Мундарижа: Кириш Асосий қисм


Асосий капиталга киритилган инвестициялар таркиби ва динамикаси таҳлили


Download 397.5 Kb.
bet11/17
Sana05.01.2023
Hajmi397.5 Kb.
#1078992
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
Инвестиция самарадорлиги

3. Асосий капиталга киритилган инвестициялар таркиби ва динамикаси таҳлили


Жамият ҳамиша истеъмолга мойил бўлиб келган. Сон жиҳатдан доимий кўпайиб борувчи аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, саноатнинг эса хомашё сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини сўзсиз қондириш узлуксиз маҳсулот ишлаб чиқаришни тақозо этади. Бундай доимий такрор ишлаб чиқаришни таъминловчи муҳим воситалардан бири, айнан, инвестициялар ҳисобланади.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳукм сураётган айни дамда, иқтисодиётнинг реал сектор корхоналарини, шунинг билан бирга инфратузилма объектлари ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида инвестицион маблағларни топиш ва уларни мақсадли йўналтириш, яъни инвестиция муҳити муҳим омиллардан бирига айланмоқда (3-чизма).
Ўтган 2010 йилда Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш, аввало, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларини жадал модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш ва ижтимоий инфратузилма обектларини барпо этиш ҳал қилувчи устувор йўналишга айланди.
Ҳар қандай жамиятнинг барқарор иқтисодий ривожланишини инвестицияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, бугунги кунда шу нарса яққол намоён бўлмоқдаки, ҳар қандай мамлакатнинг бундан кейинги юксалиши инвестицияларни жалб этиш ҳолатига бевосита боғлиқ.

3- чизма. Инвестиция муҳитига таъсир этувчи кенгайтирилган кўп омилли ёндашув


Ишлаб чиқаришга ички инвестицияларни жалб қилишда қуйидаги муаммолар кўзга ташланади:

  • товар ишлаб чиқарувчиларида инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришда кредит учун гаров таъминотининг етарли эмаслиги;

  • маркетинг тадқиқотларининг чуқур олиб борилмаслиги;

  • молиялаштиришнинг муқобил усулларидан (лизинг, факторинг, қимматли коғозлар бозори) суст фойдаланиш;

  • инвестицион лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосномасини сифатсиз тайёрланиши;

  • инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда малакали мутахассисларнинг етишмаслиги ва бошқалар.

  • инвестиция инфратузилмаларининг етарлича ривожланмаганлиги;

  • тадбиркорларнинг бизнес-кўникмалари, шу жумладан инвестиция лойиҳалари билан ишлаш тажрибаси ва ҳуқуқий билимлари етарли эмаслиги;

  • лойиҳа ташаббускорларининг молиявий-иқтисодий аҳволи оғирлиги;

  • маҳаллий ҳокимликларнинг хорижий инвесторларни ҳудуд тўғрисида батафсил маълумотлар билан таъминлашда фаол эмаслиги ва бошқалар.

Агар қуйидаги 1-жадвал иқтисодий кўрсаткичларига назар ташласак, унда республикамизда иқтисодиёт тармоқлари бўйича капитал қуйилмалар таркибини ва ўзгаришини кўрамиз. 2007-2009 йилларда ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилиш ишлари қиймати 2 796,2 млрд сўмдан 5 334,3 млрд сўмгача ошган. Шу жумладан, қишлоқ хўжалигида қурилиш ишлари қиймати 173,8 млрд сўмдан 328,5 млрд сўмга ошди. Аммо, мазкур жадвал тахлилларидан кўриниб турибдики, асосий капиталга киригилган инвестициялар хажмида қишлоқ хўжалиги улуши 6 фоиз атрофида салмоқни эгаллаб турибди.
Бунга, асосан, давлат бюджета маблағларининг ва қишлоқ хўжалиги корхоналари маблағларининг кескин қисқариши сабаб бўлган. Бу ҳолат қишлоқ хўжалигида инвестициялар - самарадорлигининг пасайишига ва пировард натижада тармоқда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичларининг хам кескин камайишига олиб келди.
Агар асосий воситаларнинг эскириш қиймати уларга йўналтирилган инвестициялар қийматидан юқори бўлса, демак, сохада ишлаб чиқариш қувватларининг йил сайин пасайиб бориши кузатилади. Шу сабабдан иқтисодий ўсишга эришиш учун асосий капиталга иўналтирилган инвестициялар қиймати уларнинг эскириш қийматидан хамиша юқори бўлишини таъминлаш лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги ҳудудий инвестицион дастурида белгиланган қиймати 5 010 137,6 минг АҚШ долларига тенг 188 та лойиҳанинг 10 таси ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, бу лойиҳаларнинг қиймати 84 754,7 минг АҚШ долларини ташкил этган (2-жадвал).
Инвестиция жараёнларини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида 2009 йилдa инвестиция ҳажми сезиларли даражада ортди. Иқтисoдиётни ривoжлaнтириш учун бaрчa мoлиявий мaнбaлaр ҳисoбидaн 6,4 миллиaрд AҚШ дoллaри миқдoридa инвeстиция жaлб этилди. Бу 2008 йил билaн тaққoслaгaндa, 28,3 фoизгa кўп бўлиб, ялпи ички мaҳсулoтгa нисбaтaн инвeстициялaр ҳaжми 23 фoизни тaшкил этди.
Ўзлaштирилгaн бaрчa инвeстициялaрнинг 50 фoизгa яқини ишлaб чиқaришни мoдeрнизaция қилиш вa тexник қaйтa жиҳoзлaшгa йўнaлтирилгaнини тaъкидлaш дaркoр.
Кeйинги йиллaрдa Ўзбeкистoн иқтисoдиётигa киритилaётгaн xoрижий инвeстициялaр ҳaжмининг изчил вa бaрқaрoр ўсиб бoрaётгaни эътибoргa сaзoвoрдир. 2009 йилдa 1 миллиaрд 700 миллиoн AҚШ дoллaри миқдoридaги xoрижий инвeстициялaр ўзлaштирилди. Бу 2008 йилдaгигa нисбaтaн 46 фoиз кўп дeмaкдир. Энг муҳими, xoрижий инвeстициялaрнинг 74 фoизини тўғридaн-тўғри инвeстициялaр тaшкил этди.

1-жадвал

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича 2007-2009 йиллар учун капитал қўйилмаларнинг таркиби, (млрд. сўмда)







Иқтисодиёт тармоқлари

2007 йил

2008 йил

2009 йил

қиймати,
млрд. сўм

жамига
нисб.,
фоизда

қиймати,
млрд. сўм

жамига
нисб.,
фоизда

қиймати,
млрд. сўм

жамига
нисб.,
фоизда

I.

Ишлаб чиқариш қурилиши, жами

2796,2

69,2

3913,0

73,1

5334,3

74,7




Шу жумладан:



















1.1

Ёқилғи-энергетик мажмуаси

602,1

21,53

1841,4

47,0

2577,9

48,33

1.2

Металлургия

222,2

7,95

455,0

11,6

635,5

11,9

1.3

Кимё саноати

97,0

3,47

58,9

1,5

135,7

2,54

1.4

Машинасозлик

56,6

2,03

26,8

0,7

64,3

1,2

1.5

Енгил ва махаллий саноати

169,7

6,07

347,9

8,9

514,1

9,63

1.6

Озиқ-овқат саноати

92,9

3,32

117,8

3,0

35,7

0,7


Download 397.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling