Мустақиллик даврида ўзбек тилшунослиги эришган ютуқлар мустақиллик маънавий ҳаётимизда туб бурилиш даврини бошлади


Download 19.55 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi19.55 Kb.
#1488425
Bog'liq
15-амалий ТТ (1)


МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИДА ЎЗБЕК ТИЛШУНОСЛИГИ ЭРИШГАН ЮТУҚЛАР Мустақиллик маънавий ҳаётимизда туб бурилиш даврини бошлади. Онгимизда асрлар давомида сингиб қолган мутелик психологияси ўрнига эркинлик, ижодкорлик, фидокорлик психологияси пайдо бўлди. Миллий қадриятларимизни, маънавий анъаналаримизни тиклаш ҳаракати бошланди. Аждодларимиз қолдирган бой маданий меросга меҳр-муҳаббат билан ёндашиш, уларни жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаларини холисона баҳолаш, дунё маданияти ривожланишида аждодларимиз ҳиссаси катта эканидан фахр-ифтихор ҳиссини туйиш психологияси вужудга келди. Ана шундай шароитда тилшунослик фанида ҳам тилимизнинг ўзига хос хусусиятларини чуқур ва объектив ёритиш, собиқ шўролар даврида фан методологиясига айланган ва объектга бир томонлама ёндашувчи марксистик таълимот занжиридан қутулиш ва оламни билишга бағишланган дунёнинг энг яхши фалсафий таълимотларидан, биринчи навбатда, Шарқ фалсафий таълимотидан фойдаланиш ҳаракати бошланди. Собиқ шўролар даврида «буржуа фани», «марксистик методологияга ёт таълимот» ҳисобланган системавий-структур тилшунослик мустақиллик шарофати билан кенг миқёсда кириб кела бошлади. Натижада рус тилшунослиги андазаларидан қутулиш, ана шу андазалар асосида ўзбек тилшунослигига кириб қолган бир қатор лингвистик тушунчалардан холи бўлиш имкони яратилди. Мустақилликнинг илк кунларидан бошлабоқ тилнинг барча сатҳ бирликларини системавийлик тамойиллари асосида қайта ўрганиб чиқиш ҳаракати бошланди. Ана шундай ҳаракат туфайли ўзбек тили фонологик тизимини лингвистик зидланишлар асосида ўрганувчи ва фонемаларни фарқловчи (дифференциал) ва бирлаштирувчи (интервал) белгилар мажмуаси сифатида эътироф этувчи А.Нурмоновнинг «Ўзбек тили фонологияси ва морфонологияси» (Тошкент, 1992), А.Абдуазизовнинг «Ўзбек тилининг фонологияси ва морфонологияси» (Тошкент, 1994) асарлари майдонга келди. Бу асарларда имконият, моҳият, инвариант саналувчи фонема билан унинг бевосита нутқ жараёнида вариантлар орқали намоён бўлиши ўртасидаги муносабат, яъни инвариант ва вариант муносабати изчил равишда эътиборга олинди. Мустақиллик шароитида ўзбек тили лексикологиясида ҳам катта муваффақиятлар қўлга киритилди. Э.Бегматовнинг кўп йиллик изланишлари натижаси бўлган «Ўзбек исмлари» китобининг дунёга келиши ўзбек ономастикасининг улкан ютуғидир. Ҳ.Неъматов ва Р.Расуловларнинг «Ўзбек тили систем лексикологияси асослари» китобининг нашр этилиши фақат ўзбек тилшунослигида эмас, балки бутун туркийшуносликда катта воқеа бўлди. Ўзбек тили морфологиясига ҳам системавийлик тамойиллари дадил олиб кирилди. Грамматик шакл ва грамматик категориялар ўртасидаги муносабат, грамматик шаклнинг ўзига хос ифодаланиш йўллари, грамматик категорияларнинг тил тизимидаги ўрни каби масалалар жаҳон тилшунослиги қўлга киритган ютуқлар асосида ўрганила бошланди. Собиқ шўролар даврида қўлга киритилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилинди ва камчиликларни бартараф этиш йўлларини қидириш ҳаракати бошланди. О.Бозоровнинг лисоний бирликлар парадигмасида даражаланиш муносабатига бағишланган монографияси, Ж.Элтазаровнинг «Сўз туркумлари ҳақидаги назариялар» (1996), Ш.Шаҳобиддинованинг «Ўзбек тили морфологияси умумийлик-хусусийлик диалектикаси талқинида» (2000), муаллифлар гуруҳининг «Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. Морфология» (2001) асарларининг дунёга келиши мустақиллик берган ҳурфикрлилик нишонасидир. Ўзбек тили синтаксисини системавий ўрганишга жиддий эътибор берилди. Ўзбск тили синтаксисининг системавий тадқиқи икки йўналишда олиб борилди: формал-семантик ва формал-функинонал. Ҳар икки йўналиш ҳам ўзбек тилининг ички тузилишини объектив ўрганишда катта мувафаққиятларга эришмоқда. Биринчи йўналиш бўйича Н.Маҳмудов ва А.Нурмоновларнинг «Ўзбек тилининг мазмуний синтаксиси», (Тошкент: Фан, 1992), «Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. Синтаксис» (Тошкент, 1995), С.Маҳамматқуловнинг «Ўзбек тилида предикатив синтагма трансформацияси» (Тошкент, 1998) каби асарлари, М.Ҳакимовнинг матн прагматикаси талқинига бағишланган докторлик диссертацияси; иккинчи йўналиш бўйича Р.Сайфуллаеванинг қўшма гапларнинг формал-функционал талқинига доир қатор тадқиқотлари, М.Қурбонованинг «Ўзбек тилида формал-функционал йўналиш ва содда гап қурилишининг талқини» мавзуидаги докторлик диссертацияси ва бошқа бир қатор номзодлик диссертациялари майдонга келди. Бу тадқиқотлар ўзбек тилшунослигини янги поғонага олиб чиқди. Ҳар икки йўналиш тарафдорларининг умумий томонлари шундаки, уларнинг барчаси тилнинг системавийлиги тамойилига асосланади. Ҳар икки йўналиш тарафдорлари гаппинг конструктив марказий бирлиги сифатида кесимни эътироф этади. Гапнинг бошқа узвлари шу марказий бўлакнинг мазмуний ва грамматик валентликлари асосида белгиланади. Ҳар икки йўналиш синтактик моделлар ва уларнинг нутқий жараёндаги турлича гавдаланиши ўртасидаги муносабатларни ёритишга эътибор беради. Бу икки йўналиш ўртасидаги фарқ фақат мазмун-муносабатдадир. Биринчи йўналиш тарафдорлари шакл ва мазмун муносабатига жиддий эътибор қаратса, иккинчи йўналиш вакиллари лингвистик бирликларнинг шакл ва вазифасига кўпроқ диққатни жалб қиладилар. Шакл ва мазмун муносабатини тадқиқ этиш жараёнида шакл ва мазмун бирликлари ўртасидаги мутаносиблик (симметрия) ва номутаносиблик (асимметрия), тагбилим ва тагмаъно, мазмуний синкретизм, синтактик трансформация, синтактик омонимия ва синонимия, коммуникатив бўлиниш ва улар ўртасидаги муносабатлар атрофлича ёритиб берилди. Шаклий-вазифавий томонни тадқиқ этиш натижасида гапларнинг минимал ва максимал қолипларини белгилаш имкони туғилди. Максимал қолипларни ташкил этган минимал бирликлар ўртасидаги муносабат ва минимал бирликларнинг кесимлик шакли асосида қўшма гапларнинг янгича таснифи вужудга келди. Кесимнинг атов (лексик) ва грамматик (кесимлик шакллари) қисмларга ажратилиши ва бу қисмларнинг валентлиги асосида минимал қолипларнинг кенгайишини ўрганиш гапни ташкил этган синтактик узвларни бир неча даражаларга ажратиш имконини берди. Натижада синтактик бўлакларни рус тилшунослиги андазалари асосида фақат бош ва иккинчи даражали бўлакларга ажратиш анъанасидан ташқарига чиқишга имконият яратилди. Мустақиллик шароитида ўзбек тилининг қўлланиш доираси ғоят кенгайди. Ижтимоий муносабатларда давлат тили имкониятларининг ошиб бораётганини очиб берувчи Н.Маҳмудовнинг «Тил ва жамият», «Тил», «Сўзимиз ва ўзимиз», «Маърифат манзилларида» каби қатор китобларининг нашр этилиши ўзбек социолингвистикасини янги поғонага кўтарди. Тилшунослик ютуқларини кенг оммага сингдириш, жамоатчилик ўртасида нутқий саводхонлик кўникмасини шакллантириш, кишиларимизни тилшуносликнинг сирли олами билан таништиришда тилшуносликка доир илмий-оммабоп китобларнинг хизмати каттадир. Бундай рисолалар ўзбек тилшунослигида фақат мустақиллик даврида пайдо бўлди. Демак, мустақиллик шарофати билан лингвистик журналистика деб номлаш мумкин бўлган алоҳида йўналиш вужудга келди ва бу йўналишга проф. Н. Маҳмудов асос солди. Шунингдек, А.Рустамовнинг «Сўз хусусида сўз», А.Абдуазизовнинг «Тиллар оламига саёҳат», С. Мўминовнинг «Саломлашиш санъати» сингари рисолалари бу йўналишга муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Собиқ шўролар даврида давлат тили рус тили бўлгани учун барча республикаларнинг расмий иш қоғозлари рус тилида юритилар, шунинг учун ҳам бошқа тилларнинг, жумладан, ўзбек тилининг расмий иш юритиш услуби ривожланмай қолганди. Шу боис истиқлол қўлга киритилиши билан мазкур услубнинг шаклланиши ва ривожланишига алоҳида аҳамият берилди. Н.Маҳмудов, Н.Маҳкамов, А.Мадвалиевлар томонидан «Ўзбек тилида иш юритиш» китобининг нашр этилиши бу муаммонинг ижобий ҳал этилишида катта аҳамиятга эга бўлди. АДАБИЁТЛАР 1. Абу Али ибн Сино. Фонетика ҳақида рисола / Нашрга тайёрловчил
Download 19.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling