Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Сертификатлаштиришни тайёрлаш ва уни ўтказишда асосий ишлар qаторига


Download 1.81 Mb.
bet52/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Сертификатлаштиришни тайёрлаш ва уни ўтказишда асосий ишлар qаторига:

  • сертификатлаштирилувчи маhсулотни танлаш;

  • маhсулотга сертификатлаштиришда белгиланадиган талабларни, тавсифларни танлаш;

  • сертификатлаштирилувчи маhсулотни ишлаб чиqариш шароитларини текшириш;

  • синов лабораторияларини аккредитлаш;

  • сетрификатлаштириш синовларини ўтказиш;

  • мувофиqлик сертификатини бериш ва мувофиqлик белгиси билан маhсулотни белгилаш /тамg‘алаш/лар киради.

Табиийки, "Сертификатлаштириш учун нималар керак?" деган ўринли савол туg‘илиши мумкин. Сертификатлаштириш миллий тизимининг меъёрий hужжатларида сертификатлаштиришга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиблари аниqланган бўлиб, улар qуйидаги босqичлардан иборат:

  • сертификатлаштириш ўтказишга талабнома бериш;

  • декларация - талабнома бўйича qарор qабул qилиш;

  • намуналарни белгилаш, ажратиб олиш ва синовларни ўтказиш;

  • корхона ёки сифат тизимини сертификатлаштириш (агар qабул qилинган сертификатлаштириш тартибида кўрсатилган бўлса ёки сўровчининг hоhишига кўра);

  • олинган натижаларни таhлил qилиш ва мувофиqлик сертификатини бериш лозимлиги hаqида qарор qабул qилиш;

  • мувофиqлик сертификатини бериш ва сертификатлаштирилган маhсулотни Тизимлар Давлат Рўйхатига киритиш;

  • чет эл ёки халqаро идоралар томонидан берилган мувофиqлик сертификатини тан олиш;

  • сертификатлаштирилган маhсулотнинг тавсифларини турg‘унлиги учун текширув назоратини амалга ошириш;

  • сертификатлаштириш натижалари хаqида маълумот;

  • шикоятларни кўриш (агар даъволашув масалалари чиqадиган бўлса).

Хўш сертификатлаштириш нима беради?
Сертификат сифатли маhсулот учун асосий гаровдир. Сифатли маhсулот qадри qанчалик юqори туришини ишбилармонлар яхши билишади. Битта мисол келтириб сифатли, сертификатлаштирилган маhсулотнинг hосияти туg‘рисида тўхталиб ўтсак.
Соат ишлаб чиqарувчи корхона бир неча йил мобайнида G‘арбий Европа фирмаларидан бирига qўл соат сотар эди, унинг эвазига hар бир соат учун бир-икки доллар олар эди, халос. Фирма олинаётган соатларнинг сифатини ўз бўйнига олиб, уларни hар бирини 40 долларгача бўлган нархда сотар эди. Корхонанинг ишлаб чиqариш маданияти юqори бўлганлиги сабабли нуqсонли соатлар кам чиqарилар эди. Халqаро миqёсдаги стандартларнинг довруg‘и секин аста тарqалиб корхонагача етиб келди. Корхона 9000 серияли ИСО стандартлари асосида сифат тизимини ишлаб чиqа бошлади. Буни эшитган америкалик фирма корхонага узоq муддатли битим тузишни таклиф этди. Бошqа фирма билан тузилган битимга биноан ўша юqорида айтилган соатнинг hар бирига 100 ва ундан ортиq доллар тўланди. Натижада, корхонага валютадан тушаётган фойда hисобига унинг иqтисодий шароити бутунлай ўзгариб кетди. Мана сифатли маhсулот шарофати, мана ўтказилган сетрификатлаштиришнинг фойдаси, буни hар бир корхона бошлиg‘и, мутахассислари билмоg‘и лозим.
Албатта, Республикамизда амал qилаётган Миллий Сертификатлаштириш Тизими энг аввало аhолининг манфаатларини, hавфсизлигини кўзлаган hолда тузилгандир. Сертификатлаштиришда кўзда тутилган маqсад маhсулот нархини баланд qилиб qўйиш эмас, балки сифатли маhсулот хусусида истеъмолчилар ва харидорларнинг диqqатини ўзига жалб qилиш ва савдо кўламини ошириш hисобланади.
Айрим ишаб чиqарувчилар, мутахассислар бугунги кунни ўйлаб, маhсулотларимиз шундоq hам кетмоqда, сертификатлаштиришнинг нима hожати бор дейиши мумкин. Ишбилармонлар фаqат бугунги кун билан яшаса, халqаро савдо сотиq ишларини йўлга qўйишда улар катта хатога йўл qўйган бўлишади. Бу албатта кечирарли hолат эмас. Чунки, hозирги жамиятимиз аъзолари бир пайтлардаги фаqат арзонига учадиган одамлар эмас, балки хуqуqий онги кун сайин шаклланиб бораётган, бозордаги раqобатдан унумли фойдаланадиган, "Истеъмолчиларнинг хуqуqларини hимоя qилиш" ва "Озиq-овqат маhсулотларининг сифати ва hавфсизлиги" тўg‘рисидаги Qонунлар билан hимояланган кишилардир.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling