Мундарижа. Илк ёшдаги болалар психологияси


Боғча ёшидаги болалар шахсининг шаклланиши


Download 486.5 Kb.
bet10/26
Sana30.04.2023
Hajmi486.5 Kb.
#1412059
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Боғча ёшидаги болалар шахсининг шаклланиши.

Боғча ёшидаги болалар шахсининг шакилланишига кщра бу даврни уч қисмга ажратиш мумкин: Биринчи давр–бу 3–4 ёш оралиғида бщлиб, бола эмоционал жихатдан ўз–ўзини бошқаришнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқдир. Иккинчи давр–бу 4–5 ёшни ташкил қилиб аҳлоқий ўз –ўзини бошқариш. Учинчи давр эса шахсий ишчанлик ва тадбиркорлик хусусиятининг шалкланиши билан характерланади.


Мактабгача даврда аҳлоқий тушунчалар борган сари қатъийлаша боради. Аҳлоқий тушунчалар манбаи бщлиб уларнинг таoлим –тарбияси билан шуғулланаётган катталар, шунингдек, тенгдошлари хам бўлиши мумкин. Аҳлоқий тажрибалар асосан мулоқот, кузатиш, тақлид қилиш жараёнида, шу билан бирга катталарнинг айниқса оналарнинг мақтови ва танқидлари орқали ўтади ва мустаҳкамланади. Бола доимо баҳо, айниқса маытов олишга харакат қилади. Бу баҳо ва мақтовларнинг бола шахсидаги муваффақиятга эришишга харакат хусусиятининг ривожланишида, шунингдек, унинг шахсий ҳаёти, ҳамда касб танлашида ахамияти жуда катта.
Боғча ёшидаги даврда болаларда мулоыотнинг янги мотивлари юзага келади. У шахсий ва ишбилармонлик мотивларидир. Шахсий мулоқот мотивлари бу – боланинг ташвишга солаётган ички муаммолари билан боғлиқ, ишбилармонлик мотивлари эса у ёки бу ишни бажариш билан боғлиқ бўлган мотивлардир. Бу мотивларга аста – секинлик билан билим, кўникма ва малакаларни эгалаш билан боғлиқ бщлган ўқиш мотивлари қўйилади. Бу мотивлар илк болалик даврдан бошланиб юзага келадиган болаларнинг табий қизиқувчанлиги ўрнида пайдо бўлади. Ўзини кўрсатиш мотивлари ҳам бу ёшда яққол намоён бўлади. Бу мотив асосан болаларнинг сюжетли –ролли ўйинларда асосий ролни эгаллашга бошқалар устидан раҳбарлик қилишга, мусобақага киришишга қўрқмаслигида нима бўлганида ҳам ютишга харакат қилишларида кўринади. Мактабгача ёш даври болалари учун катталар берадиган баҳолари жуда муҳим. Болалар биринчи навбатда маиший аҳлоқ норма ва қоидаларни, ўз мажбуриятларига муносабат, кун тартибига риоя этиш, хайвон ва нарсалар билан муомила қилиш нормаларини эгалайдилар. Бундай нормалларни эгаллаш бу ёшдаги болалар учун қийин ҳисобланиб, уларни яхши ўзлаштириш учун сюжетли –ролли щйинлар ёрдам бериши мумкин. Боғча ёшининг охирларига келиб, кўпчилик болаларда аниқ бир аҳлоқий қарашлар таркиб топади, шунингдек, одамларга муносабат билан боғлиқ бўлган шахсий сифатлар ҳам шаклланади. Кишиларга нисбатан диққатли, меҳрибон бўлиш хусусиятидир. Катта ёшдаги болалар кўп холларда ўз хатти –харакатлари сабабини тушунтириб бера оладилар .
3 – 3,5 ёш оралиғида ўзларининг муваффаыият ва муваффаыиятсизликларига ўз муносабатларини билдирадилар ва бу муносабат асосан уларнинг ўзларига берадиган баҳолари асосида бщлади. 4 ёшли болалар эса ўз имкониятларини реал баҳолай оладилар. Лекин 4 –5 ёшли болалар хали шахсий хусусиятларини идрок этишга ва баҳолашга қодир эмаслар, шунингдек ўзлари хақида маълум бир хулосани бера олмайдилар. Ўз – ўзини англаш лаёқати катта боғча ёшидан бошлаб ривожланиб аввал у қандай бўлганини ва келажакда қандай бўлишини фикрлаб кўришга харакат ўилади. Бу эса болалар берадиган «Мен кичкина пайтимда ўандай бўлган эдим?», «Мен катта бўлганимда қандай бўламан?» сингари саволларида кўринади. Келажак хақида фикр юритиб, болалар келгусида кучли, жасур, ақлли ва бошқа шу сингари қимматли инсоний фазилатларига эга бўлишига харакат қиладилар.
Кичик ва ўрта боғча ёшида бола характерининг шаклланиши давом этади. У асосан болаларнинг катталар характерини кўзатишлари асосида таркиб топади. Шу йиллардан бошлаб болада ахамиятли ҳисобланган –ирода, мустаыиллик ва ташаббускорлик каби ахамиятли шахсий хусусиятлар ривожлана бошлайди. Катта боғча ёшида бола атрофдаги одамлар билан турли фаолиятларда мулоқот ва муносабатларга киришишга ўргана бошлайди. Бу эса унга келажакда одамлар билан тил топишишда, иш бщйича ва шахсий муносабатларни нормал равишда ўрната олишида фойда келтиради. Бу ёшдаги болалар шахсининг шаклланишида уларнинг ота –оналари хақидаги фикрлари ва уларга берадиган баҳолари ниҳоятда аҳамиятлидир.

.Богча ёшидаги болаларнинг хаёли, асосан, уларнинг турли-туман уйин фаолиятларида усади. Бирок, шу нарса диккатга сазоворки, агар богча ёшидаги болаларда хаёл килиш кобилияти булмаганда эди, уларнинг хаёли хам хилма-хил булмас эди. Богча ёшидаги болаларнинг хаёллари турли хил машгулотларда хам усади. Масалан, богча ёшидаги болалар лой уйнашни, яъни лойдан турли нарсалар ясашни, кумдан турли нарсалар куриб уйнашни ва расм солишни яхши курадилар. Ана шундай машгулотлар болалар хаёлининг усшига фаол таъсир килади.


Богча ёшидаги болалар хаёлининг усишига фаол таъсир килувчи омиллардан яна бири эртаклардир. Болалар хайвонлар хакидаги турли эртакларни эшитганларида шу эртаклардаги образларга нисбатан маълум муносабат юзага келади.
Богча ёшидаги болалар хиссиёти ва унинг усиши.Богча ёшидаги болаларда ёкимли ва ёкимсиз хис-туйгулар гоят кучли ва жуда тез намоён булади. Богча ёшидаги болаларнинг хис-туйгулари улар органик эхтиёжларининг кондирилиши ва кондирилмаслиги билан богликдир. Бу эхтиёжларнинг кондирилмаслиги сабабли болада нохушлик(ёкимсиз), норозилик, изтиробланиш туйгуларини кузгайди.
Катта богча ёшидаги болаларда бурч хисси – нима яхши-ю, нима ёмонлигини англашлари билан ахлокий тасаввурлари уртасида богликлик бор. Катта одамлар томонидан буюрилган бирон топширикни бажарганларида мамнунлик, шодлик туйгулари пайдо булса, бирон тартиб коидани бузиб куйганларида хафалик, таъби хиралик хисси тугилади.
Шунингдек, богча ёшидаги болаларда маънавий хиссиётлардан уртоклик, дустлик ва коллективизм хислари хам юзага кела бошлайди.
Боланинг богча ёшидаги даврида эстетик хиссиётлар хам анча тез усади.
богча ёшидаги болаларда эстетик хисларнинг намоён булишини улар бирон чиройли янги кийим кийганларида жуда яккол куриш мумкин.

Download 486.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling