Мусиқий товуш тизимларининг шакли ва аҳамияти


Download 113.61 Kb.
bet2/3
Sana26.06.2023
Hajmi113.61 Kb.
#1655951
1   2   3
Bog'liq
001 боб 01

Анъанавий номлари:



замонавий:

Нисбатларда

центларда:

---

Прима

1/1

0

Зу-л-кулл

Октава

2/1

1200

Зу-л-хамс

Квинта

3/2

702

Зу-л-арба

Кварта

4/3

498

Танини

катта тон

9/8

498

Танинан

Дитон

81/64

408

Бақийа

Лимма

256/243

90

Мужаннаб

-----

2187/2048

114

Ирҳо

Комма

31441/524288

24

Шундай қилиб, юқорида муҳокама қилинган Форобий тизимлар оҳанг бўлинишининг бир хил ва нотекис тамойилларига асосланиб, назарий характерга эга. Форобийнинг жинслар ва умуман мусиқий тизим ҳақидаги таълимотининг тўлиқ тушунчасини унинг назарий томонларини мусиқий амалиёт орқали кўриб чиқиш билан англаш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, назария ва мусиқий амалиётнинг мулоҳазаларини кузатиш:


амалиёт—назария - амалиёт.
Мусиқий амалиётдаги жинслар(тетрахордлар)ни кўриб чиқишдан олдин, мусиқа асбобларида оҳангларни белгилашнинг баъзи тамойиллари билан танишиб чиқиш керак, чунки Форобийнинг фикрига кўра, мусиқа асбобларининг товуш қаторлари мусиқий амалиётнинг ўзига хос, алоҳида тимсолидир.10 Уд торлари ва бармоқларнинг номлари уларнинг асоси сифатида олинган. Торлар: бам - йўғон, маслас - иккинчи, масна – учинчи; зир - юқориси; ҳадд - энг юқори деб аталган. Торларнинг очиқ товушлари мутлақ деб аталган қолган товушлар эса торга босиладиган бармоқлар номи билан бир тартибда номланган. Кўрсатгич – саббоба; ўрта – вуста; номсиз бармоқ - бинсир; кичик бармоқ – хинсир. Шундан келиб чиққан ҳолда жинслардаги асосий товушлар қуйидагича белгиланди. Агар биз "соль" товушини асос қилиб олсак (яъни очиқ тор учун), унда жинснинг белгиланиши қуйидагича кўринади:
Соль ля си до
мутлоқ саббоба бинсир хинсир
Ўрта бармоқ-вуста саббоба ва бинсир ўртасида пайдо бўладиган ўзгарувчан миён товушларни, яъни терциялар вариантларини кўрсатишга мўлжалланган эди. Яна бошқа қўшимча товушлар учун пардалар вариантларини белгилаш учун шартли бармоқлар номлари киритилди. Мутлақ билан саббоба орасига – заид, мужаннаб; саббоба билан бинсирнинг ўртасига вустаи фурс, вустаи залал;11

Шундай қилиб, Вуста ва Заиданинг ҳаракатлари натижасида ярим тон, бутун тон, ним пардаларнинг кўп турлари ҳосил бўлади. Ушбу ним пардалар, микро интерваллар қадимги Юнон назариясида қайд этилмаган, Пифагор шкаласида ҳам учрамайди. Бундан келиб чиқадики Шарқ мусиқий товуш тизими ўзига хос ва индивидуаллашувидаги муайян тенденцияга эга бўлган.12 Ал Форобийдан кейин унинг издоши Абу Али Ибн Сино ҳам товуш тизими устида бир қатор илмий изланишлар олиб боради. Унинг тадқиқотлари натижасида товуш тизими интервалларига яна бир нечта заид ва вусталар қўшилади. Аммо, Форобий ва Ибн Синоларнинг ушбу майда ва кетма кет келувчи интерваллар амалиётда сурилиб турувчи миён пардалар учун қўлланилган, товуш тизимининг асосий товушларининг энг кичик интервали Пифагор товуш тизимидаги 90 центлик интервал эканлигини таъкидлаб ўтадилар. Албатта, назарий жиҳатдан товуш тизими асос товушларнинг ўлчовларини ёритиб бериш бир вазифа бўлса, амалиётда эса оралиқдаги миён ва ним пардаларни қўллашда кўплаб вариантларни учратиш мумкин.
Шунингдек, бу ерда Шарқ мусиқий тизимининг замирида ягона тарихий ва маданий минтақага мансуб халқларнинг мусиқа яратиш амалиётининг умумий қоришмалари мавжуд деб тахмин қилиш керак. Чунки, мусиқий ижро вақтида товушлар ва интервалларни қўллашда у ёки бу вуст ва заид танлаш ва уларнинг интонацияларига устунлик бериш ушбу халқларнинг мусиқий амалиётининг маҳаллий ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади.
Икки аср ўтгач, Сафиуддин ал-Урмавий Шарқ мусиқий тизимига янги қараш ва яна янги ўзгартиришларни киритди. Биз юқорида келтирган вуст ва заид каби микро интервалларни кўпини истемолдан чиқариб, ўрнига янги интерваллар киритди. Сафиуддин ушбу товуш тизимининг тузилишини ўзидан олдингиларга таянган ҳолда яратди. Унинг товуш тизими қайсидир маънода эски анъанани тиклаш ва Форобийнинг Ҳуросон танбурининг товуш тизимига яқин эди.13

Download 113.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling