Мусулмон уйга 40 ўгит
www.muslimaat.uz | Мусулмон уйга 40 ўгит
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
Musulmon uyga 40 o\'g\'it
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назарни осмонга қаратмаслик
www.muslimaat.uz | Мусулмон уйга 40 ўгит
29 хатосини сезганда) буюрардилар, ёки у киши намоз ўқиб турганларида у кишига салом берганларга қўлларини силкитар ёки одамларга имо- ишора қилар эдилар. Бу ва бунга ўхшаш ҳатти-ҳаракатлар зарур ҳолларда қўлланилиши мумкин, лекин зарурат бўлмаса ва хушуни йўққа чиқарадиган маъносиз ишоралар қилса, бундай ҳаракатлар намозда ножоиздир. Назарни осмонга қаратмаслик Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам буни қилишни бизга ман этганлар ва ундан огоҳлантирганлар. У киши: “Сиздан бировингиз намоз ўқиса назарини осмонга қарата кўтармасин, тағин бу унинг кўз нурини кетказиб қўймасин”,- деганлар. (Аҳмад ривояти, 5/294; Саҳиҳул Жомеъ, 762). Бошқа ривоятда у киши: “Одамларга нима бўлдики, намозда?”,- деганлар. Бошқа бир ривоятда: “...намозда дуо қилаётганларида назарларини кўкка қарата кўтарадилар?”,-деганлар. (Муслим ривояти, 429). У киши бу ҳақда шундай қаттиқ гапирар эдиларки, ҳатто: “Улар тўхтасинлар, ёки кўриш қобилияти улардан олиб қўйилади”. (Имом Аҳмад ривояти, 5/258, Саҳиҳул Жомеъ, 5574). Бу хушуга мувофиқ бўлмайди ва Аллоҳ олдида одобсизлик бўлади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз намоз ўқиса олд томонига туфламасин, ахир намоз ўқиётганида Аллоҳ унинг олдида бўлади”,-дедилар. (Бухорийнинг ўз Саҳиҳидаги ривояти, 397) Шунингдек у киши: “Сизлардан бирингиз намозга турса олд томонига тупурмасин, чунки у Аллоҳ Субҳанаҳу таоло билан гаплашиб турган бўлади, намозда турган ҳолида ўнг томонига ҳам тупурмасин, чунки ўнг томонда фаришта турган бўлади. У чап томонига, ёки оёғи остига тупурсин ва уни кўмиб қўйсин”,- деганлар. (Бухорий ривояти, Фатхул Борий, 416, 1/512) У киши соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Сизлардан бирингиз намозга турса ўз Роббиси билан гаплашган бўлади, Роббиси эса у била қибласи ўртасида бўлади, шунинг учун ҳеч қайсингиз қибла томонга тупурмангиз, фақат чап томонга ёки оёқ остига бўлади”. (Бухорий ривояти, Фатхул Борий, 417, 1/513) Бугунги кунда масжидларда гилам ва шунга ўхшаш нарсаларнинг тўшалганлиги оддий ҳолатдир, шунинг учун киши агар тупургиси келса ўз дастрўмолини ёки бошқа бир нарсасини чиқариб унга тупурадида, яна жойига қайтариб қўяди. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling