Хотининг-чи, Мастура-чи? Нега? Негаки сен кичкина одамсан, кич-
кина!” Тутган йўлининг нотўғрилигини кеч бўлса-да англаш, ўзлигини қайтадан идрок 
этиш билан Элчиев ўз ожизлигини енгиш учун дастлабки қадамни қўйди. Бу унга руҳий 
ҳаловат ва хотиржамлик олиб келади. Зотан, энди у бошқалардан мурувват кутиб 
яшайдиган, ўз тақдирини ўзгалар қўлига кўр-кўрона топшириб қўйган “кичкина одам” 
эмас, ўз оиласи ҳамда жамият олдидаги бурч ва масъулиятини теран англаган инсон-
га айланиб боради.
Қисса давомида Нуриддин Элчиевнинг айни даврдаги ҳолати тасвирида кино-
явий муносабат етакчилик қилса, қаҳрамон хотиралари орқали берилаётган ёшлик 
даврлари тасвирида лирик кайфият ифодаси кузатилади. 
Шундай қилиб, ёзувчининг ижодий тадрижини кузатиш асосида қуйидагича ху-
лосага келиш мумкин: Эркин Аъзамнинг дастлабки асарларида етакчилик қилган ли-
ризм ёзувчи дунёқарашидаги ўзгаришлар натижасида, аста-секин кинояга ўз ўрнини 
бўшатиб берди. Киноя эса, ўз навбатида, адиб яратган қаҳрамонларнинг қайта ижти-
моийлашиш жараёнини ифода этиш билан бирга, унинг ижтимоий-эстетик позицияси-
даги жиддий ўзгаришларни акс эттирди. 
11 – 11-12
www.ziyouz.com kutubxonasi

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling