Мураккаб геофильтрация-геомиграция шароитларида Амурдарё сув захираларининг юқори минералланган сувларини чучуклаштириш


Download 18.3 Kb.
Sana13.01.2023
Hajmi18.3 Kb.
#1091947
Bog'liq
обзор химических состав воды


Мураккаб геофильтрация-геомиграция шароитларида Амурдарё сув
захираларининг юқори минералланган сувларини чучуклаштириш
масаласини ечишда гидрогеологик жараёнларни сонли моделлаштириш
масаласи [90, 9-22 б.] ишда қаралган.
90. Усманов Р.Н., Сеитназаров К.К. Программный комплекс нечеткодетерминированного моделирования гидрогеологических объектов//
Автоматика и программная инженерия. – 2014. – №1(7). – C. 9-22.

[104, 134-137 б.] ишда иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда чучук
сув захираларининг физик таҳлили келтирилган. Бунда ер ости сизот ва
босимли сувлари сатҳи ўзгаришини башорат қилиш ва мониторинг қилиш
учун физик модель таклиф этилган. Ер ости сувлари сатҳи ўзгаришида
бошқарув қарорларини қабул қилиш ва хулосалар чиқариш мақсадида
ахборот-коммуникация технологияларининг имкониятларидан фойдаланиб,
ер ости сувлари сатҳи ўзгаришини башорат қилишнинг усуллари ишлаб
чиқилган.
104. Mutao Huang, Yong Tian // Prediction of Groundwater Level for
Sustainable Water Management in an Arid Basin Using Datadriven Models.
International Conference on Sustainable Energy and Environmental Engineering
(SEEE 2015). P 134-137.

Сув билан тўйинмаган қатламли тупроқларда инфильтрацияни ҳисобга
олган ҳолда шўрланиш жараёнининг математик модели [93, 333-338 б.] ишда
ишлаб чиқилган. Масалани ечиш учун чекли-айирмали усулидан
фойдаланилган. Сонли тажрибалар ўтказилган ва олинган натижаларнинг
таҳлили келтирилган.
93. Anatoliy Vlasyuk, Tetiana Tsvetkova, Pawel Falat, Aleksandra KlosWitkowska, Kornel Warwas //Mathematical Modelling of Infiltration Effect on Process of Salts Transfer in Layered Saturated Non-saturated Soils. IEEE
International Conference on Intelligent Data Acquisition and Advanced Computing
Systems. - 2017, Bucharest, Romania 333-338.

[111, 1-20 б.] ишда Хитойнинг Шимолий ярим қирғоқ минтақаларида
температура градиентини ҳисобга олган ҳолда сизот сувлари ўзгаришининг
математик модели таклиф этилган. Масалани сонли ечиш натижалари шуни
кўрсатадики, тупроқ температурасининг градиенти тупроқнинг сув-туз
миграциясига таъсир кўрсатади. Тажрибалар натижасида температура градиентининг туз миграциясига таъсири сув ҳаракатининг таъсиридан
кўпроқ эканлиги қайд этилган.
111. Rong Ren, Juanjuan Ma, Qiyun Cheng, Lijian Zheng, Xianghong
Guo, Xihuan Sun// An Investigation into the Effects of Temperature Gradient on
the Soil Water–Salt Transfer with Evaporation. Water 2017, 9, 456; 1-20
DOI:10.3390/w9070456

[66, 17-35 б.] иш тупроқдаги намлик ва тузнинг тарқалиши жараёнини
сонли моделлаштиришга бағишланган. Ишда комплекс тадқиқот ўтказиш
учун майда заррачали суюқликларининг сизиши кольматацияси; тупроқ
ўтказувчанлик коэффициенти, туйинмаганлик ва фильтрация коэффициенти
ўзгариши; чўкинди туфайли ғовакликнинг ўзгариши каби ҳодисалар ҳисобга
олиниб математик моделлар таклиф этилган ҳамда дифференциал
операторларнинг иккинчи тартибли чекли айирмали аппроксимацияси учун
Самарский-Фрязинов вектор схемасига асосланган сонли ҳисоблаш
алгоритми таклиф этилган. Бу алгоритм асосида ҳисоблаш натижалари
график кўринишида берилиб, натижаларнинг батафсил таҳлили келтирилган.
66. Равшанов Н., Исламов Ю. Н., Хуррамов И.Д Численное
моделирование процесса влаго и солепереноса в почвогрунтах//Узбекский
журнал ”Проблемы вычислительной и прикладной математики – Ташкент,
2018.- №3(15). С. 17-35

Изотропик ва бир жинсли ғовак муҳитларда ер ости сувларининг
ифлосланиш даражасини башорат қилиш учун аналитик моделлар [105, 192-
204 б.] ишда ишлаб чиқилган. Лаплас интеграл алмаштириш методи ва
чизиқли изотерма концепцияси ёрдамида ечимлар топилган. Сонли ечимлар
аналитик ечимлар билан таққосланган. Ғовак геологик кўринишдаги
ҳолатлар учун олинган сонли натижалар таҳлил қилинган.
105. Pintu Das, Sultana Begam, Mritunjay Kumar Singh Mathematical
modeling of groundwater contamination with varying velocity field // J. Hydrol.
Hydromech., 65, 2017, 2, 192–204 DOI: 10.1515/johh-2017-0013

[112, 887-906 б.] ишда Аддис-Абеба шаҳридаги Акаки сув йиғиладиган
бассейнида ер ости гидродинамикасини таҳлил қилиш ва миқдорий баҳолаш
учун ер ости сувлари стационар модели ишлаб чиқилган. Шаҳарни сув билан
таьминлаш масалалари қаралган. Ишлаб чиқилган моделдан ер ости сувлари
оқими динамикасида, ер ости сувлари ва ер усти сувларининг ўзаро
таъсирини аниқлашда ҳамда қудуқларга насос таъсирини ўрганишда
фойдаланилган
112. Tenalem Ayenew, Molla Demlie, Stefan Wohnlich Application of
Numerical Modeling for Groundwater Flow System Analysis in the Akaki
Catchment, Central Ethiopia // Math Geosci (2008) 40: 887–906. DOI
10.1007/s11004-008-9144-x
[110, 1-15 б.] иш тупроқдаги намлик ва туз кўчиш жараёнларини сонли
моделлаштиришга бағишланган бўлиб, Самарский-Фрязиновнинг векторли
схемасига асосланган сонли алгоритм келтирилган. Тавсия этилган сонли
алгоритм асосида олинган натижалар графиклар кўринишида берилган ва
уларнинг таҳлили келтирилган.
110. Ravshanov N., Khurramov I., Aminov S.M. Mathematical modeling
of the process of water-soline transport in soils // Journal of Physics: Conference
Series. – 2019. – Vol. 1210. – P. 012118. – doi:10.1088/1742-6596/1210/1/012118

[60, – 232 б.] ишда ер ости сувлари ифлосланишининг сабаблари ва
физик жиҳатлари ўрганиб чиқилган, ер ости сувлари ифлосланишининг
мавжуд математик моделлари ва уларни татбиқ қилиш тўғрисида
маълумотлар берилган.
60. Николаевский В. Н. Механика пористых и трещиноватых сред.
М.: Недра, 1984.-232с.

Ғовак муҳитдаги икки компонентали суюқлик ҳаракатида стационар
бўлмаган масалаларни сонли ечиш ва ер ости сувида эриган туз ҳаракатини
тадқиқ қилишнинг математик модели [82, 50-64 б.] ишда таклиф қилинган
82. Соболева Е.Б. Метод численного исследования динамики
соленой воды в почве // Матем. моделирование. - 2014. – Т. 26 (№2). С. 50 –
64.

[57, 190-195 б.] ишда геофильтрация ва ифлосланган ер ости сувлари
кўчиб ўтишининг математик модели қурилган. Муаммо икки босқичда ҳал
қилинган. Биринчи босқичда чегарада сизот сувларининг сизиб чиқмайдиган
шартидаги ер ости сизот сувлари пьезометрик сиртининг математик модели
қурилган. Иккинчи босқичда берилган техноген юкланишда массанинг
кўчиши муаммоси ҳал қилинган. Экологик вазиятни яхшилаш учун сув
тошқини кўп бўлган жойларда тизимли дренажларни яратиш таклиф
қилинган.
57. Малков А.В., Зенкина О.Н., В.И. Помеляйко, И.С. Помеляйко
математическая модель геофильтрации и миграции загрязненных грунтовых
вод на курорте кисловодск // ЮФУ. Технические Науки. Россия. 2018. с. 190-
195.
Download 18.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling