Мусулманов Кувончбек Насруллаевичнинг “Шаҳар магистрал кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш усулларини такомиллаштириш”


Диссертациянинг унга қўйиладиган талаблардан қай бирига мослиги


Download 17.61 Kb.
bet3/3
Sana13.02.2023
Hajmi17.61 Kb.
#1194441
TuriДиссертация
1   2   3
Bog'liq
Хулоса

Диссертациянинг унга қўйиладиган талаблардан қай бирига мослиги. Изланувчи Мусулманов Кувончбек Насруллаевичнинг “Шаҳар магистрал кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини ошириш усулларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацияси тугалланган илмий-тадқиқот иши ҳисобланиб, бажарилган диссертация иши таркиби ва мазмуни жиҳатдан Ўзбекистон Республикасининг ОАК «Олий квалификацияли илмий-педагогик кадрлар мутахассисликлари паспорти» даги 05.09.02-«Геотехника» (Йўллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. Йўл телематикаси) ихтисослик паспортининг қуйидаги бандларига:
йўл иншоотларининг самарадорлигини, йўл ҳаракати қулайлиги, хавфсизлиги ва экологик хавфсизлигини ошириш усулларини ишлаб чиқиш учун иш пайтида транспорт оқимларининг автомобиль йўллари, шаҳар йўллари ва кўчалар билан ўзаро таъсирини ўрганиш (транспорт шовқинини прогноз қилиш ва баҳолаш, "шаҳар шовқини" геоахборот тизимининг бир қисми сифатида шаҳарнинг шовқин майдонлари харитасини қуриш, атроф-муҳит ифлосланишини аниқлаш, йўллар ва кўчаларнинг хавфли қисмлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги аудити, транспорт воситаларидан қисқа муддатли ва такрорий юкларнинг таъсири), экологик муҳандислик, ҳаддан ташқари транспорт юкламалари ва йўл қопламасининг юқори ҳароратида йўлларнинг хавфсизлигини таъсинлаш методологияси. Йўл қурилиши маҳсулотлари сифатини бошқаришнинг техник, технологик ва ахборот-таҳлилий усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш. Автомобил йўллари ва аэродромлардан фойдаланувчиларга, шаҳар йўллари ва кўчаларига (йўловчилар, ҳайдовчилар, экипажлар ва транспорт воситаларига) хизмат кўрсатиш учун инфратузилма объектлари, мажмуалари ва тизимлари, муҳандислик ускуналари, иншоотлари ва ҳимоя иншоотлари, уларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
автомобиль йўллари ва шаҳар кўчаларини ободонлаштириш, тартибга солиш ва ландшафт-меъморий лойиҳалаш масалалари, ландшафт-меъморий лойиҳалаш тамойиллари ва талаблари, автомобиль йўллари ва шаҳар кўчаларини кўкаламзорлаштириш. Шаҳарларни траснпорт режалаштириш. Автомобиль йўллари, шаҳар йўллари ва кўчаларда йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. Транспорт рискларини прогнозлаш ва баҳолаш (нисбий авария даражаси, йўл ҳаракати хавфсизлигини баҳолаш). Йўл ҳаракатини бошқариш, (ақлли транспорт тизимлари) йўл телематикаси, геоахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда йўл иншоотларини ихтисослаштирилган метеорологик қўллаб-қувватлаш тизимлари. Йўл инфратузилмасини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда геоахборот тизимларини қўллаш. Йўл активларини, автомобиль йўлларининг, аэродромларнинг, шаҳар йўллари ва кўчаларининг транспорт – эксплуатацион сифатларини бошқариш ва прогнозлаш бандларига мос келади.


ХУЛОСА

Мусулманов Кувончбек Насруллаевичнинг “Шаҳар магистрал кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш усулларини такомиллаштириш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси етарли ҳажмда назарий, сонли ҳисобий ва синов тадқиқотларига эга бўлган тугалланган илмий-тадқиқот иши бўлиб, йўлларда йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқишга йўл шароити таъсирини баҳолаш, йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олишда рақамли теҳнологияларни қўллаш ва ҳисобга олишнинг тезкор усулларини яратиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларига таъсир кўрсатувчи омилларни баҳолаш ва моделлаштириш асосида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш орқали амалга оширилади. Мазкур ҳолатда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш усулини такомиллаштириш, ҳаракат хафсизлигини ошириш бўйича илмий асосланган услуб лозим бўлади.


Талабгор К.Н.Мусулманов ўзининг илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш жараёнида етарли даражада назарий ва амалий билимларга эга эканлигини кўрсатади. Талабгор томонидан тақдим этилган диссертация эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг “Илмий даражалар бериш тўғрисидаги Низом” талабларининг 8-бандига тўлиқ жавоб беради.
К.Н.Мусулмановнинг диссертацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан 05.09.02-«Геотехника» (Йўллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. Йўл телематикаси) ихтисослиги бўйича диссертацияларга қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб беради.
Тузувчилар: ___________т.ф.д., доцент М.Х. Миралимов
___________PhD. доцент Д.А. Махмудова
___________PhD. доцент Ш.Б. Ахмедов
Download 17.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling