Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


Пахтани қўлда теришда теримчилар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича намунвий йўриқнома


Download 0.55 Mb.
bet37/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

Пахтани қўлда теришда теримчилар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича намунвий йўриқнома

Мазкур намунавий йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 7 январда 870-сонли рақам билан рўйхатга олинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги низом талабларига асосан ишлаб чиқилган ҳамда пахтани қўлда теришда теримчилар (кейинги ўринларда – теримчилар) учун мўлжалланган.




Умумий хавфсизлик талаблари

1. Иш жойида тегишли йўриқномадан ўтган, 18 ёшдан кичик бўлмаган теримчилар пахта теримида иштирок этишлари учун қуйидагиларга риоя этишлари зарур:


- пахтани териш ишларни бажаришда хавфсиз усуллар билан таниш бўлишлари;
- ғўза баргини тўкиши учун кимёвий ишлов берилган майдонга камида 10 кун муддат ўтгандан кейингина киришлари;
- теримчилар пахта теримига жалб қилинишидан олдин махсус этаклар билан таъминланиши;
2. Теримчилар учун қуйидагилар тақиқланади:
- теримчилар ғўза ичида, пахта ғарами устида ва даланинг бошқа мослаштирилмаган ҳудудларида дам олиш (ухлаш)ларига йўл қўйилмаслиги;
- теримчилар пахта даласида очиқ оловдан фойдаланиш, сигарета чекиш ҳамда бошқа ёнғинга сабаб бўлувчи воситалардан фойдаланишлари;
-теримчиларнинг пахта терилаётган майдонда ҳаракатланаётган механизмларнинг олдига яқинлашиши, унинг йўналишига чиқишлари;
-теримчиларнинг пахта ортилган тиркамаларга чиқиши ёки ҳаракатланаётган тиркамаларга осилишлари.

Иш бошлашдан олдин хавфсизлик талаблари

3. Теримчилар иш бошлашдан олдин қуйидагиларни амалга ошириши лозим:


-теримчилар пахта териш ишларини бажаришдан олдин белгилаган тартибда мавсумий кийим-бош, терилаётган пахтани йиғиб бориш учун этаклари бўлиши;
-пахта териш ишларига жалб қилинган теримчилар ҳудуднинг (гуруҳнинг) раҳбари рухсати билан унинг кўрсатмасига асосан иш бошлашлари;
-теримчилар пахта териш вақтида бир-бирларидан камида 1,5-2 м масофада жойлашишлари
-теримчилар куннинг ёруғ вақтида ишлашлари.


Иш вақтида хавфсизлик талаблари

4. Теримчилар пахта теришни бошлашдан олдин кийимларини кўздан кечириши, кийимларни тугмаларни қадалганлигини ва этакларни боғичларини текшириб кўриши, носозлиги аниқланган ҳолатда дарҳол раҳбарга хабар бериши ва уни алмаштириши лозим.


5. Теримчилар пахта тераётган ҳудудларда ҳаракатланаётган механизмлардан камида 10 м узоқликда ишлашлари лозим. Бунда механизм ҳаракатланаётган йўналишда теримчиларнинг ишлашига ёки яқинига боришга умуман йўл қўйилмайди.
6. Теримчилар пахта тераётган ҳудудда зовур ва каналлар бўлса, уларнинг яқинига бориш тақиқланади.
7. Теримчиларнинг пахта тераётган ҳудудлардаги электр қурилмаларига яқинлашиши тақиқланади.
8. Теримчилар терилган пахтани топширишлари учун олиб боришда (аёллар учун) 9 кгдан ортиқ юк кўтаришларига йўл қўйилмади.
9. Теримчилар далада чанг, тўзон, қаттиқ шамол, ёғингарчилик рўй берганда ишни тўхтатиш ва пана жойга ўтишлари лозим.
10.Теримичилар (аёллар) сочи бош кийимига, рўмол ёки учбурчак рўмолча тагига йиғиштирилган бўлиши зарур.
11.Пойабзал оёғида мустаҳкам туриши, пойабзал ипи боғлаш учун қулай калта бўлиши керак.
12.Пахта майдонлари дефолиация қилиниб, ғўза барглари тукилгандан кейин пахтани теришда теримчилар юзлари ва оғиз аторфларини қўли билан ушламасликлари ва имкон қадар қўлларини ювиб туришлари лозим.
13.Тушлик вақтида албатта қўлларни совун билан ювиш зарур.
14. Ҳар қандай ҳолатда хам теримчиларга очиқ сув ҳавзаларидан сув ичишларига йўл қўйилмайди.
15. Теримчиларни пахта даласига олиб чиқиш ва олиб келишдан олдин ҳудуднинг (гуруҳнинг) раҳбари йўқлама қилиши ва уларга бажариладиган иш турлари бўйича тўлиқ тушунтириш, йўл-йўриқлар бериши лозим.
16. Теримчилар орасида касал ёки вақтинча иш қобилиятини йўқотганлар тиббиёт ходими назоратидан ўтади ва уларнинг соғликлари тўла тиклангунча дам олиш жойларида қолдирилади.
17. Терим олиб бориладиган пахта даласи яшаш жойидан 3 км масофадан узоқда жойлашган бўлса, махсус транспорт воситаси ажратилиши керак.
18. Теримчилар пахта даласига бориш ва қайтиб келишда фақат куннинг ёруғ пайтида амалга оширилиб, теримчилар пиёда ҳаракатланганларида йўлдаги транспорт воситасининг қатновига халақит бермаслик мақсадида саф бўлиб юришлари лозим.
19. Теримчилар саф бўлиб ҳаракатланишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш мақсадида сафнинг бошида ҳамда охирида қизил байроқчали бошқарувчилар қўйилиши лозим.
20.Теримчилар транспорт воситасидан тушганларида, йўлни кесиб ўтишлари ҳудуднинг (гуруҳнинг) раҳбари бошчилигида, транспорт воситасининг орқа томонидан ташкил қилиниши лозим.
21.Транспорт воситасида теримчиларнинг транспорт воситаси ойнаси ҳамда бошқа жойларидан қўл, бош ва бошқа аъзоларини чиқаришлари тақиқланади.
22.Теримчиларни ярим тиркамаларда чиқишига рухсат этилмайди.
23.Теримчиларга пахта даласига боришда автотранспорт воситаларининг кузов бортлари билан баробар ёки баланд жойлашган ва бўйига узун бўлган юклар устига чиқиб олишларига йўл қўйилмайди.


Нохуш ҳолатларида хавфсизлик талаблари

24. Об-ҳаво шароитлари ўзгарганда (10 м баландликда шамол тезлигининг 10 м/с дан юқори кучайиши, момақалдироқ, кучли ёмғирлар вақтида терим ишларини тўхтатиш ва бу ҳақда ҳудуднинг (гуруҳнинг) раҳбарига хабар бериш зарур.


25. Атрофдаги теримчилардан бири ўзини ноқулай ёки ёмон ҳис қилса ҳудуднинг (гуруҳнинг) раҳбарига хабар бериш ва биринчи ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши зарур.
Иш якунланганидан сўнг хавфсизлик талаблари

26. Иш якунига етгач, теримчилар қуйидагиларни амалга ошириши шарт:


- мавсумий кийим-бош, терилаётган пахтани йиғиб бориш учун этакларни қоқишлари ва уларга ҳар хил нарсаларни ёпишиб қолганлигини кўздан кечириш лозим;
- теримчилар уйлари ёки ташкил қилинган вақтинчалик яшаш манзилига иш вақтидаги хавфсизлик талабларига белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда боришлари шарт.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling