Мустақиллик йилларида енгил саноат мамлакатимиз макроиқтисодий комплексида мустаҳкам ўрин эгаллади


Download 311.45 Kb.
bet1/13
Sana19.06.2023
Hajmi311.45 Kb.
#1613146
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Аёллар сарафани Тошкузиева тайёр


КИРИШ
Мамлакатимизда енгил саноатни янада ривожлантириш мақсадида сифат ўзгаришларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, тўхтаб қолган эски ип-йигирув комбинатлари ўрнига замонавий технологиялар билан жиҳозланган хорижий ва қўшма корхоналар ташкил этилмоқда. Кўплаб тармоқ корхоналари модернизация қилинди, уларда жаҳон андозалари даражасидаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Тармоқда фаолият кўрсатаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилган имтиёз ва преференсиялар уларнинг ташқи бозорда мустаҳкам ўрин эгаллашига имкон яратмоқда.
Мустақиллик йилларида енгил саноат мамлакатимиз макроиқтисодий комплексида мустаҳкам ўрин эгаллади. 
Чет эл инвестициялари ва замонавий технологияларни кенг жалб этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган самарали лойиҳалар ишлаб чиқариш соҳасида юқори кўрсаткичларга эришишни таъминлаётир.
Мустақиллик йилларида тармоққа 2,5 миллиард доллардан ортиқ сармоя жалб этилиб, 200 дан зиёд йирик инвестиция лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилди. “Ўзбекенгилсаноат” аксиядорлик жамияти корхоналари томонидан қиймати 31 триллион сўмликдан зиёд саноат маҳсулотлари, 13 триллион сўмликдан ортиқ халқ истеoмоли товарлари ишлаб чиқарилди. Корхоналарда пахта калава ва газлама, тўқимачилик матолари, тикувчилик ва пайпоқ буюмлари, ип калава, тайёр кийимлар билан бирга тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар ва махсус кийимлар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
Чет эл инвестицияларини жалб этиш, янги қўшма корхоналар ташкил қилиш ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш мамлакатимиз енгил саноатини ривожлантириш имконини бермоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида соҳага 153,7 миллион АҚШ доллари жалб қилинди. Бунинг самарасида 25 инвестициявий лойиҳа амалга оширилиб, 2 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Енгил саноат корхоналари маҳсулот экспортини кенгайтиришга алоҳида эoтибор қаратмоқда. Шу йилнинг ўтган 9 ойида экспорт ҳажми 767,3 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,9 фоиз кўпдир. Ўтган даврда экспорт қилувчи корхоналар сони 38 тага кўпайиб, 250 тага етди.
Бугунги кунда жамият корхоналари экспорт қилинаётган тайёр маҳсулотлар турини кенгайтириш борасида фаол иш олиб бормоқда. Хусусан, тармоқ корхоналари экспорти таркибига олачипор, зич тайёрланган ва бамбукли ип, тайёр тўқув-трикотаж буюмларининг янги моделлари, ётоқхона ва ошхона чойшаблари, ёрлиқлар, поплин, сатин ва пахмоқ газламалар, болалар кўйлаги ва бошқа янги турдаги маҳсулотлар киритилди. Бозор талаблари инобатга олинган ҳолда, тикувчилик-трикотаж буюмлари тури янгиланди. Бугунги кунда умумий экспорт ҳажмида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар улуши 42 фоизни ташкил этмоқда. 
Ҳозирги вақтда олий таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни ривожлантириш уни бир текисда йўлга қўйиш учун самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакитимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик ва ахборот технологияларни жорий қилиш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Узлуксиз таълим чуқур, ҳар тарафлама асосли таълим-тарбия бериш, мутахассис кадрлар тайёрлашнинг турли шакл, усул, восита, услуб ва йўналишларининг мукаммал уйғунлигидан иборатдир. Узлуксиз таълим сифатини турли компоненталар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, муайян усуллар ва услубларнинг таълим жараёнига оқилона татбиқ этилиши таъминлайди.
Таълимнинг барча босқичларига оид умумий педагогик ва дидактик талаб талаба (ёки ўқувчи)нинг дастурий билим, тасаввур ва кўникмалари асосида мустақил ишлаш самарадорлигини такомиллаштириш, илмий фикрлашга, ўқув фанига кизиқишини кучайтириш, касбий билимларини чуқурлаштириш, назарий ва амалий машғулот мобайнида уларнинг фаоллигини оширишдан иборатдир. Жаҳон педагогик тажрибаси, замонавий педагогик технологияларининг талаба (ёки ўқувчи)ларни фанларга қизиқтиришга, уларнинг мустақил ишлашда фаолликларини оширишга имконияти чексиз эканлигини тасдикдамокда.
Таълимнинг бугунги вазифаси ўқувчиларни кун сайин ошиб бораётган ахборот - таълим муҳити шароитида мутақил равишда фаолият кўрсата олишга, ахборот оқимидан оқилона фойдаланишга ўргатишдан иборатдир. Бунинг учун уларга узлуксиз равишда мустақил ишлаш имконияти ва шароитини яратиб бериш зарур.
Тадқиқот мақсада олий таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни тайёрлашда педагогик технологияни интерфаол усулларни қўллаб ўқитиш услубиётини ўргатиш тадқиқот предмети олий таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни тайёрлашда интерфаол усулларни тайёрлашда интерфаол усулларни мазмуни, шакли, методлари.
Тадқиқот вазифалари олий таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни тайёрлашда педагогик технологияларни интерфаол усулларни қўллаб дарс ўтиш ва таҳлил қилиш.

Download 311.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling