Mustaqil ish Mavzu: С/С++ дастурлаш тилида кўрсаткичлар билан боғлиқ муаммолар. Dasturiy vositalar xavfsizligi
Download 348.42 Kb.
|
mustaqil-ish
Объектга кўрсаткич. Бирор объектга кўрсаткич (шу жумладан ўзгарувчига). Бундай кўрсаткичда маълум турдаги (таянч ёки ҳосила- вий турдаги) берилганларнинг хотирадаги адреси жойлашади. Объектга кўрсаткич қуйидагича эълон қилинади:
<тур> *<ном>; Бу ерда <тур> - кўрсаткич аниқлайдиган адресдаги қийматнинг тури, <ном> - объект номи (идентификатор). Агар бир турда бир нечта кўрсаткичлар эълон қилинадиган бўлса, ҳар бир кўрсаткич учун ‘*’ белгиси қўйилиши шарт: int *i, j,*k; float x,*y,*z; Келтирилган мисолда i ва k - бутун турдаги кўрсаткичлар ва j - бутун турдаги ўзгарувчи, иккинчи операторда х - ҳақиқий ўзгарувчи ва y,z - ҳақиқий турдаги кўрсаткичлар эълон қилинган. void кўрсаткич. Бу кўрсаткич объект тури олдиндан номаълум бўлганда ишлатилади. void кўрсаткичининг муҳим афзалликларидан бири - унга ҳар қандай турдаги кўрсаткич қийматини юклаш мумкин- лигидир. void кўрсаткич адресидаги қийматни ишлатишдан олдин, уни аниқ бир турга ошкор равишда келтириш керак бўлади. void кўрсаткични эълон қилиш куйидагича бўлади: void *<ном>; Кўрсаткичнинг ўзи ўзгармас ёки ўзгарувчан бўлиши ва ўзгармас ёки ўзгарувчилар адресига кўрсатиши мумкин, масалан: int i; // бутун ўзгарувчи const int ci=1; // бутун ўзгармас int * pi; // бутун ўзгарувчига кўрсаткич const int *pci; // бутун ўзгармасга кўрсаткич int *const cp=&i;//бутун ўзгарувчига ўзгармас //кўрсаткич const int*const cpc=&ci; // бутун ўзгармасга ўзгармас // кўрсаткич Мисоллардан кўриниб турибдики, ‘*’ ва кўрсаткич номи ора- сида турган const модификатори фақат кўрсаткичнинг ўзига тегишли ҳисобланади ва уни ўзгартириш мумкин эмаслигини билдиради, ‘*’ белгисидан чапда турган const эса кўрсатилган адресдаги қиймат ўзгармас эканлигини билдиради. Кўрсаткичга қийматни бериш учун ‘&’ - адресни олиш амали ишлатилади. Кўрсаткич ўзгарувчиларининг амал қилиш соҳаси, яшаш даври ва кўриниш соҳаси умумий қоидаларга бўйсунади. Download 348.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling