Мундарижа бет
Меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
Download 139.83 Kb.
|
2 боскич СО
11. Меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
Аммиакни ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз бўлади. Технологик жараённи ҳавфсизлик даражасини аниқлаш учун физик-кимёвий жараёнлар, ҳарорат, босим ва модданинг концентрацияси муҳим аҳамиятга эга. Техника ҳавфсизлиги ва саноат санитарияси нуқтаи - назаридан узлуксиз ишлаб чиқариш катта қулайликларга эга: хом ашёни доимий юклаш ва тайёр маҳсулотларни тушуриш зарурияти бўлмайди, шунинг учун улар билан ишчиларнинг алоқаси ва чанг, газ, буғларининг атмосфера чиқими йўқолади . Узлуксиз жарён тенг меъёрлилиги, давомийлиги билан ажралиб туради, бу эса технологик параметрларни доимий назорат қилиш заруриятидан халос этади. Яна хизмат қиладиган одамлар томонидан ҳато қилиш имкониятини камайтиради. Жараённи доимийлиги туруб қолувчи зоналарни пайдо бўлиши, жойлардан қизиб кетиш хавфини камайтиришга олиб келади, концентрацияни кўтарилмаслиги бошқа реакцияларнинг пайдо бўлиши ва технологик жараённи бузилишини олдини олишга ёрдам беради. Атроф муҳит муҳофазаси Аммиак ишлаб чиқаришда атмосферага газ ташламалари, оқава сувлар, қаттиқ чиқиндилар мавжуд. Атмосферага ташламалар қуйидагиларга бўлинади: а) нормал технологик режим олиб борилиши билан боғлиқ доимий газ ташламалари; б) ишлаб чиқаришни ишга тушуриш ва тўхтатиш вақтидаги газларни даврий ташланиши; в) техналогик режим бузилиши билан боғлиқ даврий газ ташламалари; Аммик ишлаб чиқаришда қуйидаги зарарли аралашмалар тутувчи доимий газ ташламалари мавжуд: 103 поз. Табий газ қиздиргичдан сўнг тутун газлари. 107 поз. Трубали печь ва 108 поз. Ёрдамчи печдан кейин тутун газлари. СО2 “ифлосланган” фраксияси ёки СО2 “тоза” фраксия ва “ифлосланган” фракцияларга. Аккумуляторли ва кислотали вентиляцион ташламалари. Аммиак синтези бўлими алангали куйдиргич ишга тушуришни иситгичдан тутун газлари. Олтингургуддан тозалаш алангали қиздиргичдан ва дастлабки риформингдан ташланувчи тутун газлари зарарли моддалари фуйдагилар ҳисобланади: олтингургуд оксиди, азот оксидлари, углерод оксиди. Ис газ билан атмосферага ташланадиган зарарли моддалар: углерод оксиди, моноэтаноламин ва водород сульфид. Ишга тушуриш, тўхтатиш, техналогик режимнинг бузилишида атмосферага ифлосланишнинг олдини оли учун факел қурилмасида газларни ёқиш кўзда тутилади. Бундан ташқари авария холатларидадаврий равишда атмосферага ташламалар чиқарилади ва жихозлар таъмирдан олдин свечаларга пуфлаб тузалашда ташламалар чиқарилади. Оқава сувлар. Авария холатлари ва агрегатлари таъмирлашга тўхтатилганда сув ресурсларининг ишончли муҳофазасини таъминлаш учун авария ва дренаж сиғимлари мавжуд бўлиши кўзда тутилади.Буғ хосил бўлиши кимёвий ва МЭА тозаловидан кейин ташламалар йиғгич сиғимлари ҳайдалади ва кейин шахар тозалаш иншоотларига юборилади. Синтез калоннасида аммиак тутувчи оқавалар мувжуд эмас. Синтез катализаторларини тиклашда ҳосил бўлувчи аммиакли сув таъмирдан олдин дренажли сиғимга йўналтирилади. Қаттиқ ва суюқ чиқиндилар. Олтингургутдан тозалаш, метан конверсияси, углерод оксиди конверсияси, аммиакни метанлаш ва синтезлаш жараёнларида ишлатилган катализаторлар махсус омборларда сақлаш учун жўнатилади. Download 139.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling