Мундарижа. Илк ёшдаги болалар психологияси


Болаларни психологик жихатдан мактабга тайёргарлиги


Download 486.5 Kb.
bet11/26
Sana30.04.2023
Hajmi486.5 Kb.
#1412059
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Болаларни психологик жихатдан мактабга тайёргарлиги.
Боланинг мактабда муваффакиятли укиши куп жихатдан уларнинг мактабга тайёргарлик даражаларига боглик. Бола аввало мактабга жисмоний жихатдан тайёр булиши керак. 6 ёшли болаларнинг анатомик-физиологик ривожланиши узига хос тарзда кечади. Бу ёшда бола организми жадал ривожланади. Унинг огирлиги ойига 150- 200 гм дан буйи эса 0,5 см дан купаяди. 6 ёшли болалар турли тезликларда юра оладилар, тез ва енгил югура оладилар. Улар югуриб келиб сакраш, конькида югуриш, чангида учиш, сузиш сингари харакатларни хам бемалол бажара оладилар. Мусика буйича машгулотларда хам бу ёшдаги болалар хилма-хил ритмик ва пластик харакатларни бажарадилар, турли машкларни хам аник, тез, енгил ва чаккон бажара оладилар. Шунингдек, 6-7 ёшли болалар нерв системасини, мустахкамлаш, уларни сурункали касалликлардан халос этиш, куриш ва эшитиш ыобилиятига алохида эътибор бериш, шунингдек умуртка погонасининг тугри ривожланишига ахамият бериш нихоятда мухим. Катталар шу ёшдаги болалар билан иш олиб борар эканлар бу ёшдаги болалар организми хали усишини давом эттираётганлигини доимо хисобга олишлари лозим. Масалан, болани мажбуран ёзишга ургатиш хали бармок мускуллари тулик ривожланиб булмаганлиги сабабли уларга маълум даражада зарар келтириши ёки унинг чиройли ёза олмаслиги, уз-узидан болани узига нисбатан ишончини ёки укишга нисбатан кизикишини камайишига олиб келиши мумкин. Иккинчи тайёргарлик бу аклий тайёргарликдир. Купинча аклий тайёргарлик деганда боланинг маълум бир дунёкараши жонли табиат, инсонлар ва уларнинг мехнатлари хакидаги билимлари тушунилади. Ушбу билимлар мактаб берадиган таълимга асос булиши мумкин, лекин суз бойлиги, маълум хатти-харакатларни бажара олиш лаёкати боланинг мактабга аклий тайёргарлигининг асосий курсаткичи була олмайди. Мактаб дастури болалардан таккослай олиш, тахлил эта олиш, умумлаштира олиш, маълум бир хулоса чикара олиш, шунингдек етарли даражада ривожланган билиш жараёнларини талаб этади. Масалан, 6-7 ёшли бола табиат хакида айрим ходисаларнигина эмас, балки организмни табиат билан богликлигини ва узаро таъсирини хам тушуниши ва узлаштириши мумкин. 6-7 ёшли болалар аклий ривожланишнинг натижаси булиб юкори даражада ривожланган кургазмали образли тафаккур билан бола атроф оламдаги предметларнинг асосий хусусиятларини ва предметлар орасидаги богликликни ажрата олади. Шуни алохида таъкидлаб утиш лозимки, кургазмали харакатли ва кургазмали образли тафаккур нафакат 6-7 ёшли болалар балки кичик мактаб ёшидаги укувчилар аклий ривожланишида асосий функцияни бажаради. Бу борада болада маълум бир куникмаларнинг таркиб топганлиги хам нихоятда мухимдир.



Download 486.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling