Мундарижа: Кириш


-расм. Тижорат банкларининг жами капитали динамикаси, млрд. сўм


Download 0.72 Mb.
bet6/8
Sana08.05.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1441725
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Пулат АТБ “Агробанк”

6-расм. Тижорат банкларининг жами капитали динамикаси, млрд. сўм
2016 йил давомида акциядорлик-тижорат банклари томонидан банк устав капиталини ошириш мақсадида 401,4 млрд. сўмлик акциялар инвес­торлар ўртасида, шундан, 245,7 млрд. сўмлик акциялар нодавлат сектори ўртасида жойлаштирилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат тижорат Халқ банкининг капиталлашув даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2325-сонли Қарори билан 2015-2017 йиллар давомида банк устав капиталини 185,0 млрд. сўмга ошириш орқали 385,0 млрд. сўмга етказиш, шу жумладан, 2016 йилда 54,0 млрд. сўмга оширилиши юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 октябрдаги «Банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2420-сонли Қарорига мувофиқ, 2016 йил давомида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг устав капиталига 75,0 млрд. сўм, «Агробанк» АТБ устав капиталига 50,0 млрд. сўм, «Микрокредитбанк» АТБ устав капиталига 25 млрд. сўм ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ устав капиталига 25 млрд. сўмлик маблағларнинг жойлаштирилиши таъминланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2454-сонли Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан банк устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаган қисмини хорижий инвес­торларга сотиш юзасидан ўтган давр мобайнида зарурий чора-тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низомига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Бугунги кунда республикамизда фаолият юритаётган 12 та тижорат банк­ларининг («КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ, «ЎТ-банк» АЖ, ЧЭКИ «Савдогарбанк АТБ, ЧЭКИ «Hamkorbank» АТБ, «Ипак Йўли банки» АИТБ, «Asia Alliance Bank» АТБ, «Orient Finans» ХАТБ, «Мадад Инвест Банк» ХАТБ, «Ravnaq-bank» ХАТБ, «Капиталбанк» АТБ, «Трастбанк» ХАБ ва «Invest Finance Bank» АТБ) устав капиталига Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Корея тараққиёт банки, Голландия ривожланиш ва тараққиёт ташкилоти каби молиявий ташкилотлар ҳамда бошқа хорижий инвесторларнинг улушлари жалб этилди.
2016 йил якунига кўра тижорат банклари томонидан жалб этилган депозитларнинг умумий ҳажми 2015 йилга нисбатан 25,2 фоизга ошиб,
44,6 трлн. сўмни ташкил этди.
Бундан ташқари, тижорат банклари ресурс базасини барқарор манбалар ҳисобидан янада кенгайтириб бориш мақсадида банклар томонидан узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертификатларини муомалага чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, тижорат банкларининг муомаладаги қарз қимматли қоғозлари ҳажми 2017 йил 1 январь ҳолатига 1 054,1 млрд. сўмни, жумладан, муомаладаги узоқ муддатли облигация­лар 216,3 млрд. сўмни ва депозит сертификатлари миқдори 837,8 млрд. сўмни ташкил этмоқда.
Хусусан, тижорат банклари активларининг умумий суммаси 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 2015 йилдагига нисбатан 23,3 фоизга ошиб қарийб 80,4 трлн. сўмни ташкил этди (7-расм).


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling