Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Юнон цивилизациясининг ҳақиқий


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Юнон цивилизациясининг ҳақиқий 
нусхаси: 
Ўн тўққиз- йигирманчи асрларга келиб 
Оврўподаги ҳаёт Юнон ва Румдаги 
мажусий ва жоҳилона ҳаётнинг ҳақиқий 
нусхасига айланиб қолди ва (шарқдаги 
насронийликка мағлуб бўлган ) оврўпоча 
табиат таг- туги билан қайтиб келди.


Бундан ажабланмаса ҳам бўлади. Зотан 
бугунги оврўполиклар ўша юнонликлар 
билан румликлардан тарқалишгани 
шубҳасиздир. Оврўподаги бошқа 
силсилаларда эса доктор “Ҳас” Юнон 
цивилизацияси ҳақидаги сўзларида 
мулоҳаза қилгани сингари руҳиятдан 
холи бўлган динни кузатиш мумкин 
бўлади. 
Уларнинг ишларида диёнатсизлик, 
итоатсизлик ва жидду жаҳднинг 
камлигини, ҳаётда эса “Леки” Юнон 
цивилизацияси ҳақида айтиб ўтгани каби 
ўйин- кулгу ва хурсандчиликнинг 
кўплигини кўрасиз. Бу Оврўпо эришган 
диний вазиятнинг самарасидир. Зеро у 
Аллоҳдан қўрқиш, Унга ибодат қилишга 
ҳаракат қилиш билан мувофиқ келмас 
эди. Оврўподаги табиат ва ҳикмат 
уламолари эришган ҳамда эълон қилган 
ўша назариялару ғояларнинг 
натижаларини омма халқ қабул қилдилар 
ва улар учун диннинг ўрнида бўлиб 
қолди. 


Шунингдек уларнинг қаттиқ чанқаган 
одамнинг сувга ташланганию 
шапалакнинг оловга талпингани каби 
ҳаёт лаззатларига ташланганларини, 
ҳаётнинг нозу неъматларини қўшқўллаб 
йиғиштиришга бўлган очкўзликларини 
ҳам кўрасиз. Суқрот ўз замонасидаги 
юнонлик республикачи кишини ана 
шундай сифатлаган эди. 
Шунингдек маданиятлашиб бўлганидан 
кейинги Румда кўрганингиз каби динда 
шак- шубҳа қилиш, эътиқодда 
қатъиятсизлик, диний низомни, унинг 
расм- русумлари ва ананаларини 
менсимаслик кабиларнинг ҳам гувоҳи 
бўласиз. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling