Мундарижа кириш Курс ишининг асосий вазифаси Курс ишининг асосий хисоб китоб қисми Хулоса Фойдаланилган адабиётлар кириш


Download 0.76 Mb.
bet3/6
Sana07.07.2020
Hajmi0.76 Mb.
#123230
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ёзув қисми


Геодезик белгилар

Керакли бўлган бурчак ва масофа ўлчашларни бажариш учун триангуляция ва зичлаштириш пунктлари маркази устида ташқи геодезик белги ўрнатилади. Пунктдан барча йўналишлар бўйича визир чизиғини тўсиқдан юқори бўлиши керак бўлган баландликда бурчак ўлчашни таъминлаш учун бурчак ўлчаш асбоби ўрнатиладиган баландликга қараб ташқи геодезик белгининг тури танланади. Геодезик белги турларига пирамидалар, оддий ва мураккаб сигналлар киради.

Агар геодезик пункт жойлашган ердан барча йўналишдаги пунктларни тўсиқдан йўл қўйиладиган баландликдаги визирлаш билан кузатиш имконияти бўлса, барча классдаги пунктларга пирамидалар ўрнатилади. Пирамидалар оддий (1.4-шакл), штативли (1.5-шакл), вехали (нишон таёқли) (1.6-шакл) бўлади.

Оддий пирамидалар тўрт ва уч қиррали бўлиб, баландлиги 5 метрдан 10 метргача бўлади. Тўрт қиррали пирамида (1.4-шакл) ўлчамлари қуйидагича ҳисобланади:



; ; ; ;

; ; ;

1.4-шакл 1.5-шакл


1.6 – шакл 1.7 - шакл



1.8 – шакл

Ўлчамлар см. да

1.9 - шакл 1.10 – шакл

Одатда пирамида узунлиги 13 метргача бўлган ва кўкрак баландлигида йўғонлиги 18 - 20 см, юқоридаги кесими 10 см бўлган ходалардан қурилади. Пирамида юқорисига визирлаш цилиндри ўрнатилади. Пирамидалар металл труба ёки бурчакли металлдан қурилиши мумкин, унда унинг оёқлари грунтга бетон билан маҳкамланади.

Агар кузатиш учун асбобни 2 - 4 м га кўтариш керак бўлса, у ҳолда штативли (1.5-шакл) пирамида қурилади.

Пункт жойлашган қояли ерларда тошлардан тур қурилади (1.7 - шакл). Тўр қурилган пунктларда пирамида қурилмаслиги мумкин, визирлаш цилиндри тўр тепасига цементланган трубага ўрнатилади.

Агарда визир нишонини юқори кўтариш керак бўлса, у ҳолда пунктда (1.6-шакл) нишонли пирамида қурилади.

Бурчак ўлчашда асбобни 10 метр ва ундан юқорига кўтариш керак бўлганда пунктларда оддий (1.8 - шакл) ёки мураккаб (1.10 - шакл) сигнал қурилади. Геодезик белгиларни юқорисига визирлаш цилиндри (1.9 - шакл) қўйилади. Визирлаш цилиндри ёғочдан ясалган икки доира орасига радиал маҳкамланган ёғоч тахтачалардан ясалади. Кузатишда қуёш нурини акс этиши халақит бермаслиги учун визирлаш цилиндри ялтирамайдиган бўёқ билан бўялади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling