Мундарижа. Илк ёшдаги болалар психологияси


Кичик мактаб ёшидаги укувчиларда шахсий хислатларнинг таркиб топиши


Download 486.5 Kb.
bet17/26
Sana30.04.2023
Hajmi486.5 Kb.
#1412059
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Кичик мактаб ёшидаги укувчиларда шахсий хислатларнинг таркиб топиши.
Ўқув фаолияти кичик мактаб ешидаги укувчи учун нафакат билиш жараенларининг юкори даражада ривожланиши .балки шахсий хусусиятларини ривожлантириш учун хам имконият яратади. Шуни алохида таъкидлаш лозимки етакчи булган укув фаолиятидан ташкари бошка фаолиятлар-уйин.мулокот ва мехнат фаолиятит хам укувчи шахси ривожига бевосита таъсир курсатиади. Шунингдек бу фаолиятлар асосида мувафаккиятга эришиш мотивлари билан боглик булган шахсий хусусиятлар таркиб топа бошлайди. Укув фаолияти кичик мактаб ёшидаги болаларда укишда маълум ютукларга эришиш эхтиёжини кондиришга, шунингдек тенгдошлари орасида ўз ўрнига эга булишига имконият хам яратади. Айнан ана шу урин ёки мавкега эришиш учун хам бола яхши укиш учун харакат килиши мумкин.Бу ёшданги болалар доимий равишда узлари эришган муваффаккиятини бошка тенгдошлари муваффаккияти билан солиштирадилар. Улар учун доимо биринчи булиш нихоятда мухим. Кичик мактаб даврида болалардаги мусобакага киришиш мотиви табиий психологик эхтиёж хисбланиб бу мотив уларга кучли эмоционал зурикишни беради. Бу хусусиятлар аслида богча давридан бошлаб юзага кела бошлайди ва кичик мактаб даврида, шунингдек усмирлик даврида хам яккол кузга ташланади. Кичик мактаб ёшидаги болалар катталарнинг у хакидага фикр ва бахоларига караб узларига узлари бахо берадилар. Укувчининг узига узи берадиган бахоси асосан тугридан тугри укитувчининг берадиган бахосига ва турли фаолиятларидаги муваффакиятларига боглик. Кичик мактаб ёшидаги укувчиларда уз узига берадиган бахолари турлича –юкори , адекват, паст булиши мумкин. Бу ёшдаги болаларда мавжуд булган ишонувчанлик, очиклик, ташки таъсирларга берилувчанлик,итоаткорлик каби хусусиятлари уларни шахс сифатида тарбиялаш учун яхши имконият яратади. Кичик мактаб ёши даврини боланинг турли фаолиятларда муваффаккиятга эришишини белгилаб берувчи асосий шахсий хусусиятларни юзага келиш ва мустахкамлаш даври деб хисоблаш мумкин.Бу даврда муваффаккиятга эришиш мотивлари таркиб топиш билан бир каторда мехнатсеварлик ва мустакиллик каби сифатлар ривожланади. Кичик мактаб ёшидаги укувчиларда мехнатсеварлик асосан укиш ва мехнат фаолиятида ривожланади ва мустахкамланади. Мехнатсеварлик болада уз килаётган мехнати унга завк берган такдирдагина юзага келади.Болада мустакиллик хусуиятининг шаклланиши асосан катталарга боглик. Агар бола хаддан зиёд ишонувчан, итоаткор, очик хусусиятли булса унда аста секинлик билан буйсинувчанлик мустакил була олмаслик хусусияти мустахкамлана боради. Лекин болани вактли мустакилликга ундаш унда кулоксизлик, ёпикликни шаклланишига олиб келади ва хаетий тажрибаларни асосан кимларгадир таклид килган холда узлаштиради. Мустакиллини шакллантириш учун болага мустакил бажарадиган ишларни купрок топшириш ва унга ишонч билдириш нихоятда мухимдир. Шунингдек шундай бир ижтимоий психологик мухит яратиш керакки,унда болага бирон бир маъсул вазифани мустакил бажаришни топшириш , бу ишни бажариш жараёнида бола узини тенгдошлари, катталар ва бошка одамларнинг лидери деб хис килсин. Ана шу хис болада мустакил булишга ундовчи мотивларни юзага келтиради.
7-11 ёшли даврда болалар узларининг индивидуал хусусиятларини англай бошлайдилар. Болани уз-узини англаши хам жадал ривожлана боради ва
мустахкамлана бошлайди. Бу даврда болалар узларининг исмларига янада
купрок ахамият бера бошлайдилар ва уларнинг исмлари тенгдошлари ва
атрофдагилар томонидан ижобий кабул килинишига харакат киладилар.
Болани узининг ташки куриниши ва гавда тузилишига берадиган бахоси хам
уз-узини англашида ахамияти жуда катта. Кичик мактаб даврининг охирига
бориб болалар, айникса кизлар узларининг юз-тузилишларига алохида
эътибор бера бошлайдилар. Кичик мактаб ешдаги укувчининг укув фаолияти жараенида узидаги хулк-атворни ва фаолиятни узи томонидан мувофиклаштириш кобилияти ривожланади, онгли ривишда бир фикрга кела олиш кобилияти ривожланади, уз фаолиятини узи уюштришига, хамда билим олиш жараенига булган кизикишининг карор топишига ердам беради. Укувчи хулк-атворининг мотивлаштириши хам узгаради. Бунда уртоклар ва коллективнинг фикрлари асосий мотивлар булиб колади. Ахлокий хис-туйгулар ва шахснинг иродавий хусусиятлари шаклланади.

Download 486.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling