Мундарижа. Илк ёшдаги болалар психологияси


Download 486.5 Kb.
bet2/26
Sana30.04.2023
Hajmi486.5 Kb.
#1412059
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Илк ўспиринлик даврида ақлий ривожланиш

  • Илк ўспиринлик давридаги ёшларнинг шахсий хусусиятлари.

    ИЛК БОЛАЛИК ВА МАКТАБГАЧА
    ЁШ ДАВРИ ПСИХОЛОГИЯСИ.


    Режа:


    1. Гўдаклик даврида психик ривожланиш.
    2. Илк болалик даврида психик тараққиёт.
    3. 1-3 ёшли болаларнинг ақлий ривожланиши.
    4. Илк болалик даврида шахснинг ривожланиши.

    Гўдаклик даврида психик ривожланиши.


    Нормал шароитда боланинг дунёга келиши онанинг фарзанди туғилишига психологик жихатдан тайёр бўлишидир.


    Гўдаклик даври: (0-1 ёш): Инсон ўзининг мавжудлиги жихатидан уч йўналишда талқин этилади. Бу болалик тизим, ижтимоий борлиқ ҳамда шахс сифатидир.
    Бола ташқи мухитга мослашишига маoлум даражада тайёр бўлган нерв системаси билан туғилади. Гўдаклик инсон ҳаётидаги органик ижтиёжларни (кислородга, овқатга, иссиқга) қондиришга нисбатан йўналтирилган ҳатти –харакатларнинг туғма, инстинктив шакллари соф ҳолда кузатиладиган ягона давр ҳисобланади. Инсонга ҳос бўлган ҳатти –харакатлар, янги тажрибаларини эталлаш учун беқиёс имкониятларини борлиги гўдаклик ёшидаги болаларнинг асосий хусусиятларидир. Агар органик эҳтиёжлар керакли даражада қондириб борилса, улар ўзининг асосий бўлиш аҳамиятини йўқотади: тўғри режим ва тарбия натижасида бола психик ривожланиши учун асос бўладиган таассуротга, харакатга, мулоқотга нисбатан янги ҳил ихтиёжлар юзага келади. Бола туғилишнинг биринчи хафтасиданоқ кўриш ва эшитиш сезгилари жадал ривожланади. Бола харакатланаётган нарсани кузата бошлайди. У товушларга, жумладан катталарнинг тошувларига эътибор бера бошлайди. Янги туғилган чақалоынинг мия оғирлиги катталар миясининг 4/1 қисмига тўғри келади, нерв хужайралар сони эса худди катталарники каби бўлиб, лекин улар етарли даражада ривожланмаган бўлади.
    Илк гўдаклик бу боланинг химоясиз, камхаракат, харакат ҳолатидан жуда жадал равишда ривожланадиган, қувноқ болага айланиш давридир. У жуда тез катталар билан муносабат ўрнатади, предметларни ушлашга ва улардан фойдаланишга ўрганади. У атроф оламдаги нарсаларни кузатади, предметларни қўли билан ушлаб уларни қандайлигини билишга интилади, товушларга эътибор беради ва предметлар ёрдамида шу товушларни ўзи яратишга харакат қилади. У ўз онаси ва бошқа яқинлари билан эмоционал муносабатга киришади. Гўдак ёшидаги бола ҳам жисмонан, ҳам психик, ҳам ижтимоий жихатдан жуда тез ривожланади. Жуда қисқа вақт ичида атрофдаги ходисаларга жуда кам реакцияси бўлган боладан, фаол кўра оладиган, эшита оладиган, харакатлана оладиган, ёрдамга чақира оладиган, катталарнинг яқин келишидан қувонадиган болага айланади.
    Гўдаклик давридаги боланинг ҳаёти тўлиқ катталар билан қилинадиган эмоционал муносабат билан боғлиқ бўлиб бола кайфиятининг яхши бўлишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. 4-5 ойликдан бошлаб бола ўз яқинларини бегоналардан ажрата бошлайди. Катталар билан эмоционал муносабат шу ёшдаги болаларнинг асосий етакчи фаолияти бўлиб унинг психик тараққиётининг асоси бўлиб ҳисобланади. Катталарнинг доимий равишда бола билан бирга бўлиши унинг ўзига нисбатан диққатнинг қаратилишига ўрганиб қолиши, ўйинчоқларга нисбатан қизиқишининг пасайишига олиб келиши мумкин. Тарбиянинг тўғри олиб борилиши боланинг катталар билан бўладиган муомала-муносабатини предметлар, ўйинчоқлар билан муносабатига алмашинишига олиб келади. Катталар ёрдами билан бажариладиган барча хатти –харакатлари боланинг келгуси психик ривожи учун асос бўлади. Катталарнинг болага қилган эмоционал муносабати асосида уларнинг гапларига боланинг диққат қилиши жавоб қайтаришга харакат қилиши баъзи, сўзларни ёдида сақлаб қолиб эмоция билдириши диққат, хотира, нутқ ва бошқа билиш жараёнларининг ривожланишига замин бщлади. Икки ойлик вақтидан бошлаб болада оддий рангларни ажратиш, 3-4 ойлигидан бошлаб эса предметларнинг шаклини ажратиши лаёқати юзага кела бошлайди.
    Гўдак бола 2 ойлик вақтидан бошлаб, ўз онасининг юзини ва овозини яхши билади. 2-3 ойликдан бошлаб эса, онасининг табассуми ва кулгусига табассум ва турли харакатлар билан жавоб қайтаради. 3-4 ойлигидан бошлаб эса, болалар яқинларига ўз харакатлари билан кўриш, эшитиш ёки гапиришни хохлаётганлигини кўрсатадилар. 8 ойликдан бошлаб эса, бола бегона мухит ва бегона қўлга тушса ўз хавотирини йиғиси орқали номоён этади бу хавотир эса 14-18 ойликга бориб аста –секинлик билан камая бошлайди.
    2-3 ойлик болаларда юзага келадиган ушлай олиш харакатларининг шакллантириш уларда предметларнинг шакли ва катталигини идрок қилишларини ривожланишига олиб келади. Бир ёшга яқин болада атроф мухитни билишга қизиқишга ва ривожланган билиш фаоллиги кўзга ташланади.

    Download 486.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling