Мусулмон уйга 40 ўгит
www.muslimaat.uz | Мусулмон уйга 40 ўгит
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
Musulmon uyga 40 o\'g\'it
www.muslimaat.uz | Мусулмон уйга 40 ўгит
22 мин шарри ма лам амал” (Аллоҳим, Сендан ўзимнинг қилган амалларим ёмонлигидан ва қилмаган амалларим ёмонлигидан паноҳ сўрайман). “Аллоҳумма хасибни хисабан йасиран” (Аллоҳим, ҳисоб-китобимни енгил қилгин). У киши Абу Бакр Сиддиқга шундай дейишни ўргатганлар: : "Аллоҳумма инни заламту нафси зулман касиран ва ла йағфир зунуба илла анта фағфир ли мағфиратан мин индака варҳамни иннака антал Ғофурур Роҳим" (Аллоҳим, ҳақиқатда мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим, Ўзингдан бошқа гуноҳимни кечиргувчи йўқдир, Ўзингнинг лутфингдан мени мағфират айлагин ва раҳматингга олгин, ҳақиқатда Сен Мағфиратли, Раҳмлидирсан). У киши бир кишининг ўқиётган ташаҳҳудида шундай деганини эшитдилар: "Аллоҳумма инни асалука йа Аллаҳул Ахадус Сомад аллази лам йалид ва лам йулад ва лам йакул лаху куфуван ахад ан тағфир ли зунуби иннака антал Ғофурур Роҳим" (Аллоҳим мен Сендан, эй Ягона бўлган, Эҳтиёжларни қондириб Ўзи муҳтож бўлмаган, туғмаган ва туғилмаган, ва бирон бир тенги бўлмаган Аллоҳдан, гуноҳларимни мағфират қилишингни сўрайман, ҳақиқатда Сен Мағфиратли, Раҳмлидирсан). У киши соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига айтдилар: “У мағфират қилинди, у мағфират қилинди”. У киши бошқа бир кишининг шундай деганини эшитдилар: "Аллоҳумма инни асъалука бианна лакал-ҳамд , ла илаҳа илла анта ваҳдака ла шарика лак ал-Маннан йа бадиус самавати вал ард, йа зал жалоли вал икром, йа Ҳаййу йа Қоййум, инни асъалукал жанната ва аузу бика минан нар" (Аллоҳим мақтовлар Сенга эканлиги билан, Сен Маннондан бошқа илоҳ йўқ ва шеригинг йўқ, эй осмонлар ва ернинг Яратувчиси, эй мақтовлар ва карам Эгаси, эй ҳамиша тирик бўлган Зот, эй эҳтиёжсиз* Зот, ҳақиқатда мен Сендан жаннатни ва дўзах ўтидан Сенинг паноҳингни сўрайман). Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига дедилар: “Биласизларми у Аллоҳдан нима билан сўради?”. Улар: “Аллоҳ ва Расули билгувчироқдирлар”, -дедилар. У киши: “Жоним ядида бўлган Зот билан қасамки, у Аллоҳдан Унинг шундай Исми Аъзами билан сўрадики, у билан дуо қилинса У ижобат қилади, у билан сўраса У беради”,- дедилар. У кишининг ташаҳҳуд билан таслим ўртасида охирги қилган дуолари шундай эди: "Аллоҳуммағфирли ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрарту ва ма аъланту ва ма асрофту ва ма аълам биҳи минни антал муқаддим ва антал муаххир ла илаҳа илла анта" (Аллоҳим |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling