Мусулмон уйга 40 ўгит
Оилада саломатлик ва гигиенага эътибор қаратиш
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
Musulmon uyga 40 o\'g\'it
Оилада саломатлик ва гигиенага эътибор қаратиш
www.muslimaat.uz | Мусулмон уйга 40 ўгит 38 Қачон оила аъзоларидан бири бетоб бўлиб қолса, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги охирги икки сурани ўқиб, унга дам солардилар. (Муслим ривояти, 2192) У кишининг оила аъзоларидан бири касал бўлиб қолса, у киши шўрва пиширтирардилар ва уни пишириб беришарди, сўнгра у киши беморга уни ичишни буюрадилар ва дердилар: “Бу ғамгин кишининг юрагини мустаҳкамлайди ва бемор кишининг қалбини тозалайди, мисли бирингиз юзидан чангни артиб ташлагандек. (Термизий ривояти, 2039; Саҳиҳул Жомеъ, 4646) Эҳтиёткорлик чораларини татбиқ этиш йўлларидан бири: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Қуёш ботгандан сўнг болаларингизни уйда тутиб туринглар, чунки шайтонлар шу пайтда қўзғаладилар. Сўнгра, кечқурундан бир соат утса, болаларингизни қўйиб юборинг, эшикларингизни беркитинг ва Аллоҳ номини зикр қилинг, бир чўп қўйиб бўлсада хумдонларингиз оғзини беркитинг ва Аллоҳ номини зикр қилинг, чироғларингизни ўчиринг”. (Бухорий ривояти, Фатх, 10/88-89) Муслим ривоятида у киши (с.а.с.) шундай деганлар: “Эшикларингизни беркитинг, идишларингиз устини ёпинг, чироғларингизни ўчиринг ва боғичларингизни маҳкам тугунланг (яъни хумдонларингизни устини ёпинг – у замонларда одамлар хумдон оғзига матоҳ ёпиб, уни тугунлаб боғлашарди), чунки шайтон беркитилган эшикни очолмайди, усти ёпилган нарсани очолмайди, сиз боғлаган тугунни ечолмайди. Ва сичқон ёнғин чиқаролмайди (яъни чироғни ағдариб, уйда ёнғин чиқариш маъносида)”. (Имом Аҳмаднинг Муснаддаги ривояти, 3/103; Саҳиҳул Жомеъ, 1080) Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ухлашга ётаётганингизда уйдаги оловни ёниқ ҳолда қолдирманг”. (Бухорий ривояти, Фатх, 11/85) Валлоҳу аълам. Ва соллоллоҳу ъала набийина Мухаммад. * Оятларнинг маъно таржималари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тафсири Ҳилол”ларидан олинган, Иккинчи нашр, Тошкент- 2005 (2008) Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling