Мундарижа. Илк ёшдаги болалар психологияси


Download 486.5 Kb.
bet3/26
Sana30.04.2023
Hajmi486.5 Kb.
#1412059
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Илк болалик даври: Гўдаклик давридан сўнг ривожланишнинг янги даври илк болалик (1-3ёш) даври бошланади. Илк болалик даври бола хаётидаги энг ахамиятли, унинг келгуси психологик ривожини белгилаб берувчи давр хисобланади. Бу ривожланиш асосини боланинг тўғри юришини, мулоқотга киришини ва предметли фаолиятни эгаллагани ташкил этади. Тикка ва тўғри юра олиш имкони болани била олишга, доимий равишда янги маoлумотларни эгаллашга олиб келади. Бу ёшдаги бола ўз хатти –харакатлари жихатдан жуда фаол ва катталар билан мулоқотга киришиш учун интилувчан бўлади. 1-3 ёш бола шаклланишда психик ривожланишнинг нихоятда ахамияти катталигини инобатга олган ҳолда айрим психологлар (м-н Р.Заззо) инсон туғилганидан то етуклик давригача бўлган психик ривожининг тахминан ўрталари 3 ёшга тўғри келади деган мулоҳазани берадилар. Бу ёшдан бошлаб болалар предметларни ўрганиш оламига кадам қўядилар. У энди катталар билан нутқ орқали муомала –муносабатда бўла олади ва элементар аълоқ қоидаларига амал қила олади.Катталар билан бўладиган мулоқот орқали бола атроф хаёт хақида бошқа йўналишларга қараганда 10 хисса кўпроқ маoлумот олади. Нутқ бу ёшда нафақат мулоқот балки тафаккурнинг ривожланиши ва ўз ўзини шунингдек, билиш жараёнларни бошқариш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Илк давридаги болалрнинг етакчи фаолияти предметларни ўрганиш ҳисобланади. Гўдаклик давридаги болаларга нисбатан илк болалик давридаги болалар нарсаларга кўпроқ қизиқиш билан қарайдилар. Агар гўдак бола қўлига ушлаган нарсани оддий харакатлантириб кўрса, 2-3ёшдаги бола шу предмет қисмларини диққат билан ўрганганидан сўнггина ўз амалий фаолиятида ишлатади. Болани аввало шу предметнинг ишлатиш вазифаси қизиқтиради ва у ўз саволига жавоб олиш учун кўпинча катталарга «Бу нима?» деган саволни беради. 3 ёш арафасида предметларнинг вазифаларини тўла ўзлаштирган болалар ўз ўйинларида нафақат шу предметлардан фойдаланадилар, балки уларни ўз вазифаларига кўра ишлатадилар ҳам. Предметли фаолият киришишиболанинг турли лаёқатлари ва қўл харакатларини ривожлантиради. Боланинг нутқи у то 1,5 ешга етгунгача анча секин ривожланади. Бу давр ичида у 30-40 сщздан то 100 тагача сщзни била олади, лекин уларни жуда кам қўллайди. 1,5 ёшдан бошлаб эса унинг нутқи жадал ривожланади. Энди у нафақат предметларнинг номини айтишларини сўрабгина қолмай бу сўзларни талаффуз этишга ҳам харакат қилади. Нутқининг ривожланиш даражаси жуда жадаллашади. 2 ёшнинг охирларига бориб бола 300 тагача, 3 ешнинг охирлагига бориб эса 500 дан то 1500 тагача сўзни ишлата олади. Шунингдек сщзларни ҳам аниқ талаффуз этиб, жумлаларни тўғри туза оладилар.



Download 486.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling