Кичик мактаб ёшидаги болалар психологиясини интеграл характеристкаси
5-6 ёшли даврида кўзга ташланган болаларнинг хусусиятлари 4 йил давомида ривожланади ва мустахкамланади хамда ўсмирлик даврининг бошларига келиб жуда кўп шахсий фазилатлар шаклланиб бўлади. Болаларнинг индивидуалликлари уларнинг билиш жараёнида хам кўринади. Бу даврда болаларнинг билимлари кенгаяди ва чуқурлашади, кўникма ва малакалари такомиллашади.3-4 синфларга бориб кўпчилиб боаларда умумий ва махсус лаёқатлар кўзга ташанади. Кичик мактаб даврида хаёт учун нихоятда ахамиятли бўлган мувафаққиятга эришиш мотиви мустахкамланади, бу эса ўз-ўзидан бошқа лаёқатларни жадал ривожланишига олиб келади.
Бу ёшдаги болаларда идрок, диққат, хотира, тафаккур ва нутқ тўлиқ шаклланиб бўлгани учун хам уларга таoлим беришда катталарга қўлланиладиган услублардан фойдаоланиш мумкин. Кичик мактаб ёшидаги болалар психик ривожланишга уларнинг атрофидаги одамлар, ота-онаси ва айниқса ўқитувчи билан бўладиган муносабати орқали эришиши мумкин. 3-4 синфларга бориб бола учун унинг ўртоқлари билан муносабатининг хам ахамияти ортади. Бу муносабатлардан катталар таoлим-тарбия мақсадларида фойдаланишлари мумкин. Бу ёшдаги болалар соатлаб ёлғиз холда севимли машғулотлари билан шуғулланишлари мумкин ва шу асосда уларда мехнатсеварлик ва мустақиллик фазилатлари шаклланади.
Такрорлаш ва мухокама қилиш учун саволлар
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ўзига хос психологик хусусиятлари
2. Мактабга ижтимоий-психологик мослашув йўллари қандай?
3.Болалар интелектуал ривожланишида кичик мактаб даврининг ахамияти?
Ўқув жараёни давомида юзага келадиган муаммолар Кичик мактаб давридаги болалар шахси ривожида юзага келадиган янгиланишлар
Ўсмирлик даври психологияси.
Режа:
1.Ўсмирлик ёшининг психологик хусусиятлари.
2.Ўсмирларнинг интелектуал ривожланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |