Мундарижа: Кириш


I боб. Аграр муносабатлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг назарий асослари


Download 99.98 Kb.
bet3/14
Sana05.04.2023
Hajmi99.98 Kb.
#1275470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни

I боб. Аграр муносабатлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг назарий асослари.
1.1. Аграр муносабатлар ва унинг бозор тизимидаги хусусиятлари.
Бозор муносабатлари иктисодиётнинг хамма жабхаларининг, жумладан қишлоқ хўжалигини хам уз ичига олади. Бу тизимда аграр муносабатлар алохида урин тутади. Ер билан боглик булган иктисодий муносабатлар аграр муносабатлар дейилади. Бу муносабатларнинг объекти ер булса, унинг субъектлари ер эгаллари, ерда хўжалик юритувчилар, ерга мехнат тикувчи кишилар хисобланади.
Аграр муносабатлар иктисодий муносабатларнинг энг кадимий шакли, чунки инсоннинг иктисодий фаолияти ерни ишлашдан бошланган. Бозор тизими аграр муносабатларга янгича мазмун беради. Ернинг товарга айланиши, ерга хилма-хил мулкчиликнинг пайдо булиши ернинг гаровга куйилиши нихоят ер учун пул шаклида рента ундирилиши, агробизнеснинг махсус фаолият турига айланиши бозор тизими билан боглик.
Аграр муносабатларнинг объекти булган ер хар кандай ишлаб чиқаришнинг шарти. Ер махсус ресурс булганидан унинг хусусида хам узига хос булган иктисодий алокалар хакоза. Ердан ташкарида ишлаб чиқариш булиши мумкин эмас. Ерда кишлоик хўжалиги юритилади, саноат, курилиш корхоналари жойлашади, ер устидан ва остидан йуллар утади, ер каърида казилма бойликлар жойлашган, ерда урмон хўжалиги юритилади, турар жой ва маданий-маиший бинолар кад кутаради ва х. Шу сабабли, хар кандай иктисодий фаолият ер билан боғланган.
Иқтисодий қонунлар ва категорияларнинг амал қилиши иқтисодиётнинг барча соҳалари, тармоқлари ва бўғинлари учун умумий бўлсада, лекин улардаги табиий ва ижтимоий-иқтисодий шароитга боғлиқ ҳолда ўзига хос хусусиятлар ҳам касб этади. Айниқса, бу ўзига хос хусусият аграр соҳада яққол намоён бўлади. Чунки бу ерда такрор ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан тирик организм (ҳайвон, ўсимлик ва бошқалар) билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун бу бобда иқтисодиётнинг умумий томонлари билан биргаликда унинг аграр соҳада намоён бўладиган ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилади.
Ушбу бобда дастлаб аграр муносабатларнинг мазмунини таҳлил қилиб, кейин эътибор ер рентасига қаратилади. Ер рентасининг вужудга келиши ва тақсимланиши муаммосига турлича қарашларни баён қилиб, уларнинг қисқача тавсифи берилади. Агросаноат интеграцияси ва агросаноат мажмуасининг мазмуни, уларнинг таркиби ва вазифаларига тўхталиб ўтилиб, боб сўнгида агробизнес ва унинг турлари баён этилади.
Қишлоқ хўжалиги мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат, иқтисодиёт бошқа тармоқларининг хомашё маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондиришнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Мазкур тармоқ ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш иқтисодиётнинг долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Иқтисодиётдаги ҳар қандай хўжалик фаолияти муайян хўжалик юритиш шакллари орқали амалга оширилади. Шунга кўра, тармоқ ёки фаолият туридан қатъи назар, барча хўжалик юритиш шакллари иқтисодий мазмуни намоён бўлишининг умумий тамойиллари мавжуд. Бундай тамойиллар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- муайян мулкчилик муносабатларини мужассамлаштириш ва амалга ошириш;
- мулк эгасининг иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқаришига имкон яратиш;
- хўжалик аъзолари ўртасидаги манфаатлар муштараклиги ва ўзаро мувозанатини таъминлаш;
- ишлаб чиқаришнинг юқори даражадаги самарадорлигига эришишга интилиш;
- хўжалик аъзоларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тақсимланиши жиҳатидан ўзаро мувофиқликни таъминлаш.
Ушбу тамойилларни рўёбга чиқариш даражаси, усул ва воситаларига кўра хўжалик юритиш шакллари бир-биридан фарқланади. Хўжалик юритиш шаклларининг турличалигига иқтисодиёт тармоқларининг ўзига хос хусусиятлари ҳам таъсир кўрсатади. Жумладан, аграр соҳадаги мавжуд шакллар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида муҳим ўрин тутувчи табиий-биологик омилларни ҳам тўлиқ эътиборга олишни талаб этади.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш имкониятларидан фойдаланиш учун амалдаги хўжалик юритиш шакли ўзида эркинлик, маҳаллий хусусиятларниҳисобга олиш, хўжалик юритиш чора-тадбирлари, уддабуронлик ва тадбиркорлик, бозор алоқалари, рақобат ва бошқа жиҳатларини мужассамлаштириши лозим. Акс ҳолда, тармоқнинг ички имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмай, натижада ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари пасайишига олиб келиши мумкин.
Мамлакатимиз аҳолиси ҳаётининг фаровонлиги, қишлоқ хўжалигининг истиқболдаги тараққиёти фермер хўжаликларининг ҳар томонлама ривожланиши билан боғлиқ. Зеро, хўжалик юритишнинг бу шакли ривожланган мамлакатларнинг узоқ даврли тажрибасида ўзининг самарадорлиги, рақобатбардошлиги, бозор конъюнктурасига тез мослаша олиши каби хусусиятларини намоён эта олди. Шу боис, Ўзбекистонда ҳам фермер хўжаликларининг ривожланишига катта эътибор қаратилиб, улар фаолиятининг зарур иқтисодий шарт-шароитлари яратилмоқда ва имкониятлар эшиги очилиб, меъёрий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида олиб борилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар амалда ўз ифодасини топган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда.
1-расмда келтирилган маълумотлардан кўринадики, 2000 йилда 1999 йилга нисбатан жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 3,1 фоизга, деҳқончили кмаҳсулотлари 3,1 ва 3,0 фоизга ўсган бўлса ушбу кўрсаткичлар 2000 йилдан 2106 йилгача бўлган даврларда мос ҳолда ўртача ўсиши 5,8 фоиз, 6,0 фоиз ва 5,5 фоизга тенг бўлган. Мазкур таҳлил натижасидан қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳам барқарор иқтисодий ўсишга эришилганидан далолатдир.



Download 99.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling