Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Download 1.81 Mb.
bet10/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Аккредитация – бу нуфузли идора томонидан, бошqа бир ташкилот ёки шахсни расмий равишда аниq ишларни бажаришда тўла hуqуqли ваколат берилганлигини эътироф этишидир.
Маhсулот – маълум фаолият ёки жараён натижасидир. Маhсулот тушунчасига qуйидагича изоhлар келтирилган:
1. Маhсулотнинг тўртта тоифаси бор:

  • хизматлар (юк ташиш, банк хизмати, суg‘урта фаолияти ва х.з.);

  • дастурий воситалар (компютер дастури, луg‘ат, ўqув дастурлари);

  • техник воситалар (моторнинг qисми);

  • qайта ишланадиган материаллар.

Маhсулотнинг турлари унинг турли умумий тоифаларига кирадиган вазифалар ёки шу вазифани бажариш учун qўлланилаётган элементларни ўз таркибида мужассам qилиниши билан белгиланади. Маhсулотни хизматлар, дастурий воситалар, техник воситалар ёки qайта ишланадиган материаллар qаторига киритиш шу маhсулот учун белгиланган вазифанинг устунлик qиладиган элементига боg‘лиq. Масалан, етказиб бериладиган маhсулот - "автомобил", - техник воситалар (масалан, шиналар), qайта ишланадиган материаллар (ёнилg‘и, совутиш суюqлиги), дастурий воситалар (моторни дастурли бошqариш, hайдовчи учун qўлланма) ва хизматлар (автомобилдан фойдаланиш тўg‘рисидаги сотувчи томонидан бериладиган тушунтиришлар) дан иборат.
2. Хизмат - етказиб берувчи ва истеъмолчининг ўзаро hамкорлигида амалга оширилган камида битта hаракат натижасидир. Хизматлар одатда номоддий бўлади. Хизмат кўрсатиш qуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • истеъмолчи етказиб берган моддий маhсулот устида бажарилган фаолият (масалан, таъмир талаб автомобил);

  • истеъмолчи етказиб берган номоддий маhсулот устида бажарилган фаолият (масалан, солиq миqдорини аниqлаш учун зарур бўлган даромад тўg‘рисида ариза);

  • номоддий маhсулотни бериш (масалан, билимларни бериш маъносидаги ахборот);

  • истеъмолчилар учун qулай шароитларнн яратиб бериш (масалан, меhмонхоналарда ва ошхоналарда).

Дастурий восита ахборотга эга бўлади ва у одатда номоддий бўлади, шунингдек ёндашувлар, операциялар ёки процедуралар шаклида hам бўлиши мумкин.
Техник восита одатда моддий бўлади ва унинг миqдори hисоблаб топиладиган тавсиф билан ифодаланади. Qайта ишланадиган материаллар одатда моддий бўлади ва уларнинг миqдори узлуксиз тавсиф билан ифодаланади. Техник воситалар ва qайта ишланадиган материаллар кўпинча товар (маhсулот)лар деб аталади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling