Mustaqil ish mavzu: Радиоқабул қилиш қурилмаларининг таснифланиши


Идеал” SDR радиостанциясининг трансивери


Download 0.89 Mb.
bet3/3
Sana23.04.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1389731
1   2   3
Bog'liq
bunyod 1

Идеал” SDR радиостанциясининг трансивери

Идеал” SDR радиостанциясининг трансивери ишчи частота, модуляциялаш тури ва каналнинг кенглигига боғлиқ бўлмаган ва ЭММ стандарти талабларига жавоб берадиган минимал дастурий-бошқариладиган аппаратлар қисмига эга бўлиши керак.
Биринчи авлод қабуллагичлари
Биринчи авлод рақамли радиостанцияларида қабул қилгичнинг аналог қисми биринчи ТГ ёрдамида РЧдан ОЧга радиочастотани пасайтирувчи ўзгартиришни амалга оширади ва кейин иккинчи оралиқ частота ТГ ёрдамида қабул қилинган сигнални ПЧ соҳага ўтказади. Сигнални дискретлаштириш ва квантлаш АРЎда ахборот частотаси соҳасида ўнлаб ва юзлаб кГцларда амалга оширилади, ундан сўнг рақамли сигналга ишлов бериш учун DSP ишлатилади. 1990-йилларнинг ўрталарида ишлаб чиқарилган 2G GSM мобил алоқа тизимларининг абонентлар станциялари қабул қилиш тракти ПЧда рақамли ишлов бериладиган архитектура асосида қурилган.

Иккинчи авлод қабуллагичлари
Рақамли радиоқабул қилгичларнинг иккинчи авлоди 2000 йилларнинг бошларида пайдо бўлди. Бу ерда қабул қилгичнинг аналог қисми ТГ ёрдамида РЧдан ОЧга радиочастотани пасайтирувчи ўзгартиришни амалга оширади. Сигнални дискретлаштириш ва квантлаш АРЎда ахборот частотаси соҳасида ўнлаб ва юзлаб МГцлар амалга оширилади. Рақамли ишлов беришнинг биринчи босқичи фильтрлаш-децимациялаш ёрдамида оралиқ частотадан паст частотага рақамли пасайтирувчи ўтказиш (DDC, ингл. Direct Digital Down conversion) ҳисобланади. Кейинги рақамли ишлов бериш сигналларга рақамли ишлов бериш сигнал процессори орқали ПЧда амалга оширилади.

Учинчи авлод қабуллагичлари
Учинчи авлоддаги (ҳозирги) рақамли радиоқабул қилгичларда аналог қисм сигнални кам шовқинли кучайтириш ва дастлабки полосали фильтрлашни амалга оширади. Сигнални дискретлаштириш ва квантлаш АРЎда радиочастоталар соҳасида бир неча ГГцларда амалга оширилади. Сигналларга рақамли ишлов бериш DDC орқали фильтрлаш-децимациялаш ёрдамида РЧдан ОЧга пасайтирувчи ўзгартиришдан бошланади. Кейинги сигналларга рақамли ишлов бериш ПЧда СРИБ процессори орқали амалга оширилади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling