Муста=ил ызбекистон республикаси оила ты\рисидаги =онунларининг ривожланиши


Download 68.5 Kb.
bet3/4
Sana20.11.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1789929
TuriКодекс
1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси

Оила қуришнинг моҳияти

Ҳуқуқий маънода оила – юридик алоқадир. Оилавий муносабатлардаги юридик характер ҳуқуқий нормалар билан уларнинг муносабатларини тартибга солиб, давлатнинг мажбурий қоидалари билан оила аъзоларининг хулқига таъсир этиб, оилани жамият хоҳлаган асосда ривожлантиришга ёрдам беради.


Юридик факт сифатида қайд қилинган никоҳ ва яқин қариндошлик оилавий-ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келишида муҳим ҳуқуқий асос бўлади. Бу муносабатлар қайд қилинган никоҳдан ташқари ҳам вужудга келиши мумкин. Турмуш қурмаган аёл ёки уйланмаган эркак томонидан фарзандлика олиш бунга мисол бўла олади. Ёлғиз шахс томонидан болаларни доимий тарбияга олганда ҳам оилавий-ҳуқуқий муносабатлар вужудга келади.
Инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатда мавжуд бўлган оилага берган таъриф қуйидагича: “Оила жамиятнинг табиий ва асосий бўғини бўлиб, юридик маънода никоҳ, қариндошлик, фарзандликка олиш ёки бошқа шаклларда болаларни доимий тарбияга олишдан келиб чиқадиган тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғланган шахслар доирасидан иборат бўлган миллий мустақиллик мафкурасига, умуминсоний қадриятлар ва шарқона анъаналарга асосланган оилавий муносабатларни ривожлантириб, уни мустаҳкамлашга қаратилган фуқаролар иттифоқидан иборатдир”.
Оилавий-ҳуқуқий муносабатлар никоҳ ва оила доирасидаги аниқ ижтимоий муносабатларни никоҳ-оила қонунчилиги нуқтаи назаридан татбиқ этишдир.
Оилавий - ҳуқуқий муносабатлар давомли ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади. Бу хусусият ҳуқуқий муносабатнинг мақсадлари билан белгиланади. Никоҳдан мақсад оила қуриш бўлиб, у эр-хотиннинг бутун умри давомида бирга яшашига мўлжалланади. Ота-оналик ҳуқуқий муносабати болаларнинг тарбияси ва таъминотига қаратилади. Фарзандликка олиш, васийлик, ҳомийлик ва бошқа ҳуқуқий муносабатлар кўп хусусиятлари билан бир-бирига ўхшаб кетади. Бундай ҳуқуқий муносабатларда қўйилган мақсадларга узоқ муддат давомида эришиш мумкин.
Оилавий-ҳуқуқий муносабатлар кўпинча муддатсиз бўлади. Эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, никоҳдан ажралиш ҳолатини ҳисобга олмаганда, бир умр давом этади. Айни пайтда шундай оилавий-ҳуқуқий муносабатлар ҳам мавжудки, улар маълум муддат билан чекланади, бироқ белгиланган давргача албатта давом этади. Масалан, ота-оналарнинг ўз болаларини тарбиялаш мажбуриятлари фарзанд 18 ёшга тўлгунга қадар давом этади.
Оила жамиятнинг асосий бўғини, у никоҳ ва қон-қаришдошликка асосланиши ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга, шунингдек, жамият ва давлат оилани, оталик, оналик ва болаликни ҳимоя қилади ва оилавий муносабатларга умуминсоний ва миллий қадриятлар жорий этилишини таъминлайди.
Олимларнинг фикрича, одамлар ҳаётининг бирдан-бир тўғри йўли оилавий ҳаётдир.
Айрим мамлакатларда уйланмасликни афзал кўрувчи бўйдоқлар кўплаб учраб туради. Сенегалда ҳар юз аёлга ўртача 95 эркак тўғри келади. Эркакларнинг 44,4 фоизи уйланмасликни афзал кўрувчи бўйдоқлар бўлиб, айни пайтда турмушга чиқмаган хотин-қизлар атиги 19,3 фоизни ташкил этади. Сенегалда аҳолининг 94 фоизи ислом динига эътиқод қилади. Шариатда бир неча хотин олишга рухсат этилса, сенегаллик мусулмон эркакларнинг атиги 28,3 фоизи иккита ва ундан ортиқ хотинга уйланган. Айни пайтда сенегаллик аёллардан 52,1 фоизининг кундошилари бор. Қизлар етук ёшдаги эркакларга турмушга чиқишни афзал кўрадилар, шу сабабли Сенегалда бева эркакларга нисбатан бева аёллар кўпроқ.
Даниялик буржуа психолог олими Инге Хегелер фикрича, ҳар 100 никоҳдан 90 таси эр-хотин хоҳламайдиган никоҳдир. У, умр бўйи бир киши билан никоҳда туриш нотўғри, эркин танлашни чеклаш мумкин эмас, дейди. Ҳатто ака-сингилларнинг никоҳи юридик жиҳатдан тан олинмоғи лозим эмиш.
Италиялик мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ҳозирги кунда ҳар беш нафар оврупаликнинг бири уйқусизликдан азоб чекар экан. Бунинг асосий сабаби ёлғизликдир. Оилавий ҳаёти кўнгилдагидек бўлган кишиларда эса уйқунинг ташвиши йўқ.
Оила инсон учун меҳнат қобилиятини тиклаш ва дам олиш жойи. Шунингдек, оила муҳим тарбиячи ҳамдир. Оилада болалар тарбиясида ота-боболар, момолардан қолган, минг йиллар мобайнида ҳаёт синовларидан ўтган яхши удум, одатлар мавжуд.
Ҳаётни никоҳ ва оиласиз тасаввур қилиш жуда қийин, буни нормал ҳол деб бўлмайди, чунки у турмушнинг жуда муҳим қисмидир.

Фойдаланиладиган адабиётлар:




  1. Download 68.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling