Мустакил Иш Мавзу: Муолажа хонасида дори воситаларини тери ости, мушак орасига ва вени ичига инъекция килиш методика билан танишиш
Тери ости инекциясини бажариш алгоритми
Download 28.22 Kb.
|
6в
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мускул ичига инекция қилиш методикаси
Тери ости инекциясини бажариш алгоритми
Ишлатиладиган шприцни ишлатиш муддатини ва салафан пакетини герметиклигини аниқланг Шприцнинг пакетини очинг ва игнасини кийдиринг ва унинг стерил лотокка қўйинг. Дори моддасини ишлатилиш муддатини текшириш, дори ампулласини, флаконини герметиклигини аниқланг Ампулладаги ёки флакондаги дори моддасини физик хусусиятларига ( эритмани ранги тиниқлиги,лойқаси бор-йўқлиги, дори миқдорига ахамият беринг. Ампулла ёки флакон очиш учун спиртга хулланган пахта билан артинг ва очинг. Шприцга дори моддасини керакли миқдорда олинг,хавосини чиқаринг ва Шприцни стерил лотокка қўйинг. Қўлга қўлқоп кийинг ва пахта шарикка шимдирилган 70 % спирт билан икки маротаба ишлов беринг, шарикларни иккинчи латокка ташланг. Тери ости инекцияси қилиниши керак бўлган сохага икки марта спиртга шимдирилган пахта шариклари билан ишлов беринг. Ишлатилган шарикларни иккинчи латокка ташланг. Инекция қилиниши керак бўлган майдон терисини чап қўл бармоқлари орасига олинг. Шприц игнасини 2/3 қисмини ( 15 мм ) 45 градус бурчак остида тери остига юборинг ва кўрсаткич бармоқингиз билан ингани шприцда мустахкам турганини аниқланг. Дори моддасини аста –секинлик билан шприцдан тери остига юборинг. Дорининг юборилгандан сўнг игнани чиқариб, ўрнига спиртга намланган стерил пахтани қўйинг ва бир муддат бармоғингиз билан босиб туринг. Ишлатилган шприцни алоҳида қонтенерга ташланг ва қўлқопни ечинг. Инекциядан сўнг бемор ўзини қандай хис қилаётганини сўранг. Мускул ичига инекция қилиш методикаси Мускул тўқимаси қон томирларга, капилярларга бой бўлгани учун юборилган дори моддаларит тез сўрилади ва организмга таъсир қилади. Мускул ичига юборилган дорилар айникса антибиотиклар мускул ичида депо хосил қиладилар ва организмга бир маромда сўрилиб, қонда дори моддаси қонцентрациясини бир оптимал дозада ушлаб туришда мухим ахамият касб этади. Мускул ичига юбориладиган дори моддалар кўпроқ думба сохасининг юқори ташқи квадрантига,баъзи холатларда елка ташки юзаси мускуллари юқори учдан бир қисми сохасига, сон олди ташқи юзасини ўрта учдан бир қисмига юборилади Расм-11
Download 28.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling