Мундарижа: Кириш Овал бўшлиқли том ёпма плита хақида маълумот Овал бўшлиқли том ёпма плитани ҳисоблаш Мустаҳкамлик бўйича нормал кесимларни ҳисоблаш Йиғма темир-бетон колонналарни ҳисоблаш Фойдаланилган адабиётлар Кириш
Йиғма темир-бетон колонналарни ҳисоблаш
Download 268.66 Kb.
|
Atxambek Axmadaliyev yuriyevich maykil jecson yuliy sezor (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисоблаш. Юк ва зўриқиш кучларини аниқлаш.
Йиғма темир-бетон колонналарни ҳисоблаш
Лойиҳалаш учун вазифа. Тасодифий эксцентриситетда (е0=еа) ясси томли уч оралиқли беш қаватли ишлаб чиқариш биносининг ўрта қатор устунини лойиҳалаш ва ҳисоблаш (А.П. Мандриков «Примеры расчета железобетонных конструксий» дарслигидаги 3.4-расмга қаранг). Қават баландлиги Н=3 м. Колонналар жойлашиш тўри 5.5х7.2 м. Пойдеворнинг устки қисми пол сатҳидан (отметкасидан) 0,5 м пастда жойлашган (чуқурроқ). Бино қорнингқопланиши бўйича иқлимий (климатик) раёнда тикланади. Қаватлараро том ёпмасига тушадиган фойдали (вақтинчалик) юк 7кН/м2 ни ташкил этади, шу жумладан, узоқ муддатли юк 5 кН/м2. Конструктив бинонинг юк кўтарувчи конструкциялари ташқи деворлардан иборат бўлиб, горизонтал (шамол таъсири) куч кўндаланг деворлар ва зинапоя (клеткаси) деворлари орқали қабул қилинади. Колоннанинг сиқилишидаги мустаҳкамлик бўйича бетоннинг класси (синфи) B35 дан ошиб кетмаслиги лозим, бўйлама арматураларнинг класси (синфи) А-В бўлиши лозим. Бажарадиган вазифасига кўра бино иккинчи классга (синф) тегишлидир деб қабул қиламиз. Ҳисоблаш. Юк ва зўриқиш кучларини аниқлаш. Колонналар жойлашиш тўрининг ўлчамлари 5.5х7.2м бўлганда оралиқ том ёпмалари ва том ёпмаларнинг юкланиш юзаси 38.5м2 га тенг бўлади. Юкларнинг ҳисобланиши 4-жадвалда келтирилган. Ригелнинг кўндаланг кесимларининг баландлиги ва эни қўйидаги ўлчамларда қабул қилинган: ва (5 смга каррали). Бундай ўлчамларда ригелнинг вазни, 1 м узунлигининг массаси: , 1м2=343.8/5.5=62,5 ни ташкил этади. 4-жадвал. Норматив (меъёрий) ва ҳисобий юклар
Колоннанинг кўндаланг кесимини олдиндан белгилаймиз . Колонналарнинг иккинчи - бешинчи қаватлардаги ҳисобий баландлиги қават баландлигига , биринчи қават учун эса колонна баландлиги унинг пойдеворга киритилиб маҳкамланиши ҳисобга олинган ҳолда га тенг бўлади. Битта қават колонналарининг ҳисобий хусусий вазни (оғирлиги): иккинчи — бешинчи қаватлар учун биринчи қават учун Колоннага тушадиган ҳисобий юкларнинг ҳисобланиши 5-жадвалда келтирилган. Том ва қаватлараро том ёпмасидан битта колоннага тушадиган юклар, уларнинг ҳисоби 4-жадвалда келтирилган қийматларини юкланиш юзаси Ас=38.5 м2 кўпайтириш орқали бажарилади; Нc= (г+п)Аc. 5-жадвалда қаватлар бўйича барча юклар юқоридан пастга қараб кетма-кет қўшиш орқали ўсиб бориш тартибида келтирилган. Бунда УзРСТ 2.01.07-85 3.9 пунктида кўзда тутилган икки қаватдан юқори бўлган биноларда вақтинчалик таъсир кўрсатадиган юкларнинг камайтирилиши бажарилмайди, чунки ишлаб чиқариш (саноат) бинолари учун буни тегишли инструкциялардаги кўрсатмалар бўйича бажариш мумкин, бу кўрсатмалар лойиҳалаш топшириқномасида берилади. 5-жадвал. Колоннага тушадиган ҳисобий юкларни ҳисоблаш
Download 268.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling