Мустақиллик даври адабий танқидчилиги


Download 17.33 Kb.
bet1/4
Sana17.02.2023
Hajmi17.33 Kb.
#1205681
  1   2   3   4
Bog'liq
мустақиллик даври танқидчилиги

Мустақиллик даври адабий танқидчилиги.

Адабий танқидий қарашларда янгича услубий йўналишларнинг вужудга келиши.

2. Адабий танқидчиликда поэтика муаммоларининг ўрганилиши.

3. Мустақиллик даври адабиётида адабий танқиднинг ўрни.

4. Ҳозирги адабий жараён ва адабий танқидчилик.

Ўзбек адабий танқидчилиги янги асрга ана шундай бир ёқламаликдан, бадиий адабиётдан нуқул ижтимоий масалаларни излашдан холи бўлган ҳолда қадам қўйди. Мустақилликнинг ўтган ўн йиллигида бунга илмий-мантиқий асос яратилган эди.


Бинобарин, танқидчилик олдида ҳал этилиши осон бўлмаган талай вазифалар ҳам турарди. Аввало, Шўро даврида камситилган, истиқлолнинг дастлабки декадасида қаддини ростлаган сўз саньатининг мавқеини янада кўтариш,
унинг зариф ва матности маьноларини илғаб таҳлил этиш зарур эди. Гарчи янгиланиш куртаклари унган бўлса-да, улар барг ёзиши,гуллаши ва мева тугиши учун бир неча омиллар фундаментни мустаҳкамлаш вазифасини бажариши лозим эди.
Уларсиз соҳаларнинг ривожланишини тасаввур қилиб бўлмайди. Танқидий тафаккурни янгилаш, янгича қарашлар, тенденциялар, йўналишлар ва таҳлил принципларининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этувчи омиллар қуйидагилардир:
1. Илмий-назарий концептуаллик;
2. Мунаққид шахсиятининг мукаммаллик даражаси;
3. Эстетик тафаккурнинг шаклланиши;
4. Адабий жараённинг фаоллиги ва самарадорлиги;
Ушбу омиллар бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ ҳолда намоён бўлади.

Аввало, адабий танқид ўз тараққиётини таьминлаш жараёнида бадиий адабиётга холисона муносабат билдириши учун ўзининг бош концепциясига эга бўлиши лозим. Бусиз адабий танқиднинг ривожланиши мумкин эмас.


Адабий жараён ҳақидаги аниқ фикрлар тизимига эга бўлмай, бадиий асар моҳиятини, ижодкорнинг ғоявий ниятини англамай туриб таҳлилга киришиш, иккинчи омил – яьни мунаққид шахсиятининг мукаммал эмаслигидан далолат беради.
Танқидий тафаккурнинг янгиланишида эса мунаққид “мен”ининг мукаммаллиги, шахсиятининг тиниқлиги, дунёқарашининг барқарорлиги,

Download 17.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling