Мундарижа. Илк ёшдаги болалар психологияси
Мактабгача ёш даврида вужудга келадиган психологик янгиланишлар
Download 486.5 Kb.
|
Мактабгача ёш даврида вужудга келадиган психологик янгиланишлар.
Бу даврда болаларда аввало билиш сохалари сўнгра эса эмоционал мотивацион йўналиш бўйича ички шахсий ҳаёт бошланади. У ёки бу йўналишдаги ривожлашин образлиликдан то символлиликгача бўлган босқичларни ўтайди. Образлилик деганда болаларнинг турли образларни яратиш, уларни ўзгартириш ва уларни эркин харакатга солиш, символлилик деганда эса белгилар системаси (математик, лингвистик, мантиқий ва бошқалар) билан ишлаш малакаси тушунилади. Мактабгача ёш даврда ижодкорлик жараёни бошланади. Ижодкорлик лаёқоти асосан болаларнинг конструкторлик ўйинларда, техник ва бадиий ижодларида намаён бўлади. Бу даврда махсус лаёқотлар куртакларнинг бирламчи ривожланиши кўзга ташлана бошлайди. Билиш жараёнларида ички ва ташқи харакатларнинг синтези юзага келади. Бирон бир нарсани идрок қилиш жараёнида бу синтез перцентив харакатларда, диққатда ички ва ташқи харакатлар ва холатлар режасини бошқариш ва назорат этишда, хотирада эса материални эсда сақлаб қолиш ва эсга тушуришнинг ички ва ташқи тузилмасини боғлай олишда кўринади. Тафаккурда эса амалий масалалар ишининг усулларини битта умумий жараёнга бирлаштириш сифатида яққол номоён бўлади.Шунинг асосида инсоний интелект шаклланади ва ривожланади. Мактабгача даврда тасаввур, тафаккур ва нутқ умумлашади. Бу эса бу ёшдаги болаларда тафаккур қилиш омили сифатида ички нутқ юзага келаётганидан далолат хисобланади. Билиш жараёнларнинг синтези боланинг ўз она тилисини тўлиқ эгаллаши асосида ётади.Бу даврда нутқнинг шаклланиш жараёни якунлана бошлайди.Нутқ асосидаги тарбия жараёнида болада элементар ахлоыий норма ва қоидалар эгаланилади. Бу норма ва қоидалар бола ахлоыини бошқаради. Бола ва атрофидаги кишилар орасида хилма хил муносабатлар юзага келиб, бу муносабатлар асосида турли хил мотивлар ётади.Буларнинг хаммаси боланинг индивидуаллигини ташкил этиб, унинг бошқа болалардан нафақат интелекти балки ахлоқий мотивацион жихатдан фарқланадиган шахсга айлантиради. Мактабгача ёшдаги болалар шахси ривожининг чўққиси бўлиб, уларнинг ўз шахсий сифатлари, лаёқатлари, муваффақият ва муваффақиятсизликларини англаш, ўз-ўзини англаш хиссининг юзага келгани хисобланади. Download 486.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling