Мундарижа: Кириш Асосий қисм


Download 397.5 Kb.
bet3/17
Sana05.01.2023
Hajmi397.5 Kb.
#1078992
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Инвестиция самарадорлиги

Асосий қисм:


1. Инвестиция тушунчаси, унинг шакллари ва хусусиятлари

Ишлаб чиқаришни ривожлантиришда ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этишнинг аҳамияти беқиёсдир. Инвестиция лотинча “инвестор” сўзидан олинган бўлиб, маблағ сарфламоқни, яъни капитал харажатларнинг ҳажми, таркиби ва унинг асосий йўналишларини ифода этади. Инвестициялар мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқларига узоқ муддатли капитал киритиш деган маънони англатади.


Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги 719-I-сонли “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 2-бандига мувофиқ: ”инвестициялар - иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлардан иборат”.
Қонунда инвестиция ва инвестицион фаолиятга оид қуйидаги тушунчалар ҳам келтирилган:

  • инвестиция фаолияти - инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи;

  • инвестор - ўз маблағларини, қарзга олинган ва жалб этилган маблағларни, мулкий бойликларни ва уларга доир ҳуқуқларни, шунингдек интеллектуал мулкка доир ҳуқуқларни инвестиция фаолияти объектларига инвестициялашни амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти;

  • инвестиция фаолияти иштирокчиси - инвесторнинг буюртмаларни бажарувчи сифатида инвестиция фаолиятини таъминловчи инвестиция фаолияти субъекти;

  • реинвестициялар - инвесторнинг фаолияти натижасида олинган фойдани (даромадни) муомалага киритиш.

Инвестицияларни бир нечта мезонларга кўра туркумлаш қабул қилинган (1-чизма).
Узоқ муддатли “истиқболга мўлжалланган, мамлакатимизнинг салоҳияти, қудрати ва иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган навбатдаги муҳим устувор йўналиш - бу асосий етакчи соҳаларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол инвестиция сиёсатини олиб боришдан иборат.
Инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал, инновация ва ижтимоий инвестицияларга бўлинади.
Капитал инвестициялар жумласига асосий фондларни вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялар киради.

Download 397.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling