Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар
-§. Уруғлик чигитларни тайёрлаш машиналари ва цехларига қўйиладиган талаблар
Download 0.55 Mb.
|
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 26-§. Пахтадан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқиш (технология) жараёнларига қўйиладиган умумий талаблар
26-§. Уруғлик чигитларни тайёрлаш машиналари ва цехларига қўйиладиган талаблар
234. Уруғлик чигитларни тайёрлаш машиналари зарарли чиқиндиларни бевосита пайдо бўлаётган жойидан сўриб олувчи вентиляция ускунаси билан таъминланган бўлиши лозим. 235. Чанг, чиқиндилар ҳамда химикатлардан бўшаган қоғоз қоплар (идишлар) махсус ажратилган жойларда ёқиб юборилиши лозим. 236. Заҳарли химикатлар қопини очиш ва уни дозаторга солиш ишлари герметик ёпиқ камераларда ишчининг ўзи ташқарида турган ҳолда бажарилиши керак. 237. Чигитларга ишлов бериладиган препарат махсус омборда, идишларда сақланиши ва омбордан бир суткалик сарфи ҳажмида чиқарилиши керак. 238. Зарарсизлантирилган чигитлар машинадан тўрт қаватли қоғоз қопларга солиниши ва устига «Заҳарли» деб ёзиб қўйилган тамға босилиши керак. 239. Ходимлар фақат тармоқ меъёрларида кўрсатилган шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланилган ҳолда ишлашлари керак. 240. Чигитларга ишлов бериш цехида овқатланиш, сув ичиш, чекиш ҳамда ўзи билан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кириш тақиқланади. 241. Дориловчи машиналарнинг аралаштирувчи барабанида блокировка қилинган қопқоқ бўлиши керак. 242. Машинанинг таъминловчисини ва дозаторини бошқариш учун нарвон билан таъминланган майдонча бўлиши керак. 243. Майдончанинг сатҳи дозатор бункери юқори қирғоғидан 0,8 — 1 метр пастроқ бўлиши керак. 244. Винтли конвейер қобиғида болтлар билан маҳкамланиб, очиладиган қопқоғи бўлиши керак. 245. Таъминловчи транспортёр блокировка қилинган қопқоққа эга бўлиши керак. 246. Вентиляторнинг сўрувчи қувури остидаги тўсиқда чиқиндиларни олиш учун мўлжалланган люкнинг блокировкаланган қопқоғи бўлиши керак. 26-§. Пахтадан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқиш (технология) жараёнларига қўйиладиган умумий талаблар 247. Ишлаб чиқариш хоналаридаги технологик жараёнлар ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим. 248. Ишлаб чиқариш хоналаридаги технологик жараёнларининг хавфсизлиги қуйидаги талабларни амалга ошириш орқали таъминланиши лозим: ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш; хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишини чекловчи воситаларни қўллаш; ишлаб чиқариш жараёнлари атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли меъёрларидан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги. 249. Технологик жараёнларни амалга оширишда иш бажарадиган дастгоҳ ва механизмлар кетма-кетлиги блокировка тизими билан таъминланган бўлиши зарур. Авария ҳолатида бирор бир механизм тўхтаб қолса, барча дастгоҳ ва механизмларнинг тўхташи назарда тутилган бўлиши керак. 250. Ускуна ва автоматлаштирилган тармоқларда улар ишга туширилганлигини билдирувчи овозли ва ёруғлик сигналлари бўлиши керак. Сигнал элементлари (электр қўнғироқ ва ўчиб-ёнувчи лампа) механик бузилишлардан ҳимояланган бўлиб, хизмат кўрсатувчи ходимлар эшитадиган даражада бўлиши лозим. 251. Линияни тўхтагандан сўнг, овозли ва ёруғлик сигнали бермасдан уни ишга тушириш тақиқланади. 252. Технологик жараёнлар соз асбоб-ускуналар ва назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар ҳамда ишга туширувчи аппаратлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим. 253. Ишлаб чиқариш технологик жараёнларнинг ускуналари яроқли бўлиши, назорат-ўлчаш асбоблари соз ва аппаратлар блокировка воситалари мавжуд бўлганда ишга туширилиши лозим. 254. Барча тармоқларда технологик жараён хавфсиз бажарилиши, ташкилий-техник чора-тадбирлар кўрилиши ҳамда хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилиниши лозим. 255. Агрегат механизмларининг нормал ишидаги ҳар қандай бузилишлар ундаги барча механизмларнинг автоматик тарзда тўхтатилиши билан якунланиши зарур. 256. Ишлаб турган ускуналар жойлашган жойлари зарур тўсиқлар, ҳимоя қилувчи ҳамда сақловчи мослама ва қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Иш жойларига бегона шахсларнинг киришига йўл қўйилмаслиги лозим. 257. Технологик жараён бузилган ҳолларда, ходимларга хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири бўлмаслиги мақсадида бузилиш сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун иш жараёнини тўхтатилиши ҳамда ходимлар иш жойларини тарк этишлари лозим. 258. Трикотаж ва тикувчилик ишлаб чиқариши билан бажариладиган ишлар махсус жиҳозланган хоналарда ёки бу хоналарда ўрнатилган махсус камераларда бажарилиши керак. Хоналарнинг кириш жойларида «Ёнғиндан хавфли!», «Чекилмасин!», «Бегоналар кириши тақиқланади!» деган хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши лозим. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling