Мундарижа. Илк ёшдаги болалар психологияси


Шахсий ва ижтимоий-психологик тайёргарлик


Download 486.5 Kb.
bet12/26
Sana30.04.2023
Hajmi486.5 Kb.
#1412059
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Шахсий ва ижтимоий-психологик тайёргарлик.
Боланинг мактабда муваффакиятли укиши нафакат унинг аклий ва жисмоний тайёргарлиги, балки шахсий ва ижтимоий-психологик тайёгарлигига хам боглик. Мактабга укиш учун келаетган бола янги ижтимоий мавкеини - турли мажбуриятлари ва хукуклари булган ва унга турли талаблар куйиладиган - укувчи мавкеини олиш учун тайёр булмоги лозим. Катта боьча ёшдаги болалар асосан мактабда укиш учун эхтиеж сезадилар лекин бу хохиш ва эхтиеж мотиви турлича булиши мумкин."Менга чиройли форма ва дафтар калам ва ручкалар сотиб олиб беришади", "Мактабга уртокларим куп булади ва мен улар билан мазза килиб уйнайман", "Мактабда ухлатишмайди", "Мактаб ташки атрибутлари шубхасиз катта мактабдаги болаларни жуда кизиктиради, лекин бу мактабда муваффакиятли укиш учун асосий мотив була олмайди"," Мен отамга ухшаган булишим учун укишим керак","Ёзишни жуда яхши кураман","Укишни урганаман","Мактабда кийин мисолларни ечишни урганаман". Ушбу хохиш ва харакат боланинг мактабда муваффакиятли укиши учун табиий равишда асос була олади. Боланинг энди узини катта булганини, богча боласи эмас, балки маълум бир мажбуриятлари бор булган укувчи булишини англаши, жиддий фаолият билан шугулланаётганлигини билиши нихоятда мухим. Боланинг мактабга боришини истамаслиги хам салбий холат хисобланади. Мактабда шахсий ва ижтимоий-психологик тайёргарлик болаларда тенгдошлари, укитувчилари билан муносабатга кириша олиш хусусиятини шакллантиришни хам уз ичига олади. Хар бир бола болалар жамоасига кушила олиши, улар билан хамкорликда харакат кила олиши баъзи вазиятларда уларга ён босиб, бошка вазиятларда ён босмасликка эриша олиши зарур. ушбу хусусиятлар боланинг мктабдаги янги шароитларга тез мослаша олишини таъминлаб беради. 6-7 ёшли болалар укишдаги асосий кийинчилик шундан иборатки, купинча бу ёшдаги болалар укитувчини узок вакт давомида эшита олмайдилар. Укув харакатларига узок вакт диккатларини карата олмайдилар. Бунга сабаб факат шу ёшдаги болаларда ихтиёрий диккатнинг ривожланмаганлигида эмас, балки боланинг катталар билан мулокотга кириша олиши хусусиятига хам тула боглик. Чунки шу хусусияти ривожланган болалар эркин мулокотга кириша оладилар, кизиктирган нарсалар хакида сурай оладилар. Натижада уларнинг укишга булган кизикишлари ортади ва укитувчи гапираётган нарсаларни диккат билан узок вакт эшита оладилар. Демак, боланинг мактабга тез мослашиши ва муваффакиятли укишида шахсий ва ижтимоий-психологик тайёргарлигининг хам ахамияти жуда катта.



Download 486.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling