Mustaqil ish Mavzu: С/С++ дастурлаш тилида кўрсаткичлар билан боғлиқ муаммолар. Dasturiy vositalar xavfsizligi


Download 348.42 Kb.
bet3/9
Sana21.04.2023
Hajmi348.42 Kb.
#1374143
TuriПрограмма
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
mustaqil-ish

Объектга кўрсаткич. Бирор объектга кўрсаткич (шу жумладан ўзгарувчига). Бундай кўрсаткичда маълум турдаги (таянч ёки ҳосила- вий турдаги) берилганларнинг хотирадаги адреси жойлашади. Объектга кўрсаткич қуйидагича эълон қилинади:
<тур> *<ном>;
Бу ерда <тур> - кўрсаткич аниқлайдиган адресдаги қийматнинг тури,
<ном> - объект номи (идентификатор). Агар бир турда бир нечта кўрсаткичлар эълон қилинадиган бўлса, ҳар бир кўрсаткич учун ‘*’ белгиси қўйилиши шарт:
int *i, j,*k; float x,*y,*z;
Келтирилган мисолда i ва k - бутун турдаги кўрсаткичлар ва j - бутун турдаги ўзгарувчи, иккинчи операторда х - ҳақиқий ўзгарувчи ва y,z - ҳақиқий турдаги кўрсаткичлар эълон қилинган.
void кўрсаткич. Бу кўрсаткич объект тури олдиндан номаълум бўлганда ишлатилади. void кўрсаткичининг муҳим афзалликларидан бири - унга ҳар қандай турдаги кўрсаткич қийматини юклаш мумкин- лигидир. void кўрсаткич адресидаги қийматни ишлатишдан олдин, уни аниқ бир турга ошкор равишда келтириш керак бўлади. void кўрсаткични эълон қилиш куйидагича бўлади:
void *<ном>;
Кўрсаткичнинг ўзи ўзгармас ёки ўзгарувчан бўлиши ва ўзгармас ёки ўзгарувчилар адресига кўрсатиши мумкин, масалан:
int i; // бутун ўзгарувчи
const int ci=1; // бутун ўзгармас
int * pi; // бутун ўзгарувчига кўрсаткич const int *pci; // бутун ўзгармасга кўрсаткич int *const cp=&i;//бутун ўзгарувчига ўзгармас
//кўрсаткич
const int*const cpc=&ci; // бутун ўзгармасга ўзгармас
// кўрсаткич
Мисоллардан кўриниб турибдики, ‘*’ ва кўрсаткич номи ора- сида турган const модификатори фақат кўрсаткичнинг ўзига тегишли ҳисобланади ва уни ўзгартириш мумкин эмаслигини билдиради, ‘*’ белгисидан чапда турган const эса кўрсатилган адресдаги қиймат ўзгармас эканлигини билдиради.
Кўрсаткичга қийматни бериш учун ‘&’ - адресни олиш амали ишлатилади.
Кўрсаткич ўзгарувчиларининг амал қилиш соҳаси, яшаш даври ва кўриниш соҳаси умумий қоидаларга бўйсунади.

Download 348.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling