Мустақил иш мавзулари (топшириқлари): Изоҳ


Download 32.3 Kb.
Sana15.01.2023
Hajmi32.3 Kb.
#1094414
Bog'liq
Мустақил ишлар мавзулари


Мустақил иш мавзулари (топшириқлари):


Изоҳ: ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги ўз тартиб рақами (№) бўйича қуйида келтирилган мос мавзуни (топшириқни) танлайди. Масалан, журналда 1-рақамли талаба 1-мавзуни, 2-рақамли талаба – 2- мавзуни, 3-рақамли талаба – 3-мавзуни танлайди ва ҳакозо. Мустақил ишни бажаришга ижодий ёндашиш талаб этилади. Мустақил ишлар таътилдан кейин баҳоланади.

1. “Чўл” минтақаси ўсимликлари ва ҳайвонлари вакилларининг морфологик ва ҳулқий адаптацияси” мавзуси бўйича ёзма маълумот (ахборот) тайёрлаш.


2. “Фауна” ва “ҳайвонлар популяцияси”, “флора” ва “ўсимлик қоплами” тушунчаларини таърифлаш, улар ўртасидаги энг муҳим фарқларни аниқлаш бўйича жадвал тузиш ва уни шарҳлаш.


3. Эрон-Турон ва Кап флористик минтақалари ўсимликларини қиёсий таққослаш бўйича кластер тузиш ва уни шарҳлаш.


4. Қадимги Ўрта денгиз ва Сонор фаунистик минтақалари ҳайвонларини қиёсий таққослаш бўйича чизма (схема) тузиш ва уни шарҳлаш.


5. 1 та ўсимлик ва 1 та ҳайвон мисолида (эркин танланади) тур ареалининг чегараларига ҳар хил экологик омиллар (ҳарорат, ёруғлиқ, намлик, тупроқ типи, рақобат, текинхўрлик, симбиоз, антропоген) таъсирини фактлар (мисоллар) билан изоҳлаш ва жадвалда қайд этиш.


6. “Ареал”, “яшаш жойи”, “стация” тушунчаларининг мазмунини ўзаро таққослаш бўйича электрон тақдимот тузиш ва уни шарҳлаш.


7. Ареалларнинг белгилари (майдони, шакли, ўзаро яқин қариндош турлар ареалларининг бир-бирига таъсири, узуқ-юлуқлиги) бўйича турларини мисоллар келтириш асосида тавсифлаш ва жадвалда қайд этиш.


8. Ёзувсиз харитада қуруқликнинг флористик оламлари ва минтақаларини рангли графикадан фойдаланиб тасвирлаш ва уни шарҳлаш.


9. Ёзувсиз харитада қуруқликнинг фаунистик оламлари ва минтақаларини рангли графикадан фойдаланиб тасвирлаш ва уни шарҳлаш.


10. Нотогея, Неогея, Арктогея ва Палеогея фаунистик оламларини минтақалари, кичик минтақалари, биомлари ва эндемик таксонларини (тур, авлод, оила ёки турум) кўрсатган ҳолда жадвалда тавсифлаш ва уни шарҳлаш.


11. Голарктика, Палеотропик, Неотропик, Кап, Австралия ва Голантарктика флористик оламларини кичик оламлари, минтақалари, биомлари ва эндемик таксонларини (тур, турум ёки оила) кўрсатган ҳолда жадвалда тавсифлаш ва уни шарҳлаш.


12.“Фитоценоз”, “зооценоз”, “биоценоз”, “биогеоценоз” тушунчаларининг ҳамда турли кўламли (даражали) экотизимларнинг бўйсуниши (тобелиги) бўйича чизмаларини тузиш ва уларни шарҳлаш.


13. “Тўқай биоценози” поғонали тузилмасининг чизмасини поғоналар номини ва ундаги тур таркибини (ўсимлик, ҳайвон) алоҳида кўрсатиб чизиш ва уни шарҳлаш.


15. Ёзувсиз харитада қуруқлик биомларини рангли графикадан фойдаланиб тасвирлаш ва уни шарҳлаш.


16. Ўзбекистон “Қизил китоби”га қиритилган ўсимлик ва ҳайвонларнинг тўлиқ рўйхатини жадвалда қайд этиш ва уни шарҳлаш.


17. Биогеография бўйича термин ва тушунчаларнинг изоҳли луғатини тузиш.


18. Биогеографик термин ва тушунчалар бўйича кроссвордлар тузиш.


19. Биогеография бўйича исталган бир мавзуда эссе тайёрлаш.


20. Биогеографиядан исталган бир мавзу бўйича махс-мунозара ўтказиш учун мунозарали саволлар тузиш.


21. Биогеография бўйича исталган бир мавзуда илмий мақола ва унинг тезисини тайёрлаш.


22. Биогеография бўйича исталган бир мавзуда электрон буклет тайёрлаш.


23. Биогеография бўйича исталган бир мавзуда электрон альбом тайёрлаш.


24. Биогеография бўйича исталган бир мавзуда реферат тайёрлаш.


25. Биогеография бўйича исталган бир матнни (камида 5 бет) инглиз, немис, француз ёки рус тилига таржима қилиш.


26. Биогеография бўйича исталган бир мавзуда видеоролик тайёрлаш.


27. Биогеография бўйича исталган бир мавзуда электрон альбом тайёрлаш.


28. Биогеография бўйича исталган бир мавзуда электрон буклет тайёрлаш.


29. Биогеография бўйича исталган бир мавзуда реферат тайёрлаш.


30. Биогеография бўйича термин ва тушунчаларнинг изоҳли луғатини тузиш.



Download 32.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling