Мустақиллигимиз – бу фахримиз


Download 44.5 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi44.5 Kb.
#1390290
Bog'liq
DOC Document (3)


Мустақиллигимиз – бу фахримиз
Инсон бахтли булиши учун эркин булиши, эркин булиши учун мустақил бўлиши керак экан, демак, энг аввало, мустақилликни мазмун-мохиятини англаб олиш керак.
Мустақилликни мохияти инсон ўз тақдирига ўзи эгалик қилиш ҳуқуқи эканлигини англаб олиш ва уни янада мустахкамлашга интилиш кераклигини тушиниш лозим. Шунинг учун мухтарам Президентимиз И.А.Каримов ўзларини чикишларидан бирида «Мустақиллик бу ҳуқуқ» деб таъкидлаган эдилар. Қачон хар бир инсон ана шу оддий хақиқатни тушиниб етса, яъни бу ғоя одамлар қалбидан жой олса, ана шунда у миллатни жипслаштирадиган ва тараққиёт сари етаклайдиган миллий ғояга айланади. Демак, миллий ғоя-мустақилликни англаш, бахолаш ва уни мустахкамлашга ундовчи қарашларни англатади.
1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилингач, ўзбек миллатининг қадди тикланди. Ватан қадри ортди, зўравонлик йўли билан йўқ қилинган миллий қадриятларимиз, динимиз, (“Наврўз” байрами, Рамазон ҳамда Қурбон ҳайтлари) яна халққа қайтарилди.
Инсондаги энг олий туйғу — Ватан туйғусидир. Ўзи туғилиб-ўсган она юртини жон қадар севадиган, ўзга юрт табиатидан ўз юрти табиатичалик завқ ололмайдиган, диёридаги катта-кичик ютуқлардан фаҳрланадиган, ҳатто митти чумоли ҳаракатидан завқланадиган бутун ақл-заковати, қалб қўри, куч ва имкониятини шу жамият ва табиат гўзаллиги, ривожига бахшида эта олган инсондагина бу туйғу намоён бўлади.
Ватан ҳам, Ватанга муҳаббат туйғуси ҳам илохий неъмат бўлиб, бутун қон томирларида шу туйғу жўш урган инсонда ватанфурушлик ватанга хиёнатдек жирканч вахшийликка мойиллик ҳеч қачон бўлмайди. Шоир «Ўзга юртнинг боғлари-ю боғчаси, ўз юртингнинг янтоғича кўринмас» деб бежиз айтмагаи.
Янги давлат рамзлари - давлат байроғи, герби, мадҳияси, миллий валютасига эга бўлди. Мазмун ва моҳиятан тамомила янги давлатимизнинг Асосий Қонуни – Конституциямиз қабул қилинди. Ўзбек халқи ўз тилида баралла сўзлаш, асрлар давомида шаклланиб келган анъаналари, қадриятларини қайтадан билиш, эъзозлаш, эркин Мустақилликни мухим ахамиятларидан бири бу биз ўз тарихимизни объектив ўрганиш ҳуқуқига эга бўлганлигимиздир.
Мустақилликка қадар биз асосан советлар замонасидаги тарихимизни ўрганар эдик. Ундан олдинги тарихимиз деярли ўрганилмасди, ўрганилганда хам бир ёқлама фақат салбий томондан ўрганилар эди.
Мустақиллик шарофати билан биз ўз тарихимизни объектив ўрганиб бу ёруғ оламда ким эканлигимизни, кимларни давомчилари эканлигимизни англай бошладик. Ўз тарихимизни ўрганиш халқимизни билим ва маънавиятини юксалишида мухим ахамиятга эга булмокда. Чунки билим ва маънавият факат тарихий билим негизидагина шаклланиши мумкин. Тарихни билмаган одам умуман саводли ва маълумотли була олмайди. Барча ижтимоий фанлар факат тарих фани негизида ривожланиши мумкин. Энди мустакиллик шарофати билан тарихий билим негизида Хоразмий, Беруний ва Ибн Синоларни давомчиларини тарбиялаш имконияти пайдо булди. Шу вақтгача бизлардан кучли олиму-уламоларни етишиб чиқмаганлигини сабабларидан бири эркин фикрлаш имкониятига эга бўлмаганлигимиз булса, иккинчиси, ўз тарихимизни объектив билмаганлигимиз яъни тарихий билимни пастлиги ва сохталиги эди.
Мамлакатимиз халқлари тарихида мустақилликни қулдан кетганига мугуллар истибдоди ва Россия колонияси даври яққол мисол була олади. Хар иккала холатда хам мустақилликни кўлдан кетишига сабаб адолатсизлик натижасида келиб чиққан сиёсий беқарорлик ва парокандалик бўлган. Чунки адолатсизлик бўлган жойда ҳуқуқ ва ахлоқ нормаларига риоя қилиш таъминланмаган булади. Ҳуқуқ ва ахлоқ ишламаган жойда ижтимоий тартибсизлик келиб чиқади ва бу жамият охир оқибатда пароканда бўлиб ўз мустақиллигини йуқотади. Одамзод хар қандай қийинчиликка чидаши мумкин, лекин, адолатсизликка нисбатан бефарқ булаолмайди. Адолатсизлик бўлган жойда одамларда давлатга нисбатан ишончсизлик ва норозилик келиб чиқади ва бунда хеч бир ғоя жамиятни жипслаштириб тараққиёт сари етаклай олмайди ва охир оқибатда барбод бўлади, мустамлакага айланади. Мустақилликни яна қайта қўлга киритиш машаққатли узоқ тарихий жараённи тоқозо қилади.
Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, Ватан тушунчаси ўзгача мазмун касб этди. Коммунистик мафкура ҳукмрон бўлган давлатда бу улуғ туйғу бетайин мазмун ва шаклга эга бўлиб, халқ онгига мантиқсиз қараш сингдирилган эди. Туғилиб-ўсган ер учун, миллат учун, ўз миллий қадриятлари гуллаб-яшнаши учун фидоий ватаннпарвар киши “миллатчи” сифатида қораланар ёки қатағон қилинарди. Тарихимизга бир назар ташласак, ўтган асрнинг саксонинчи йиллардаги “Пахта иши” шиори остида турли ваҳшийликлар билан миллатимизнинг асл фарзандлари қамоққа олинди. Халқимизни тили, дини, маданияти, урф-одатлари, анъаналаридан мосуво қилишга ҳаракатлар бўлди. Лекин ҳақиқий миллатпарвар, ватанпарвар инсонлар қандай шароит, вазият бўлишидан қатъий назар, асрлар давомида шаклланиб келган қадриятлардан юз ўгирмадилар, уларнинг авлоддан-авлодга ўтиб бориши, умрбоқийлигини таъминлаш учун курашдилар.
Ватанимиз ҳудудига ривожланган мамлакатларнинг нуфузли корхона ва ташкилотлари ўз техника ва технологияси, маҳсулотлари билан кириб кела бошлади. Оз фурсат ичида йирик-йирик Ўзбекистон-хорижий мамлакатлар қўшма корхоналари ташкил этилди ва ишга туширилди. Тарихан қисқа бир даврда ватанимиз дунёга танила бошлади. Ахир бу ютуқлар билан қувонмай бўладими? Айниқса, бугун – Истиқлолнинг 25 йиллик тантанаси арафасида не-не машаққатларни ортда қолдириб, ўзбек деган номни оқлаб келаётган юртдошларимиз меҳнатини ҳар қанча кўкларга кўтарсак.
Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling